Sayt test rejimida ishlamoqda

Фазлиддинов Беҳзод Қурвонбоевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ХХ аср ўзбек фалсафий-интеллектуал шеърияти (Ғафур Ғулом, Асқад Мухтор ва Рауф Парфи ижоди мисолида)”, 10.00.02–Ўзбек адабиёти (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Fil543.

Илмий раҳбар: Каримов Наим Фатихович, филология фанлари доктори, профессор, академик

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, DSc.27.06.2017.Fil.46.01.

Расмий оппонентлар: Жўрақулов Узоқ Ҳайдарович, филология фанлари доктори; Тўлабоев Олим Олтинович, филология фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ХХ аср ўзбек фалсафий-интеллектуал лирикасининг тадрижи, шаклланиш омиллари, тараққиёт тамойилларини назарий асосда ўрганиш, ўзбек фалсафий-интеллектуал шеърияти такомилида Ғ.Ғулом, А.Мухтор ҳамда Р.Парфи лирикасининг ўрни ва аҳамиятини белгилаш, ўзига хос хусусиятларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

фалсафий-интеллектуал шеъриятнинг шаклланиши ва ривожланиши замон ҳамда ижодкор шахс муносабати, ижтимоий-маданий ўзгаришлар, поэтик тафаккурдаги эврилишлар, бадиий идрокда индивидуалликнинг кучайиши каби омиллар мисолида очиб берилган;

Ғафур Ғулом фалсафий-интеллектуал лирикаси ижтимоий-тарихий шароит таъсирида такоммиллашгани, фалсафийлик ва халқчиллик шоир шеъриятининг халқ қисмати, халқ тафаккури билан уйғунлашувида акс этгани асосланган;

Асқад Мухтор шеъриятида фикр ва туйғу муносабати очиб берилган, шоир шеърларида фикр доминантлик қилиши исботланган;

Рауф Парфи фалсафий-интеллектуал лирикасининг бош белгиси метафорик тафаккур экани аниқланган, шоирнинг турли йилларда ёзилган шеърлари таҳрир вариантлари ўзаро қиёсланган ва хулосалар далилланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

ХХ аср ўзбек фалсафий-интеллектуал шеъриятининг тадрижий ривожланишини очиб бериш масаласига доир тадқиқотдан олинган натижалар асосида:

Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХХ аср ўзбек фалсафий-интеллектуал шеъриятининг тадрижий ривожланишини очиб бериш масаласига доир тадқиқотдан олинган натижалар қуйидаги ишларда жорий этилган:

Ғафур Ғулом ва Асқад Мухтор ижодида Вақтнинг бадиий-фалсафий талқини, Рауф Парфи ва Абдулла Орипов шеъриятида шамол образининг ўзига хос жиҳатларини асослаш билан боғлиқ илмий хулосалардан Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтида бажарилган ФА-Ф1-Г040 “Ўзбек адабиёти қиёсий адабиётшунослик аспектида: типология ва адабий таъсир” мавзусидаги фундаментал илмий тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Фанлар академиясининг 2019 йил 27 февралдаги 3/1255-530-маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини қўллаш жаҳон адабиётига хос турли поэтик изланишлар таъсирида ўзбек адабиёти янги метафора ва образлар билан бойигани ва бу ҳол адабиёт, айниқса, шеърият тараққиётига хизмат қилганини илмий асослашга кўмаклашган;

Рауф Парфининг тарихий шахсларга, хусусан, Абдулла Қодирий хотирасига бағишланган “Она Туркистон” шеърида лирик қаҳрамон руҳиятида акс этган давр муаммолари ифодаси ва Қодирийнинг “Аҳволимиз” ғазалига Рауф Парфи мухаммаси таҳлилига доир изланишлар натижаларидан Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтида олиб борилган ФА-Ф1-Г039 “Алишер Навоий (2 жилдлик) ва Абдулла Қодирий қомусларини яратиш” фундаментал лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Фанлар академиясининг 2019 йил 27 февралдаги 3/1255-530-маълумотномаси). Тадқиқот натижаларидан фойдаланиш ижодкор шахс ва замон муносабати муаммолари билан боғлиқ илмий хулосалар билан бойитилишига хизмат қилган;

илмий иш натижаларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканалидаги “Оқшом гурунглари” ва “Бир асар таҳлили” дастурларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2018 йил 8 ноябрдаги 01-16/518-маълумотномаси). Жумладан, “Оқшом гурунглари” кўрсатувининг замонавий ўзбек шеърияти, оммавий маданият ва ёшлар маънавиятига бағишланган сонида ўзбек адабиёти, хусусан, ХХ аср ўзбек фалсафий-интеллектуал шеъриятининг адабий-ижтимоий ҳаётимиздаги ўрни, ёш авлоднинг руҳий-маънавий камолотидаги аҳамияти каби масалаларни ёритишда диссертация натижалари назарий асос бўлиб хизмат қилган. Натижада кўрсатувлар мазмунан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish