Sayt test rejimida ishlamoqda

Жонқобилов Улуғмурад Умбаровичнинг

фан доктори  (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гидравлик зарба ва суғориш насос станцияларининг напорли қувурларини зарба таъсиридан ҳимоя қилиш», 05.09.07– Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.DSc/Т265.

Илмий маслаҳатчи: Арифжанов Айбек Мухамеджанович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номлари: Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSс.27.06.2017.Т.10.02.

Расмий оппонентлар: Шокиров Анвар Одилович, техника фанлари доктори, профессор; Хўжаев Исматулла Қўшаевич, техника фанлари доктори; Ризаев Абдумалик Набиевич, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: суғориш насос станцияларининг напорли қувурларидаги гидравлик зарбанинг параметрларини ва гидравлик зарбадан ҳимоя қилиш қурилмаларининг ҳисоблаш усулларини суюқлик таркибидаги эриган ва эримаган газларни инобатга олиб такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

суғориш насос станцияси напорли қувурларида эластик ва зарб тўлқинлари тарқалиш тезликларини ҳисоблаш усули бир жинсли ва газ суюқлик оқимида эриган ва эримаган газларни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;

суғориш насос станцияси напорли қувурларида гидравлик зарба жараёнида вакуум қийматини аниқлаш усули суюқлик таркибидаги эриган ва эримаган газларни инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган;

суғориш насос станцияси напорли қувурларида суюқлик оқимидан газли суюқлик оқимига ўтиш зонаси чегаралари қийматини аниқлаш усули гидравлик зарба жараёнида тажрибада олинган янги ва тўпланган маълумотларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган;

суғориш насос станцияси напорли қувурларида газли суюқлик оқимида юзага келадиган гидравлик зарбада максимал напорни ҳисоблаш усули зарба тўлқини тарқалиш тезлигига таъсир этувчи эримаган газни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;

суғориш насос станцияси напорли қувурларида гидравлик зарбадан ҳимоя қилиш қурилмаларининг параметрларини ҳисоблаш усули суюқлик хоссаларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган;

суғориш насос станцияси напорли қувурларида гидравлик зарбадан ҳимоя қилувчи қурилма конструкцияси унинг ишончлилиги ва самарадорлигини таъминловчи параметрларини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган ва ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Суғориш насос станцияси напорли қувурларида гидравлик зарба ва напорли қувурларини зарба таъсиридан ҳимоя қилиш қурилмаларининг гидравлик ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш асосида:

суғориш насос станцияси напорли қувурларида эластик ва зарб тўлқинлари тарқалиш тезликларини ҳисоблаш усули Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги вилоят насос станциялари ва энергетика бошқармаси Чироқчи туманида жойлашган Галабек насос станциясида жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 23 ноябрдаги 04/25-2353-сон маълумотномаси). Натижада Галабек насос станциясининг хавфсиз меъёрдаги иш тартибининг асосланганлиги иш унумдорлигини 6–9%га ошириш имконини берган;

суғориш насос станцияси напорли қувурларида вакуум қийматини аниқлаш усули Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги вилоят насос станциялари ва энергетика бошқармаси Қарши туманида жойлашган Манғит насос станциясида жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 23 ноябрдаги 04/25-2353-сон маълумотномаси). Натижада Манғит насос станциясида тескари клапанларининг напорли қувурини таъмирлашга ва алмаштиришга сарфланадиган харажатларнинг камайиши ресурстежамкорликни 7–9%га ошириш имконини берган;

суғориш насос станцияси напорли қувурларида газли суюқлик оқимида юзага келадиган гидравлик зарбада максимал напорни ҳисоблаш усули Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги вилоят насос станциялари ва энергетика бошқармаси Шаҳрисабз туманида жойлашган Шарқ Юлдузи насос станциясида жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 23 ноябрдаги 04/25-2353-сон маълумотномаси). Натижада Шарқ Юлдузи насос станциясида авариясиз иш тартибининг ўрнатилиши ресурстежамкорликни 7–10 %га ошириш имконини берган;

суғориш насос станцияси напорли қувурларида гидравлик зарба параметрларини аниқлаш ва напорли қувурларини зарба таъсиридан ҳимоя қилиш учун тавсия этилаётган сўндиргичларнинг суюқлик хоссаларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган ҳисоблаш усуллари Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги вилоят насос станциялари ва энергетика бошқармаси Косон туманида жойлашган Лочин насос станциясида жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 23 ноябрдаги 04/25-2353-сон маълумотномаси). Натижада Лочин насос станциясининг авариясиз меъёрдаги иш тартиби таъминланганлиги сабабли ресурстежамкорликни 5–8%га ошириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish