Sayt test rejimida ishlamoqda

Музафаров Шавкат Мансуровичнинг

фан доктори  (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пахта хомашёсига бирламчи ишлов бериш технологик жараёнларида электр фильтрлар тизимини ишлаб чиқиш», 05.05.07–Қишлоқ хўжалигида электр технологиялар ва электр ускуналар (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/Т92.

Илмий раҳбар: Раджабов Абдурахман, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSс.27.06.2017.Т.10.01.

Расмий оппонентлар: Кешуов Сеиткази Асилсеитович, техника фанлари доктори, профессор; Мухаммадиев Ашраф, техника фанлари доктори, профессор; Хошимов Фозилжон Абидович, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта хомашёга бирламчи ишлов бериш корхоналарида ҳавони тозалаш жараёнининг энергетик ва экологик самарадорлигини ошириш учун стример шаклдаги тожли разрядида ишлайдиган электр фильтрлар тизимини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

пахтага бирламчи ишлов беришда чангли ҳаво ва газларни қаттиқ ва суюқ аэрозол заррачаларидан тозалаш усули ишлаб чиқилган;

пахта хомашёсига бирламчи ишлов бериш технологик жараёнларидаги ва хоналардаги чангли ҳавони тозаловчи қурилма ишлаб чиқилган;

униполяр юқори кучланишли импульслардан фойдаланиб мустақил ва номустақил разрядларни битта разряд оралиғида биргаликда бир вақтнинг ўзида разряд жараёнларни стабиллашнинг янги усули яратилган;

электр фильтрни разряд оралиғида стример шаклдаги тожли разряднинг ҳосил бўлиши импульсли 4% ўта кучланишга эришишни ҳисобга олган ҳолда асосланган;

чангли ҳавони электр майдонларда тозалаш жараёнининг электр таъминоти манбаси махсус генераторлардан фойдаланилган ҳолда паст кучланишли даврий импульсларни ҳосил қилиш, ошириш ва тўғирлашнинг янги усули ишлаб чиқилган;

электр фильтрдаги «тожловчи игнали потенциал текислик – ерланган текислик» электродлар тизимининг параметрлари ягона изоляцияланган игнадаги ток ва ҳаво оқимидан чанг заррачаларини бостириш асосида аниқланган;

электр фильтрда стабиллаштирилган разряд токи асосида кучланишни автоматик ростлаш усули ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Пахта хомашёсига бирламчи ишлов бериш жараёнига электр фильтрлар тизимини ишлаб чиқиш учун олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:

чангли ҳавони электр майдонда тозалаш жараёнини энергетик ва экологик самарадорлигини ошириш усули ва уни амалга ошириш қурилмаси учун Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган («Газларни қаттиқ ва суюқ аэрозол заррачаларидан тозалаш усули ва қурилмаси», (№ IAP 04426 – 2011 й.). Натижада пахта хомашёсига бирламчи ишлов бериш технологик жараёнларида бир қутбли кучланиш импульсидан фойдаланиб электр  фильтрлар тизимини ишлаб чиқиш имкони яратилган;

пахта тозалаш корхоналарининг ишлаб чиқариш биноларидаги ҳавони тозалаш учун электр фильтр қурилмаси Даштобод пахта тозалаш заводида жорий этилган («O‘ZPAXTASANOAT» АЖнинг 2019 йил 19 апрелдаги 02-18/2450-сон маълумотномаси). Натижада пахта тозалаш корхоналарининг бирламчи чанг бостириш қурилмаларига ўрнатиладиган ва ишлаб чиқариш хоналаридага ҳавони электр фильтрларда тозалашни марказлаштирилган схемасини ишлаб чиқиш имкони яратилган;

пахта хомашёсига бирламчи ишлов бериш жараёнида ҳосил бўладиган чангли ҳавони юқори самарада тозалашни таъминлайдиган такомиллаштирилган техник воситалар «PAXTAGIN KB» МЧЖда жорий этилган («O‘ZPAXTASANOAT» АЖнинг 2019 йил 19 апрелдаги 02-18/2450-сон маълумотномаси). Натижада чангли ҳавони тозаловчи ЭФСтР-1000А русумли электр фильтрларнинг такомиллаштирилган конструкцияларни ишлаб чиқиш имкони яратилган;

пахтага дастлабки ишлов бериш технологик жараёнида юза келадиган чангли ҳавони тозалаш учун электр фильтрлар тизимини ўзлаштириш учун лойиҳа конструкторлик ҳужжатлари (техникавий шартлар ва чизмалар) ва ҳисоблаш усуллари “YUVENK” МЧЖда лойиҳалаш жараёнида жорий этилган («O‘ZPAXTASANOAT» АЖнинг 2019 йил 19 апрелдаги 02-18/2450-сон маълумотномаси). Натижада дастлабки чанг бостириш қурилмасига ўрнатиладиган ва бино хоналаридаги чангли ҳавони тозалайдиган электр фильтрлари ҳамда юқори импульсли электр таъминот манбасини ишлаб чиқариш имкони яратилган;

пахта хомашёсидан чангни ажратиб олишни такомиллаштирилган технологиялари ва техник воситалари Даштобод пахта тозалаш заводида жорий этилган («O‘ZPAXTASANOAT» АЖнинг 2019 йил 19 апрелдаги 02-18/2450-сон маълумотномаси). Натижада корхонада электр фильтр тизимини қўллаш билан 1 м3/с ҳаво оқимини чангдан тозалаш учун истеъмол қилинадиган қуввати 144 дан 33 Вт гача ва корхонанинг атроф-муҳитга келтирадиган зарари бир йилда 12,517 млн. сўмга камайтиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish