Sayt test rejimida ishlamoqda

Турматов Жалолиддин Рахматуллаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Касб таълими ўқитувчиларида тадқиқотчилик компетенцияларини шакллантириш методикасининг дидактик таъминотини такомиллаштириш”, 13.00.05-Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Ped693.

Илмий раҳбар: Туракулов Олим Холбутаевич, педагогика фанлари доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти, DSc.27.06.2017.Ped.48.01.

Расмий оппонентлар: Шодиев Ризамат Давронович, педагогика фанлари доктори, профессор;  Химматалиев Дўстназар Омонович, педагогика фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.

Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсадибўлажак касб таълими ўқитувчиларида тадқиқотчилик компетенцияларини шакллантириш методикасининг дидактик таъминотини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

касб таълими йўналиши талабаларининг келгуси фаолияти ташкилий-функционал компонентлари (мотивацион, когнитив, технологик) мазмунини илмийлик ва тизимлилик тамойиллари асосида синтезлаш орқали талабаларнинг тадқиқотчилик компетенцияси тузилмаси ишлаб чиқилган;

замонавий касбий таълимда талабаларни тадқиқотчилик фаолиятига тайёрлашнинг мазмунини ўқув жараённи индивидуаллаштириш ва мустақил таълимни фаоллаштириш орқали талабаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш имкониятлари (мотивация, йўналтириш, жалб этиш ва тажрибаларни бойитиш) кенгайтирилган; 

“scientific discussion”, “analise actual problem” ва “innovative project” каби интерфаол ўқитиш методлари ва муаммоли-изланишли кейслар банкини қамраб олувчи электрон таълим ресурсларини ишлаб чиқиш орқали тадқиқотчилик компетенцияларини шакллантириш методикасининг дидактик таъминоти такомиллаштирилган;

меҳнат бозори талаблари ва инновационлик тамойили асосида бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг ностандарт фикрлаш, доимий изланиш ва яратувчанлик каби илмий тадқиқотчилик фаолиятига тайёргарлик даражаларини баҳолаш мезонлари (эмпирик, репродуктив, продуктив) ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Касб таълими ўқитувчиларида тадқиқотчилик компетенцияларини шакллантириш методикасининг дидактик таъминотини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

бўлажак касб таълими ўқитувчиларини касбий фаолиятга компетентли ёндашув асосида тайёрлашга қўйиладиган замонавий талаблар касбий педагогик фанлар дастурлари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 майдаги 89-03-1748-сон  маълумотномаси). Мазкур таклифлар бўлажак касб таълими ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлаш сифатини оширишга хизмат қилган;

бўлажак касб таълими ўқитувчиларида тадқиқотчилик компетенцияларини шакллантириш методикасининг дидактик таъминотини шакллантиришга доир таклифлар асосида “Талабаларда тадқиқотчилик компетенцияларини шакллантириш методикаси” номли махсус курс дастури ишлаб чиқилган ва таълим-тарбия жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 майдаги 89-03-1748-сон маълумотномаси). Мазкур махсус курс дастури олий таълим муассасаларида бўлажак касб таълими ўқитувчиларида тадқиқотчилик компетенцияларни шакллантиришга имкон берган;

касб таълими йўналишларида “scientific discussion”, “analise actual problem” ва “innovative project” каби интерфаол ўқитиш методлари ва муамоли-изланишли кейслар банкини ўз ичига олган “Бўлажак касб таълими ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашда тадқиқотчилик компетенцияларни шакллантириш методикаси” номли методик таъминот мазмунига сингдирилган ва ўқув жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 майдаги 89-03-1748-сон  маълумотномаси). Мазкур ўқув материаллари касб таълими йўналишлари талабаларини тадқиқотчилик компетенцияларини шакллантириш бўйича ўқув-услубий таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish