Sayt test rejimida ishlamoqda

Азизов Кобулжан Кахрамановичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда қанд жўхорининг бошланғич манбаси ва селекцияси», 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Qх91.

Илмий раҳбар: Еденбаев Давлетбай, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Маккажўхори селекция ва уруғчилиги илмий-тажриба станцияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.

Расмий оппонентлар: Нариманов Абдужалил Абдусамадович, қишлоқ-хўжалиги фанлари доктори, профессор; Останақулов Тоштемир Эшимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: қанд жўхорининг маҳаллий, хорижий нав, намуна ва дурагайларини таққослаш, республика шароитига мос, анъанавий селекциянинг қимматли кўрсаткичларига эга бўлган энг яхши нав, дурагайларни танлаб олиш, селекция жараёнларига жалб этиш ва янги нав, дурагайлар яратиш ҳамда уларнинг бирламчи уруғчилигини ташкил этишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор қанд жўхорининг «Қорабош» нави яратилган ва турли даражада шўрланган майдонларда андоза навга нисбатан 15–25 фоиз юқори яшил масса ҳосили олиши имконияти аниқланган;

дон ва қанд гуруҳига мансуб бўлган «Массино», «Кр-4», «ФБКА» янги истиқболли навлари яратилган;

қанд жўхорининг хорижий, маҳаллий нав, дурагай ва намуналаридан республика шароитига мос бўлган тезпишар, ўртапишар, кечпишар, ноқулай омилларга чидамли бўлган 20 дан ортиқ қимматли намуналари танлаб олинган;

коллекция кўчатзорида қанд жўхорининг тезпишар гуруҳига мансуб ISCV, К-184, К-142, Сахарное 18, К-194, Сорго желтое,  Revolution, ўртапишарлар гуруҳига мансуб К-399, К-601, К-528, К-544, К-417, Янтарь ранний, RAOBAIF, Speed Feed ICSSH 28, S – 35, ICSSH 58, кечпишарлар гуруҳига мансуб Голозёрное, К-145, К-171, К-230, К-506, К-582, К-604, ICSR 93034, ICSV 745 нав намуналари танлаб олинган ва келгуси селекция ишларида фойдаланиши илмий асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Қанд жўхорининг бошланғич манбаси ва селекцияси бўйича олиб борилган  тадқиқот натижалари асосида:

қанд жўхорининг«Қорабош» нави 2012 йилдан қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун Давлат реестрига киритилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 19 октябрдаги 02/021-277-сон маълумотномаси). Натижада ушбу нав республикадан қанд жўхори экиладиган асосий майдонларда экиш имконини берган;

қанд жўхорининг янгидан яратилган навлари Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани «Азамат» фермер хўжалигида 11 гектар майдонда уруғлик дон, 127 гектар майдонда яшил масса, Нукус тумани «Қўнғирбой-Меҳри» фермер хўжалигида 8 гектар уруғлик дон, 89 гектар яшил масса ва Чимбой тумани «Алаутдин» фермер хўжалигида 105 гектар майдонда яшил масса етиштириш учун жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 19 октябрдаги 02/021-277-сон маълумотномаси). Натижада қанд жўхоридан гектаридан 2,0–2,2 тонна уруғлик дон ва 28,0–32,0 тонна яшил масса ҳосили олиш иконияти яратилган;

 қанд жўхорининг «Қорабош» нави 2014–2017 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли, Нукус, Чимбой туманлари фермер хўжаликларида жами уруғлик дон учун 19 гектар ва яшил масса учун 321 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 19 октябрдаги 02/021-277-сон маълумотномаси). Натижада гектаридан 2,8–3,2 млн. сўм соф фойда олишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish