Исроилова Навруза Абдулхамид қизининг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Эвристик таълим воситасида бўлажак тарбиячи-педагогларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш методикаси”
13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Ped7052
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Наманган давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Абдуғопирова Феруза Акрамжон қизи, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат педагогика институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.08.01
Расмий оппонентлар: Чирчиқ давлат педагогика университети профессори, педагогика фанлари доктори (DSc) Хурвалиева Тармиза Латиповна, Андижон давлат педагогика институти профессори, педагогика фанлари доктори (DSc) Таирова Мадина Бахтияровна.
Етакчи ташкилот: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади эвристик таълим воситасида бўлажак тарбиячи-педагогларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
фалсафа, педагогика ва психология фанлари контекстида эвристик таълимнинг гносеологик категория, мустақил изланиш, кашф этиш ва ижодий фаолликка асосланган таълим консепсияси, тафаккурни фаоллаштирувчи жараён, таълим технологиясининг изланишли-муаммоли модели сифатидаги талқини ва тузилишининг ўзига хос хусусиятларини эвристик таълим воситасида бўлажак тарбиячи-педагогларнинг касбий компетентлигини босқичма-босқич ривожлантиришнинг яхлит методик таъминотини ишлаб чиқишга устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
эвристик таълим воситасида бўлажак тарбиячи-педагогларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари муаммоли ва ривожлантирувчи таълим технологияларини интеграциялаш орқали репродуктив таълимдан конструктив ва трансформацион таълимга ўтишни таъминлаш, касбий компетентликнинг когнитив, креатив-инновацион ва рефлексив компонентларини эвристик фаолият билан боғлиқликда моделлаштириш асосида аниқлаштирилган;
эвристик таълим воситасида бўлажак тарбиячи-педагогларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш моделининг структураси (мотивацион-мақсадли, мазмунли-технологик, рефлексив-натижавий) компонентларининг ўзаро алоқадорлиги эвристик таълимнинг назарий, амалий-методик асослари ва бўлажак тарбиячи-педагогларда касбий компетентликни баҳолаш мезонлари, кўрсаткичлари ва даражалари билан интернал (ички) интеграциясини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
эвристик таълим воситасида бўлажак тарбиячи-педагогларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш методикаси инновацион таълим (муаммоли ва ривожлантирувчи) технологиялари асосида муаммоли-изланишли, креатив-тадқиқотчиликка йўналтирилган топшириқларни ишлаб чиқиш ва “СCАМПЕР”, “Жигсаw” ва “Идрок харитаси”(Минг маппинг) методларининг эвристик таълим моделига адекватлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мактабгача таълим ташкилотларида педагог-тарбиячиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар ва ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
фалсафа, педагогика ва психология фанлари контекстида эвристик таълимнинг гносеологик категория, мустақил изланиш, кашф этиш ва ижодий фаолликка асосланган таълим концепцияси, тафаккурни фаоллаштирувчи жараён, таълим технологиясининг изланишли-муаммоли модели сифатидаги талқини ва тузилишининг ўзига хос хусусиятларини эвристик таълим воситасида бўлажак тарбиячи-педагогларнинг касбий компетентлигини босқичма-босқич ривожлантиришнинг яхлит методик таъминотини ишлаб чиқишга устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялар “ИЛ-402104274 – Болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш технологиясининг ягона маълумотлар базаси ва электрон платформа яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган. (Қўқон давлат университетининг 2025-йил 27-октябрдаги 130-сон маълумотномаси) Натижада, бўлажак педагог-тарбиячиларнинг касбий компетентлигини эвристик таълим асосида ривожлантиришнинг методик таъминотини такомиллаштиришга эришилган.
эвристик таълим воситасида бўлажак тарбиячи-педагогларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик имкониятларини муаммоли ва ривожлантирувчи таълим технологияларини интеграциялаш орқали репродуктив таълимдан конструктив ва трансформацион таълимга ўтишни таъминлаш, касбий компетентликнинг когнитив, креатив-инновацион ва рефлексив компонентларини эвристик фаолият билан боғлиқликда моделлаштириш асосида аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Олий таълим, фан ва инновациялар тасарруфидаги олий таълим муассасалари ўқув жараёнида фойдаланилаган. (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 29-октябрдаги 02/01-01-445-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак педагог-тарбиячиларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришда эвристик таълим методлари ва воситаларидан амалиётда фойдаланиш имконияти яратилган;
эвристик таълим воситасида бўлажак тарбиячи-педагогларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш моделининг структураси (мотивацион-мақсадли, мазмунли-технологик, рефлексив-натижавий) компонентларининг ўзаро алоқадорлиги эвристик таълимнинг назарий, амалий-методик асослари ва бўлажак тарбиячи-педагогларда касбий компетентликни баҳолаш мезонлари, кўрсаткичлари ва даражалари билан интернал (ички) интеграциясини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялар “60110200- Мактабгача таълим “бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун “Педагог-тарбиячиларнинг касбий компетентлигини эвристик метод орқали шакллантириш” услубий қўлланмасига сингдирилган. (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 29-октябрдаги 02/01-01-445-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак педагог-тарбиячиларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган эвристик таълим методларини такомиллаштиришга шароит яратилган.
эвристик таълим воситасида бўлажак тарбиячи-педагогларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш методикасини инновацион таълим (муаммоли ва ривожлантирувчи) технологиялари асосида муаммоли-изланишли, креатив-тадқиқотчиликка йўналтирилган топшириқларни ишлаб чиқиш ва “СCАМПЕР”, “Жигсаw” ва “Идрок харитаси”(Минг маппинг) методларининг эвристик таълим моделига адекватлигини таъминлаш орқали такомиллаштириш бўйича таклифлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият”, “Болалар ва биз” номли эшиттиришларни тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 31-октябрдаги 05-09-1720-сон хати) Натижада, бўлажак педагог-тарбиячиларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган эвристик таълим методларининг самарадорлигини аниқлаш имкони яратилган.