Sayt test rejimida ishlamoqda

Гайбиев Акмалжон Ахмаджоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болалардаги ўткир полирадикулоневритларда кузатиладиган иммунологик кўрсаткичлар таҳлили ва такомиллаштирилган давоси», 14.00.13–Неврология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Tib485.

Илмий рахбар: Джурабекова Азиза Тахировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.27.06.2017.Tib.31.01.

Расмий оппонентлар: Рахимбаева Гулнора Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Раимова Малика Махамеджановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.

Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: полирадикулоневрит билан касалланган болаларда иммуногенетик ва иммунологик жараёнлар кечишини баҳолаш ва даволаш тамойилларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор болалардаги бирламчи ўткир полирадикулоневритларда патоген HLA антигенларнинг мавжудлиги ҳисобга олинган ҳолда касалликнинг ирсий хусусиятга эга эканлиги исботланган;

полирадикулоневрит билан касалланган болаларда GM1  ва GD1b ганглиозидларига қарши аутоантителаларнинг ортиб кетиши тўқима иммунитетига салбий таъсир қилган ҳолда демиелинизация жараёнининг кучайишига сабаб бўлиши аниқланган;

полирадикулоневритларда юзага келувчи иммунологик жараёнлар (GM1  ва GD1b ганглиозидларига қарши аутоантителалар) билан организмда юз берадиган мотор-сенсор ва вегетатив ўзгаришлар, шунингдек нейрофизиологик кўрсаткичлар орасидаги мутаносиблик исботланган;

ўткир полирадикулоневрит билан касалланган болаларга цитостатиклар қўллаш йўли билан комплекс даволаш чора-тадбирлари такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Болаларда кузатиладиган ўткир полирадикулоневрит касаллигини иммуногенетик ва иммунологик ташхислаш ва даволаш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Полирадикулоневритлар (этиопатогенези, клиникаси, диагностикаси, даволаш тактикаси)» мавзусида услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 4 декабрдаги 8н-д/258-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома полирадикулоневритларни эрта аниқлаш ва даволаш, оғир асоратларнинг олдини олиш самарадорлигини ошириш имконини берган.

болалардаги ўткир полирадикулоневрит касаллигини ташхислаш ва даволаш самарадорлигини ошириш мақсадида олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Самарқанд давлат тиббиёт институти 1-клиникаси болалар асаб касалликлари бўлими, Самарқанд шаҳар болалар касалхонаси ҳамда  вилоят кўп тармоқли болалар тиббий маркази амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 18 февралдаги 8н-з/26-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши ПРНли беморларни даволаш самарадорлигини ошириш, ногиронлик ва ўлим кўрсаткичларини камайтириш ҳамда беморлар ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish