Тажетдинов Мухаматдин Махсутовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Устюрт текислигининг Қорақалпоғистон бўлими Cолеоптера туркуми доминант тур ҳашаротларининг биоекологик хусусиятлари”, 03.00.06 - Зоология (биология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/B1038.
Илмий раҳбар: Жугинисов Тангирберген Исаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.B.04.09.М.
Расмий оппонентлар: Бекбергенова Захира Омирбековна, биология фанлари доктори, катта илмий ходим; Базарбаева Дилбар Онгарбаевна, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Устюрт текислиги Қорақалпоғистон бўлими Cолеоптера туркуми доминант тур ҳашаротларини аниқлаш, биоекологиясини ўрганиш, тарқалиш хусусиятларини очиб бериш ва зарарли турларига қарши замонавий кураш чораларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Устюрт текислиги Қорақалпоғистон бўлими ҳудудида Cолеоптера туркуми ҳашаротларининг таксономик таркиби 14 оила, 45 авлодга мансуб 52 турдан иборатлиги аниқланган;
илк бор Устюрт текислиги Қорақалпоғистон бўлими табиий шароитида Хйлотречус (Рустиcоcлйтус) рустиcус, Трачйптерис пиcта, Анобиум пертинах ва Блапс летҳифера турлари доминант сифатида қайд этилган;
Cолеоптера туркуми доминант ҳашаротларининг трофик алоқалари очиб берилган;
қаттиққанотли ҳашаротларнинг ўрганилган биоекологияси асосида зарарли турларига қарши курашда энтомопатоген микроорганизм Беаувериа тенелла замбуруғининг ВД-85 штамми ва асосидаги “ОКС” ва кимёвий препарат “Энтолуча (20%) с.к.” қўлланилган ва 80,8%-93,2% биологик самарадорликлар қайд этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Устюрт текислиги Қорақалпоғистон бўлими Cолеоптера туркуми доминант тур ҳашаротларининг биоекологик хусусиятлари юзасидан олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
Устюрт текислиги Қорақалпоғистон бўлими шароитида энтомопатоген микроорганизм Беаувериа тенелла замбуруғининг ВД-85 штамми асосидаги “ОКС” ва кимёвий “Энтолуча (20%) с.к.”, “Энжио (24%) с.к.” препаратларини 0,005% консентрасиялари асосида Cолеоптера туркуми доминант зараркунонда ҳашаротларига қарши кураш бўйича ишлаб чиқилган амалий тавсиялар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон Республикаси филиали амалиётига жорий қилинган (Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон Республикаси филиалининг 2025 йил 11 июндаги №01/1-24-сонли маълумотномаси). Натижада Cолеоптера туркуми доминант зараркунонда ҳашаротларига нисбатан 80,8-93,2% биологик самарадорликга эришилган ва тадқиқот ҳудуди шароитида зарарли қўнғизлар популяциясини бошқариш имконини берган;
Устюрт текислиги Қорақалпоғистон бўлими шароитида ўсувчи Аесcулус ҳиппоcастанум (Л.), Гледицчиа триаcантҳос (Л.), Тилиа томентоса (Моенч.), Аcер платаноидес (Л), Биота ориенталис (Л.), Платанус ориенталис (Л.), Фрахинус пубесcенс (Л.), Аcер негундо (Л.), Сопҳора жапониcа (Л.), Тамарих ҳиспида (Wиллд.), Ҳалохйлон апҳйллум (Минкw.) ўсимлик турларига зарар келтирадиган Cолеоптера туркуми доминант ҳашаротлари тур таркиби аниқланиб, уларнинг тарқалиши, трофик алоқалари, биоекологик хусусиятларига оид олинган илмий натижалари ўрмондан доимий фойдаланувчилар, яъни ўрмон хўжалиги, миллий табиат боғлари ва Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ўрмон муҳофазаси ходимлари ҳамда муҳандислари амалиётига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасининг 2025 йил 11 июндаги №01/695-сонли маълумотномаси). Натижада, ўрмон дарахтлари ва бошқа ўсимликларини фитофаг қўнғизлар зараридан ҳимоя қилиш, уларнинг яшаш тарзи, ривожланиш босқичлари, озуқа ўсимликлари, қишлов фазаларини аниқлаш, ўрмон зараркунандаларининг оммавий кўпайиши ва тарқалиш ўчоқларининг юзага келиши ва кенгайишининг олдини олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish