Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамаджанова Туйғуной Ахмаджановнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ривожлантиришнинг маркетинг стратегиясини такомиллаштириш», 08.00.11–Маркетинг (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Iqt53.

Илмий раҳбар: Болтабаев Махмуджон Рустамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.16.01.

Расмий оппонентлар: Гулямов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Исаев Равшан Абдурахманович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсадимева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ривожлантиришнинг маркетинг стратегиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт имкониятларини баҳолашнинг индекс усули жаҳон савдосида рақобатда нисбий устунликни таққословчи Balassa индекси мезонлари асосида такомиллаштирилган;

мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ривожлантиришнинг халқаро маркетинг стратегиясини ишлаб чиқишнинг услубий ёндашуви «истеъмолчи талаби – корхона имконияти» матрицасини қўллаш асосида такомиллаштирилган;

мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт имкониятларини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизми сотишни рағбатлантириш, жамоатчилик билан алоқа, директ маркетинг ва шахсий сотув сингари халқаро маркетинг стратегияларидан фойдаланиш асосида такомиллаштирилган;

мева-сабзавот маҳсулотлари халқаро бозорида янги салоҳиятли харидорларни жалб этишга қаратилган маркетинг стратегияси самарали силжитиш ва интеграциялашган маркетинг коммуникацияси дастуридан фойдаланиш асосида такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ривожлантириш маркетинг стратегиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар  асосида:

мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт имкониятларини баҳолашнинг индексли усули Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Яшнобод инновацион технопарки резеденти ҳисобланган «Agro techno» МЧЖ ва «Baykal-KMU» МЧЖ фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2018 йил 29 октябрдаги 02-13/4097-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларни «Agro techno» ва «Baykal-KMU» масъулияти чекланган жамиятлари фаолиятига татбиқ этилиши натижасида 2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида 32,8 млн. сўм қўшимча даромад олишга эришилган;

мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ривожлантиришнинг халқаро маркетинг стратегиясини такомиллаштирилган услубий ёндашуви Сурхондарё вилояти Қизириқ туманидаги мева-сабзавотчиликка ихтисослашган «Бандихон экспериментал» хўжалиги фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 11 ноябрдаги 01/025-406-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Сурхондарё вилояти Қизириқ туманидаги мева-сабзавотчиликка ихтисослашган «Бандихон экспериментал» хўжалигида 2017 йилда мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажми 8,9% га ортиб, қўшимча 53,4 млн. сўм даромад олинган;

мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт имкониятларини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 11 ноябрдаги 01/025-406-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлардан ҳудудий мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналар самарадорлигини ошириш бўйича меъёрий ҳужжатлар ҳамда ҳудудий давлат дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган;

мева-сабзавот маҳсулотлари халқаро бозорида янги салоҳиятли харидорларни жалб этишга қаратилган  маркетинг стратегиясини такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 11 ноябрдаги 01/025-406-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларни «Cold Fresh» масъулияти чекланган жамияти фаолиятига жорий этиш натижасида 2018 йилнинг 2-чорагида гилос маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажми 5,9% га ортган ва 19,8 минг АҚШ доллари миқдорида қўшимча даромад олинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish