Тугалов Феруз Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “м3м симметрияли кубик кристалларнинг акустик хоссаларига нуқтавий нуқсонларнинг таъсир қонуниятлари”, 01.04.03 –Молекуляр физика ва иссиқлик физикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/FM1365.
Илмий раҳбар: Ахмеджанов Фархад Рашидович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: У.А. Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, DSc.05/2025.27.12.FM/Т.09.01.
Расмий оппонентлар:
Рахматуллаев Илёс Арзимуродович, физика-математика фанлари доктори, профессор;
Пайзиев Шермахамат Далиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Кубик м3м симметрияга эга кристалларда турли табиатли нуқтавий нуқсонларнинг акустик тўлқинлар хоссаларига таъсир этиш қонуниятларини аниқлашдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
НаCл1-хБрх кристалларида [100] ёʻналиш бўйича акустик тўлқинларнинг тезлигини аниқловчи самарали эластик константалар бром киришмаси консентрацияси ўзгариши билан чизиқли ўзгариши кузатилган;
НаCл1-хБрх ва ТлCл0.7Бр0.3 кристалларида оддий акустик тўлқинлар энергия оқимидан оғишларсиз тарқалиши махсус йўналишлар мавжудлиги аниқланган;
нуқсонли кристалларда акустик тўлқинларнинг сўниш коеффициентининг сезиларли камайиши иссиқлик фононларининг релаксация вақти ва эффектив Грюнайзен константасининг ўзгаришлари билан боғлиқлиги аниқланган;
биринчи марта соф ва нуқтавий нуқсонли литий фторид кристалларида 300-450 К ҳарорат оралиғида эластик константа c11 нинг температуравий коеффициенти ўзгармаслиги ва унинг қиймати 510-3 град-1 га тенг эканлиги аниқланган;
гамма-нурланишли ЛиФ кристалларида биринчи марта акустик тўлқинларнинг сўнишининг ҳароратга боғлиқлигида нурланиш дозасининг ортиши билан ўзгарадиган максимумлар аниқланди. Кузатилган силжиш ион ҳаракатининг активланиш энергиясининг 0,33 дан 0,36 эВ гача ўзгариши билан изоҳланади.
нурлантирилган ЛиФ кристалларида акустик тўлқинларнинг сўниши релаксация механизм орқали содир бўлади. Бу механизм деформация потенсиали орқали амалга ошадиган акустоион ўзаро таъсир билан боғлиқ бўлиб, ҳароратга боғлиқ сўниш графигида акустик сўниш коеффициентининг максимумларни келтириб чиқаради.
гамма-нурланишили ЛиФ кристалларида ион ҳаракатининг релаксация вақтлари ва активланиш энергиялари 300-450 К ҳарорат оралиғида, 106 дан 108 Р гача бўлган турли нурланиш дозаларида аниқланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Кубик м3м симметрияли кристалларнинг акустик хоссаларига нуқтавий нуқсонларнинг таъсир қонуниятлари” мавзусидаги диссертация иши доирасида олинган тадқиқот натижалари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институтида илмий тадқиқотлар ўтказишда қўлланилди. Хусусан, γ-нурланишнинг литий фторид (ЛиФ) кристалларининг акустик хусусиятларига таъсирини, шу жумладан эластик константалар ва акустик тўлқинлар тезлигининг нурланиш дозаси ва ҳароратига боғлиқлигини ўрганишга бағишланган диссертация тадқиқотининг бўлимлари ЎзР ФА Ядро физикаси институти наноструктурали ва ўта-ўтказувчан материаллар физикаси лабораториясида ЎзР Президентининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган ПҚ-4526-сонли қарорининг 2-банди билан тасдиқланган “Шиша ва кристалли матрицаларга нано ўлчамли киритмаларни модификациялаш ва радиациявий индуксияланган синтези” мавзусидаги фундаментал дастурни амалга оширишда қўлланилди (2025-йил 5-ноябрдаги 2/1255-2690-сонли хат). Турли дозаларда γ-квантлар билан нурлантирилган ЛиФ кристалларидаги релаксация вақти ва Грюнайзен константаларини аниқлаш учун мўлжалланган илмий маълумотлар ва таклиф қилинган боғлиқликлардан фойдаланиш, бу кристаллардаги нанокристаллитларнинг механик хоссалари γ-нурланишдан кейин қандай ўзгаришини аниқлаш ва тушунтириш имконини берди.
Бундан ташқари, ЛиФ кристалларининг мукаммаллик даражасининг уларнинг оптик ва акустик хусусиятларининг анизотропиясига таъсирини ўрганишга бағишланган ишнинг бўлимлари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ион-плазма ва лазер технологиялари институтида 2023-2024 йилларда “Янги материаллар ва технологияларни қўллаш асосида турли усуллар билан қўзғатилган лазерларнинг самарадорлигини ошириш механизмларини ўрганиш” мавзусида фундаментал илмий тадқиқотлар бажаришда ишлатилган (2025 йил 30-декабрдаги 2/1255-3325-сонли хат). Натижада, литий фторид кристалларида ихтиёрий ёʻналиш учун тавсия этилган параметрлардан фойдаланган ҳолда, лазер тизимларида термал линзанинг хусусиятларига деформациянинг таъсири, шу жумладан термал линзанинг фокус масофаси аниқланди.