Ярмухамедов Акмал Шараповичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Органик ва ноорганик муҳитларда комплекслар лазер спектроскопияси”, 01.04.05 – Оптика (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1. DSc/FM291
Илмий маслаҳатчи: Низомов Негмат, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, DSc.05/2025.27.12.FM/Т.09.01.
Расмий оппонентлар:
Нематов Шерзод Қаландарович, физика-математика фанлари доктори, профессор;
Нуритдинов Иззатилло, физика-математика фанлари доктори, профессор;
Пайзиев Шермухаммад Далиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тадқиқотнинг мақсади неодим ионлари билан фаоллаштирилган мураккаб оксидли кристалларда ионлараро ўзаро таъсир механизми ва баъзи стирилсианин бўёқларининг сирт-фаол моддалар ҳамда биологик объектлар билан комплекс ҳосил қилиш табиатини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кинетик тадқиқотлар асосида мураккаб оксид Ср3ЛаНб3О12 кристалида неодим ионлари оʻрасида энергия узатилиши Фёрстер механизми орқали содир бўлиши аниқланган. Ионлараро ўзаро таъсир самарадорлигини характерловчи параметрлар ҳисобланган.
энергия узатилиши донор ва аксепторларнинг люминессенсия спектрларида намоён бўлиши кузатилган. Биринчи марта спектрал миграция асосида энергия узатилиши давомида аксептор люминессенсиясининг ёниб бориши кинетикаси ҳисобланган;
мономер ва гомодимер стирилсианин боʻёқларининг фотофизик хоссалари эритувчиларнинг қутблиги ва қовушқоқлигига боғлиқ эканлиги ва уларнинг молекуляр ротор хусусиятларини намоён этиши аниқланган;
мономер ва гомодимер стирилсианин боʻёқларининг сирт-фаол моддалар, одам қон зардоби албумини ва ДНК билан комплексларининг асосий спектрал ва фотофизик хоссалари аниқланган;
илк бор тажрибада олинган натижалар асосида мономер ва гомодимер стирилсианин боʻёқларининг сирт-фаол моддалар СДС ва Тритон Х-100 мицеллаларида солюбилизация механизмлари аниқланган;
биринҳcи марта экспериментал натижалар ва молекуляр моделлаштириш асосида тадқиқ этилган стирилсианин бёқларининг одам қон зардоби албумини доменларида боғланиш жойлари ҳамда боғланиш параметрлари аниқланган;
илк бор мономер ва гомодимер стирилсианин боʻёқлари ДНК нинг азотли асослари билан таъсирлари натижасида нуклеин кислотанинг бороздкасида жойлашши ва барқарор комплекс ҳосил қилиши аниқлаҳган;
тадқиқ этилаётган бирикмаларнинг сирт-фаол моддалар мицеллалари, ДНК ва одам қон зардоби албумини билан боғланиш табиати боʻёқларнинг молекуляр тузилишига боғлиқ эканлиги коʻрсатиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фаоллаштирилган мураккаб оксидли кристалларда ионлараро ўзаро таъсир механизмларни ҳамда стирилсианин боʻёқлари биологик молекулалар билан комплексларининг спектрал ва кинетик хоссаларини тадқиқ қилиш орқали олинган натижалар асосида:
бўёқларнинг ДНК молекулалари билан интеркаляцион боғланиш механизмлари натижалари Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат универитетида бажарилган АЛМ-202310062530 рақамли “Саратон касаллигига қарши дори воситаларини яратиш лабораториясини ташкил этиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг 2025-йил 27-ноябрдаги № 10-6253 рақамли маълумотномаси). Ушбу натижалардан фойдаланиш ДНК билан юқори даражадаги боғланиш қобилиятига эга бўлган, барқарор комплекслар ҳосил қиладиган синтонлар асосида бирикмаларни мақсадли синтез қилиш имконини берган;
стирилсианин бўёқларнинг ДНК ва инсон қон зардоби албумини билан боғланиш константаларини (Кб) ҳисоблаш натижалари Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги Инсон иммунологияси, аллергологияси ва геномикаси илмий-амалий марказида қон препаратларининг хоссаларини баҳолаш ва маркерларни аниқлашда қўлланилган (Инсон иммунологияси, аллергологияси ва геномикаси марказининг 2025-йил 4-декабрдаги № 41 рақамли маълумотномаси). Ушбу натижалардан фойдаланиш ДНК ва инсон қон зардобини диагностик таҳлил қилиш самарадорлигини ошириш имконини берган;
мураккаб оксидли кристалларда неодим ионлари орасида энергийнинг узатиш механизмлари, ўзаро таъсир микропараметрларини ҳисоблаш ва уларнинг неодим ионлари консентрациясига боғлиқлиги натижалари Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат универитетида бажарилган БИРД-01/140 рақамли “Бино ва ақлли иссиқхоналарга интеграцияланадиган люминессент квант нуқтали қуёш ойналари” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг 2025-йил 27-декабрдаги № 10-6622 рақамли маълумотномаси). Ушбу натижалар юқори люминессенсия квант чиқиши қийматига эга бўлган галогенидли перовскит бирикмаларининг оптимал консентрациясини танлаш ҳамда полимер қопламаларда фотостабил ва максимал люминессенсия квант чиқишига эга бўлган квант нуқталарини синтез қилиш имконини берган.