Sayt test rejimida ishlamoqda

Бердияров Баҳриддин Тиловқабуловичнинг

фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Рух бойитмаларини қайта ишлаш технологиясини такомиллаштириш», 05.02.01–Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси  (Қуймачилик ва металларга ишлов бериш йўналиши бўйича) (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/T718.

Илмий раҳбар: Хасанов Абдурашид Солиевич, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.28.02.2018.Т.03.04.

Расмий оппонентлар: Норхуджаев Файзулла Рамазонович, техника фанлари доктори, профессор; Турсунов Нодиржон Каюмжонович, техника фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: «Ўзметкомбинат» акциядорлик жамияти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: темир ва кремний миқдори юқори бўлган сулфидли рух бойитмаларини қайта ишлаш технологиясини  такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

қайнар қатлам печларида Хандиза конининг сулфидли рух бойитмаларига оҳактош қўшиб тайёрланган шихтани қайта ишлаш имконияти илк маротаба экспериментал тасдиқланган ва назарий жиҳатдан асосланган;

куйдириш шихтаси таркибига оҳактош қўшиб кислородга бойитилган ҳавода пуркашнинг оптимал шароитлари ўрнатилган;

куйдиришда юқори десулфуризация даражасини таъминлайдиган технологик схема ишлаб чиқилган;

рух кекларини вельцевлаш жараёнида кокс сарфини камайтириш технологияси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Рух бойитмаларини қайта ишлаш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

қайнар қатлам печларида қайта ишлаш учун янги таркиб “Олмалиқ КМК” АЖга жорий қилинган («Олмалиқ КМК» АЖнинг 2019 йил 24 январдаги 63-260-сон маълумотномаси). Натижада Хандиза кони сульфидли рух бойитмаларига оҳак қўшиб қайнар қатлам печларида қайта ишлаш имконияти яратилган;

қайнар қатлам печларида қайта ишланаётган шихта массасига нисбатан 7% оҳактош қўшиш «Олмалиқ КМК» АЖга жорий қилинган («Олмалиқ КМК» АЖнинг 2019 йил 24 январдаги 63-260-сон маълумотномаси). Натижада рух ферритлари ва силикатлари ҳосил бўлиш даражасининг камайишини таъминловчи оптимал шароитлар яратилган;

куйдириш даврида рух ферритлари ва силикатлари ҳосил бўлишининг камайишини таъминловчи технология «Олмалиқ КМК» АЖга жорий этилган («Олмалиқ КМК» АЖнинг 2019 йил 24 январдаги 63-260-сон маълумотномаси). Натижада рух ферритлари ва силикатларининг миқдори 40% га камайтириш ва чанг чиқиш даражасини пасайтиришга эришилган;

куйдириш технологик схемаси «Олмалиқ КМК» АЖга жорий қилинган («Олмалиқ КМК» АЖ нинг 2019 йил 24 январдаги 63-260-сон маълумотномаси). Натижада десулфуризация даражасини 92% оширишга имкон яратилган;

куйдириш шихтаси таркибига оҳак қўшиб кислородга бойитилган ҳавони пуркаш технологияси “Олмалиқ КМК» АЖга жорий қилинган («Олмалиқ КМК» АЖнинг 2019 йил 24 январдаги 63-260-сон маълумотномаси). Натижада печнинг ишлаб чиқариш унумдорлиги ва рухнинг эритмага ажратиб олиниши ортган ҳамда қайнар қатлам печларида чангланиш камайган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish