Пўлатов Сардоржон Отажон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақидаги эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Боботоғ ботаник географик раёни флораси”, 03.00.05 - Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/B1245.
Илмий раҳбар: Тожибаев Комил Шаробитдинович, биология фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ботаника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ботаника институти, DSc.05/2025.27.12.В.23.01.М
Расмий оппонентлар: Эбел Александр Леонович, биология фанлари доктори, профессор; Қодиров Ғайрат Ўроқбоевич, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Боботоғ ботаник-географик раёнининг Ўзбекистон қисми флорасининг тур таркибини тўр тизимли хариталаш асосида аниқлаш ва флоранинг кенг кўламли таҳлилини амалга ошириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дала тадқиқотлари жараёнида, мамлакат миқёсида ўсимликлар хилма-хиллигини тўр тизимли хариталаш бўйича кенг қамровли изланишлар ҳамда “Ўзбекистон флораси”нинг янги нашрларини тайёрлаш билан уйғун ҳолда, фан учун тўртта янги тур аниқланиб, тавсифланди; Ўзбекистон флораси учун ҳам тўртта янги тур топилган.
тўр тизимли хариталаш методлари асосида илк бор Боботоғ тизмасининг Ўзбекистон қисми флорасининг таксономик хилма-хиллиги аниқланиб, у 72 оила, 389 туркум ва 992 турни ўз ичига олиши кўрсатилди.
маълумотлар базасида 17 868 тадан ортиқ ёзувни ўз ичига олган геобоғланган маълумотлар асосида турлар тарқалишининг тўр тизимли харита индекслари бўйича географик хусусиятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Боботоғ ботаник-географик раёни флорасини ўрганиш натижасида олинган илмий натижалар асосида:
Боботоғ ботаник-географик раёнидан терилган 330 турнинг 1900 та гербарий намуналари асосидаги маълумотлар базаси Биохилма-хиллик тоʻгʻрисидаги глобал маълумотлар тизимига (www.гбиф.орг, ГБИФ) киритилган (Глобал биохилма-хиллик маълумотлар базаси сертификати, www.гбиф.орг, 2025-йил 30-майдаги гувоҳномаси). Натижада, Боботоғ ҳудуди флорасининг жойлашуви ҳақидаги маълумотларни халқаро миқёсида фойдаланиш имконини берган;
ҳудуд флорасидаги 725 турнинг 4510 та гербарий намуналари Ўзбекистон Миллий гербарий фондига тақдим этилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025-йил 14-февралдаги 4/1255-408-сон маълумотномаси). Бу эса ТАШнинг Ўрта Осиё бўлими коллекциясини сезиларли даражада бойитиб, Ўзбекистон тоғли ҳудудларининг арид минтақалари флораси хилма-хиллиги ҳақидаги илмий тасаввурни кенгайтиришга хизмат қилди.