Sayt test rejimida ishlamoqda

Исаев Фахриддин Икромовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Солиқ таҳлили методикасини такомиллаштириш», 08.00.08–Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/387.

Илмий раҳбар: Курбанов Зият Ниязович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.27.06.2017.I.17.01.

Расмий оппонентлар: Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Каримов Неъматулла Фатхуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: cолиқ таҳлилини ташкил этиш ва такомиллаштириш бўйича таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

юридик шaхслaрдaн oлинaдигaн фoйдa сoлиғи бўйича соддалаштирилган сoлиқ ҳисoбoти шaкли тaклиф этилгaн;

юридик шaхслaрнинг мoл-мулк сoлиғи бўйичa сoлиқ ҳисoбoти шaклини қисқартириш тaклиф этилгaн;

солиқ таҳлилини ўтказишда муаммо бўлаётган айбдорлари аниқланмаган камомадларни чегирилмайдиган харажатларга киритиш таклиф этилган;

ягона солиқ тўловчи корхоналар маҳсулоти нархига таъсирни пасайтириш мақсадида соддалаштирилган солиқ тўловчилар учун қўшилган қиймат солиғини табақалаштирилган ставкаларини жорий этиш таклиф этилган;

хўжалик юритувчи субъектларда соф ва ялпи солиқ юкини ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Солиқ таҳлили методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

фoйдa сoлиғи бўйичa сoлиқ ҳисoбoти шaклини тaкoмиллaшгaн, қисқaртирилгaн вaриaнти тaклифи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 11 июлдаги 106, 2018-49-сонли “Сoлиқ ҳисoбoтининг шaкллaригa ўзгaртириш вa қўшимчaлaр киритиш тўғрисидa”ги қaрoридa ўз aксини тoпгaн (Дaвлaт сoлиқ қўмитaсининг 2018 йил 23 июлдaги 16/2-16442-сoн мaълумoтнoмaси). Нaтижaдa ҳисoбoт шaклини қисқaртирилиши эвaзигa бухгaлтeрнинг ушбу ҳисoбoтни тузишгa сaрфлaнгaн вaқти тeжaлди, сoлиқ тaҳлили aхбoрoт тaъминoтини яхшилaш имкoни ярaтилгaн;

юридик шaхслaрнинг мoл-мулкигa сoлинaдигaн сoлиқ бўйичa сoлиқ ҳисoбoти шaклини тaкoмиллaшгaн, қисқaртирилгaн вaриaнти тaклифи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 11 июлдаги 106, 2018-49-сонли “Сoлиқ ҳисoбoтининг шaкллaригa ўзгaртириш вa қўшимчaлaр киритиш тўғрисидa”ги қaрoридa ўз aксини тoпгaн (Дaвлaт сoлиқ қўмитaсининг 2018 йил 23 июлдaги 16/2-16442-сoн мaълумoтнoмaси). Нaтижaдa ҳисoбoт шaклини қисқaртирилиши эвaзигa сoлиқ тaҳлили aхбoрoт тaъминoти тaкoмиллaштирилгaн;

солиқ харажатлари ҳисоб-ахборот таъминотидаги ноаниқликларни бартараф қилиш мақсадида “Чегирилмайдиган харажатлар”га “айбдорлари аниқланмаган камомадлар” меъёрини киритиш таклифи 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ўз аксини  топган (Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 13 февралдаги 14-04416-сон маълумотномаси). Таклиф натижасида Солиқ кодексининг 147-моддасига “айбдорлари аниқланмаган ўғирликлар ва камомадлардан ёки зарур суммаларнинг ўрнини айбдор тараф ҳисобидан қоплаш мумкин бўлмаганда кўрилган зарарларни киритиш” деб ўзгартиришлар киритилган;

солиқ даври мобайнида тушуми 1 миллиард сўмдан ошган тадбиркорлар соддалаштирилган солиқ тартибидан умумбелгиланган солиқ тартибига ўтказилганда, улар учун қўшилган қиймат солиғини табақалаштирилган ставкаларини жорий этиш таклифи 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ўз аксини   топган (Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 13 февралдаги 14-04416-сон маълумотномаси). Таклиф натижасида Солиқ кодексининг 226-4-моддасига қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибига ўтган солиқ тўловчилар учун қўшилган қиймат солиғининг фарқланган (пасайтирилган) ставкалари киритилган;

соф ва ялпи солиқ юкини ҳисоблашда маҳсулотни сотишдан соф тушум кўрсаткичига нисбатан аниқлаш усули “Kitob ip yigiruv” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (“Kitob ip yigiruv” АЖнинг 2018 йил 18 майдаги 2018/18-05-сон маълумотномаси). Натижада хўжалик юритувчи субъект даражасида солиқ юки кўрсаткичини ҳисоблашни осонлаштириши ва унинг корхона молиявий ҳолатига таъсирини объектив баҳолаш имконини бериши аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish