Саитжанова Умидахон Шухратовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбекистонда Медиcаго сатива популяцияларининг замонавий ҳолати ва яйловларининг тавсифи”, 03.00.05 - Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/B1668.
Илмий раҳбар: Шомуродов Хабибулло Файзуллоевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ботаника институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ботаника институти, DSc.05/2025.27.12.В.23.01.М
Расмий оппонентлар: Тургинов Орзимат Турдиматович, биология фанлари доктори; Дўстмуродова Феруза Мадияровна, биология фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда Медиcаго сатива тури сенопопуляциялари ва яйловларининг замонавий ҳолатини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистонда тарқалган Медиcаго сатива турининг 10 та сенопопуляциясининг муайян экологик-фитоценотик шароитларга боғлиқлиги аниқланган; 
сенопопуляцияларнинг морфологик хусусиятлари, онтогенетик структуралари ва ёш типлари ўрганилиб, уларнинг ҳолатига таҳдид солувчи омиллар асослаб берилган;
организм белгиларини таҳлил қилиш асосида сенопопуляцияларнинг виталитет ҳолати баҳоланган;
ўсимлик қопламининг трансформацияси контекстида М. сатива иштирокидаги камёб ўсимлик жамоалари аниқланган;
М. сатива яйлов хилларининг кадастри тузилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда тарқалган Медиcаго сатива Л. тури популяцияларининг замонавий ҳолатини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Устюртнинг шарқий чинки ҳудудида Медиcаго сатива нинг яйловлари таснифи ишлаб чиқилди ва уларнинг деградация даражаси баҳоланди, шунингдек, турли яйлов турларидан мавсумий фойдаланиш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқилиб, улар Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг амалий фаолиятига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 20 июндаги №02/18-2027 маълумотномаси). Олинган натижалар антропоген таъсир ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ минтақага хос таҳдидларни аниқлашга имкон берган, бу эса яйлов ресурсларини барқарор бошқариш стратегиясини ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этади;
М. сатива яйловларининг озиқавий массасининг мавсумий динамикаси ва фитоценотик структураси ҳақидаги маълумотлар ҳам Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг амалий фаолиятига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 20 июндаги №02/18-2027 маълумотномаси). Бу эса яйлов экотизимларининг ҳолатини аниқлик билан ҳисобга олиш ва самарали мониторингини олиб боришга ёрдам берган ҳамда М. сатива яйловларининг кадастрини тузиш учун асос бўлиб хизмат қилган;
одатийлик ёки камёблик белгиларининг таҳлили асосида ўрганилган 6 та ўсимлик ассоциациясидан 3 таси Қорақалпоғистон Устюртининг шарқий чинкида ўсувчи жамоалар сифатида юқори муҳофаза тоифасига киритилган ҳамда улар минтақа учун камёб фитоценозлар сифатида аниқланган. Мазкур тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлигининг амалий фаолиятига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасининг 2025 йил 25 июндаги №2-747 маълумотномаси). Олинган натижалар М. сатива иштирокидаги камёб табиий жамоаларнинг узоқ муддатли мониторинги ҳамда М. сатива яйлов хилларининг кадастрини ишлаб чиқиш учун асосий маълумот манбаи сифатида хизмат қилган ва яйлов ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилишда катта аҳамиятга эга.

Yangiliklarga obuna bo‘lish