Жунсалиева Галия Абдуқаюм қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даражалар бериладиган фан тармоғи): “Политиофен асосидаги ток ўтказувчан гибрид композит материалларнинг физик-кимёвий тадқиқоти”, 02.00.04 – Физик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/К1032.
Илмий раҳбар: Каттаев Нуритдин Тўраевич, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.К.01.13.М
Расмий оппонентлар: Маҳкамов Музаффар Абдуғаппорович, кимё фанлари доктори, профессор; Холиқов Абдували Жонизоқович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади политиофен асосидаги ток ўтказувчи гибрид композитларни олиш ва уларнинг тузилиши, термик, оптик ҳамда электро­физик хусусиятларини комплекс тадқиқ этишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ПТҳ/селлюлоза/ТиО₂ асосидаги янги ток ўтказувчи гибрид композит материаллар ин ситу оксидланиш полимерланиш йўли билан олинган бўлиб, уларнинг полимер қатлами қалинлиги (0,3–1,0 мкм) га тенг бўлган. ТиО₂ нанозаррачаларининг бир текис тақсимланиши (20–60 нм атрофида ) ва 25 °C дан 800 °C гача бўлган кенг ҳарорат оралиғида барқарор физик-кимёвий хоссаларга эга бўлган уч фазали перколяцион структуранинг шаклланишини таъминлаши аниқланган;
ТиО₂:ПТҳ моллар нисбатини (1:1, 2:1, 3:1) ва полимерлаш давомийлигини (2–24 соат) оралиғида ўзгартириш орқали композитларнинг морфологиясини, ТиО₂ нинг дисперсияланиш даражасини (ХРД бўйича 120 нм дан 15–20 нм гача) ва ПТҳ нинг ўтказувчи тармоғи зичлигини мақсадли бошқариш мумкинлиги кўрсатилган. Бу эса композитларнинг электр ўтказувчанлигига (10⁻8 дан 4.67*10-4  С/см гача) ва фотосезгирлигига (−53,3 % дан +248 % гача) бевосита таъсири аниқланган;
Илк бор ТиО₂ консентрацияси ва ПТҳ нинг структура ташкил этилиш даражаси турлича бўлган тизимлар учун термо- ва электрофаоллашув жараёнларининг кинетик моделларини (Фридман, ФWО, КАС; Аррениус; ҳоппинг-моделлари) таққослаш амалга оширилган. Бу деструксия ва заряд ташувчиларни узатиш механизмларини Р² = 0,998 гача бўлган корреляция коеффициентлари билан миқдорий тавсифлаш имконини бериши исботланган;
илк бор деструксиянинг ўтиш ҳолатига оид термодинамик параметрлари (ΔҲ = 195–223 кЖ/мол; ΔГ = 196–227 кЖ/мол) ҳамда ўтказувчанликнинг активация энергиялари (0,12–0,37 эВ) аниқланиб, турли таркибли композитларда фото- ва электро-узатишнинг энергетик самарадорлиги асослаб берилган. Шу асосда амалий қўллаш учун оптимал материал ТиО₂:ПТҳ = 2:1 эканлиги тасдиқланган;
композитларнинг оптик ва электрон хоссалари ПТҳ–ТиО₂ ўртасидаги интерфазавий гибридланиш даражасига боғлиқлиги ўрнатилган. Абсорбсия спектрлари ва Таус графиги таҳлили орқали икки энергетик ўтиш мавжудлиги аниқланган (Эг₁ = 0,56–0,64 эВ; Эг₂ = 1,48–2,45 эВ), бу эса гибрид структураларда фотогенерация ва заряд ташувчиларни узатиш механизмлари шаклланганлиги тасдиқланган;
илк бор гибрид композитлардаги фототокнинг миқдори ТиО₂:ПТҳ стехиометриясига боғлиқлиги кўрсатилган: 1:1 ва 3:1  нисбатли композитлар манфий фотоўтказувчанлик намоён қилса, оптимал 2:1 таркибли композит яққол мусбат фотосезувчанлик (~248 %) кўрсатган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Политиқофен асосидаги ток ўтказувчи гибрид композит материалларни олиш ва уларнинг физик-кимёвий хоссаларини ўрганиш асосида:
ток ўтказувчи гибрид композит материаллар амалда “Фотон” АЖ томонидан электромагнит нурланиш ютгичларининг компонентлари, экранловчи материаллар ҳамда турли антистатик композицияларни ишлаб чиқишда қўшимча сифатида жорий этилган (“Фотон” АЖ нинг 2025-йил 26-сентябрдаги 370-сон маълумотномаси). Натижада экранловчи материаллар компонентлари ва антистатик композициялар учун қўшимчаларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, импортга қарамликни қисқартириш имконини берган;
ток ўтказувчи гибрид композит материаллар “Арматура–изолятор заводи” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан назорат-ўлчов ускуналарининг контактлари ва ток ўтказувчи элементлари сифатида амалиётга жорий этилган ( “Арматура–изолятор заводи” МЧЖ қўшма корхонасининг 2025-йил 25-сентябрдаги 25-сон маълумотномаси). Натижада контактлар ва назорат-ўлчов ускуналари учун ток ўтказувчи элементлар каби асосий компонентларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириб, импортга қарамликни қисқартириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish