Турдиев Дистон Эргаш ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақидаги эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбекистон флорасида Охйтропис ДC. туркумининг таксономик ва географик таҳлили”, 03.00.05 - Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/B1246.
Илмий раҳбар: Тожибаев Комил Шаробитдинович, биология фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ботаника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ботаника институти, DSc.05/2025.27.12.В.23.01.М
Расмий оппонентлар: Каримов Фарход Исомиддинович, биология фанлари доктори, профессор; Санданов Денис Викторович, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон флорасида Охйтропис ДC. туркуми турларининг замонавий конспектни тайёрлаш, уларни таксономик жиҳатдан қайта кўриб чиқиш ва комплекс географик таҳлилини амалга ошириш, шунингдек ноёб таксонларни муҳофаза қилиш бўйича илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Ўзбекистон флораси” нинг биринчи нашри чоп этилганидан буён илк бор Охйтропис туркумининг тўлиқ таксономик таркиби қайта ишлаб чиқилган. Учта осттуркум ва ўнта секцияга мансуб 63 турнинг таркиби танқидий таҳлил қилинган. Гербарий коллекциялари ва янги дала материалларини танқидий таҳлил қилиш асосида туркумнинг замонавий конспекти тайёрланган ҳамда турларни аниқлаш учун дихотомик калит ишлаб чиқилган. Тадқиқот натижалари Ўзбекистон флорасида туркумнинг таксономик хилма-хиллиги олдинги нашр маълумотларидан деярли икки баравар кўп эканлигидан далолат беради;
Ўзбекистон флорасида Охйтропис туркуми турларининг эндемизм даражаси комплекс баҳоланган. Мамлакат ҳудудида аниқланган 63 турнинг 51 таси Ўрта Осиёнинг тоғли минтақаларига хос эндемлар ҳисобланади. Ғарбий Тян-Шан ва Помир-Олой тизмалари мос равишда 16 ва 17 та эндемик тур билан деярли тенг эканлиги аниқланган. Шунингдек, мамлакат флорасида еттита тур миллий эндемик сифатида қайд этилган. Олинган маълумотлар минтақанинг юқори биогеографик аҳамиятини кўрсатиб, тоғ экосистемаларининг замонавий эндемизм марказларини шакллантиришдаги ҳал қилувчи рўлини акс эттиради;
геобоғланган маълумотлар базаси шакллантирилган ва унинг асосида турларнинг умумий тарқалиши, тур бойлиги даражалари ҳамда йиғмалар зичлигини акс эттирувчи тўр тизимли хариталар тайёрланган. Олинган геомаълумотларнинг етарли ва ишончлилиги Охйтропис турларининг асосий тоғ тизмалари ҳамда баландлик минтақалари бўйича фазовий тақсимотини таҳлил қилиш имконини берган. Тадқиқот натижалари Ўзбекистон флорасида туркум хилма-хиллигининг бир қатор “қайноқ нуқталари” ни аниқлаган бўлиб, уларнинг аксарияти Ҳисор ва Чотқол тизмалари ҳудудига тўғри келиши маълум бўлди;
3500 дан ортиқ гербарий намуналарини ўрганиш, шунингдек ТАШ фонди материалларини танқидий таҳлил қилиш ҳамда муаллифнинг дала тадқиқотлари асосида Ўзбекистон флорасида учрайдиган Охйтропис туркумининг барча 63 турининг оригинал морфологик тавсифлари тайёрланган. Илк бор морфологик тавсифлашда 257 та белги қўлланилган, бундан ташқари илгари маълум бўлган 395 дан ортиқ белгилар қайта ўрганилиб, аниқлаштирилган. Олинган натижалар Ўзбекистон флораси доирасида Охйтропис турларининг тўлиқ, батафсил ва замонавий морфологик консепсиясини шакллантириш имконини берган. Амалга оширилган ишлар мавжуд таксономик тасаввурларни кенгайтиради, турларнинг чегаралари ва ҳажмини аниқлаштиради ҳамда кейинги филогенетик, биогеографик ва табиатни муҳофаза қилиш тадқиқотлари учун асос яратади.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон флорасида тарқалган Охйтропис турларини ўрганиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон Миллий гербарий фондига (ТАШ) 45 турга мансуб 1 060 дан ортиқ гербарий намунаси топширилган. Шунингдек, 57 турга оид 2 236 гербарий намунаси асосида геобоғланган маълумотлар базаси шакллантирилиб, “Рақамли табиат” давлат илмий дастури доирасида Фанлар академияси Ботаника институти томонидан ишлаб чиқилган Cентрал Асиа Планц Грид Маппинг (ГМОCА) минтақавий рақамли платформасига жорий этилган (ЎзР ФАнинг 2025-йил 11-ноябрдаги 4/1255-2801-сон маълумотномаси) ҳамда Глобал Биодиверситй Информатион Фаcилитй (ГБИФ) глобал маълумотлар базасига интеграция қилинган (2024-йил 25-ноябрдаги 019-сон маълумотномаси);
Тадқиқот натижалари асосида Нурота тизмаси ҳудудида учрайдиган ҳамда Ўзбекистон Қизил китобига киритилган эндем ва камёб О. псеудоросеа тури ИУCН Қизил рўйхатига ЭН Б1аб(и,ии,иии,ив,в) + 2аб(и,ии,иии,ив,в) мақоми билан киритилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish