Sayt test rejimida ishlamoqda

Камалова Эльвира Абдусаттаровнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юкларни ташишнинг логистик бошқарувини такомиллаштириш», 08.00.13–енежмент (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2017.1.PhD/Iqt62.

Илмий раҳбар: Карриева Якутхон Каримовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.16.01.

Расмий оппонентлар: Икрамов Мурат Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Суюнов Дилмурод Холмуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ташқи иқтисодий фаолиятда юкларни автомобиль транспортида ташишнинг логистик бошқарувини такомил­лаштириш бўйича назарий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

маҳсулот етказиб бериш занжирининг барча поғоналарида «ноу-хау» ва ахборот технологияларининг 3PL ва 4PL провайдерлик хизматларини жорий этиш асосида логистика жараёни босқичларини интеграллаш механизми такомиллаштирилган;

логистик тизимнинг маҳсулот етказиб бериш занжирларидаги оқим жараёнлари ривожланишини прогнозлашнинг «онлайн»  режимида «мижоз талабини аниқ муддатда, керакли ҳажмда ва талаб этилган сифат даражасида қондириш» модели такомиллаштирилган;

транспорт операторлари фаолияти ва хизматларини интеграл баҳолашда «инсорсинг» ва «аутсорсинг» асосида транспорт-логистика хизматларининг рационал вариантларини танлашнинг алгоритмик асоси такомиллаштирилган;

эркин иқтисодий зоналар иқтисодиётини жадал ривожлантириш  суръатларига мутаносиб равишда ишлаб чиқариш корхоналари ва логистик инфратузилмалар фаолиятини мувофиқлаштиришнинг «моддий, ахборот ва молиявий оқимлар захиралари» механизми ишлаб чиқилган;

эксперт баҳолаш, иммитацион моделлаштириш усулларини қўллаш орқали халқаро юкларни хусусий транспорт операторлари томонидан ташиш жараёнларини самарали бошқаришнинг «интелектуал транспорт тизимлари» услубияти такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Юкларни ташишни логистик бошқарувини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

маҳсулот етказиб бериш занжирининг барча поғоналарида «ноу-хау» ва ахборот технологияларининг 3PL ва 4PL провайдерлик хизматларини жорий этиш асосида логистика жараёни босқичларини интеграллаш механизмини такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар «Ўрта Осиё Транс» акциядорлик жамияти фаолиятига жорий этилган («Ўрта Осиё Транс» акциядорлик жамиятининг 2017 йил 7 декабрдаги 01-2/875-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг «Ўрта Осиё Транс» акциядорлик жамияти фаолиятига жорий этилиши корхонага қўшимча 2600 млн. сўм фойда олиш имконини берган;

логистик тизимнинг маҳсулот етказиб бериш занжирларидаги оқим жараёнлари ривожланишини прогнозлашнинг «онлайн»  режимида «мижоз талабини аниқ муддатда, керакли ҳажмда ва талаб этилган сифат даражасида қондириш»нинг такомиллаштирилган модели «Ўрта Осиё Транс» акциядорлик жамияти фаолиятига жорий этилган («Ўрта Осиё Транс» акциядорлик жамиятининг 2017 йил 7 декабрдаги 01-2/875-сон маълумотномаси). Ушбу моделнинг амалиётга жорий этилиши «Ўрта Осиё Транс» акциядорлик жамиятида халқаро транспорт ташувларини режалаштириш жараёнини ўртача 20 % га қисқартириш имконини берган;

транспорт операторлари фаолияти ва хизматларини интеграл баҳолашда «инсорсинг» ва «аутсорсинг» асосида транспорт-логистика хизматларининг рационал вариантларини танлашнинг такомиллаштирилган алгоритми «Ўрта Осиё Транс» акциядорлик жамияти фаолиятига жорий этилган («Ўрта Осиё Транс» акциядорлик жамиятининг 2017 йил 7 декабрдаги 01-2/875-сон маълумотномаси). Ушбу алгоритмнинг «Ўрта Осиё Транс» акциядорлик жамияти фаолиятига жорий этилиши бошқарув харажатларини 15-20% га қисқартиришга ва қўшимча 500 млн. сўм иқтисодий самара олишга имкон берган; 

эркин иқтисодий зоналар иқтисодиётини жадал ривожлантириш  суръатларига мутаносиб равишда ишлаб чиқариш корхоналари ва логистик инфратузилмалар фаолиятини мувофиқлаштиришнинг «моддий, ахборот ва молиявий оқимлар захиралари» механизмини такомиллаштириш бўйича берилган  таклифлар «Шоштранс» қўшма корхонаси фаолиятига жорий этилган («Шоштранс» қўшма корхонасининг 2017 йил 22 ноябрдаги 01-356-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг «Шоштранс» қўшма корхонаси фаолиятига жорий этилиши транспорт-экспедиторлик хизматларини 3PL даражагача кенгайтиришга имкон берган ва корхонага қўшимча 5 млрд. сўм иқтисодий самара келтирган;

эксперт баҳолаш, иммитацион моделлаштириш усулларини қўллаш орқали халқаро юкларни хусусий транспорт операторлари томонидан ташиш жараёнларини самарали бошқаришнинг «интелектуал транспорт тизимлари»нинг такомиллаштирилган услубияти «Шоштранс» қўшма корхонаси фаолиятига жорий этилган («Шоштранс» қўшма корхонасининг 2017 йил 22 ноябрдаги 01-356-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг «Шоштранс» қўшма корхонаси фаолиятига жорий этилиши бошқарув харажатларини 10-15% га камайтиришга ва қўшимча 500 млн. сўм иқтисодий самара олишга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish