Акбаров Феруз Икболовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Иқлим ўзгаришларини Сурхондарё вилояти табиий флорасига таъсирини баҳолаш”, 03.00.05 - Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/B1240
Илмий раҳбар: Тожибаев Комил Шаробитдинович, биология фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ботаника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ботаника институти, DSc.05/2025.27.12.В.23.01.М.
Расмий оппонентлар: Адилов Беҳзод Абдуллаевич, биология фанлари доктори; Хўжаназаров Ўктам Эштемирович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сурхондарё флорасига иқлим ўзгаришининг таъсирини баҳолаш ва флористик ўзгаришларни прогнозлаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сурхондарё вилоятида кузатилаётган глобал иқлим ўзгаришининг минтақавий хусусиятлари илк бор 1×1 км аниқликда комплекс баҳоланган ва асосий иқлим индикаторларининг вақт бўйича ўзгариш динамикасини кўрсатувчи аналитик хариталар тузиган;
иқлим ўзгаришининг табиий флорага таъсири илк бор оила, туркум ва тур даражасида аниқланган ва уларга бўлган хавф даражаси иқлим омиллари кесимида комплекс тарзда баҳоланган;
географик элементлар, ботаник-географик раёнлар ва индекслар флорасининг глобал исиш ва қурғоқчиликка нисбатан таъсирчанлик даражаси аниқланган, натижалар минтақавий иқлим ўзгаришининг реал индикатори сифатида кўрсатилган;
биринчи маротаба Сурхондарё вилояти табиий флорасига иқлим ўзгаришининг таъсирини акс эттирувчи, реал вақт маълумотларига асосланган юқори резолюциядаги ССДМ прогноз моделлари ишлаб чиқилган;
Cонсенсус ҳабитат суитабилитй хариталари асосида Сурхондарё флорасининг биологик хилма-хиллик марказлари (флористик ҳоцпотлар) илк бор аниқланиб, турлар учун экологик мосликнинг энг юқори консентрациялашган ҳудудлари белгиланган;
иқлим ўзгариши ва флора ўртасидаги ўзаро боғлиқликни рақамли моделлар ёрдамида баҳолаш учун янги консептуал ёндашув таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Иқлим ўзгаришларини Сурхондарё вилояти табиий флорасига таъсирини баҳолаш тадқиқотлари доирасида:
Сурхондарё вилояти табиий флорасига мансуб 187 турнинг 1005 та гербарий наъмуналарига тегишли маълумотлар Глобал биохилма-хиллик маълумотлари тизимига (www.гбиф.орг, ГБИФ) киритилган (Глобал биохилма-хиллик маълумотлари базаси сертификати, 2025-йил 30-май № 040 сонли гувоҳномаси). Натижалар, ГБИФ порталининг ўсимликлар базасини бойитишга хизмат қилган;
Сурхондарё вилояти табиий флорасида тарқалган 117 та турнинг 200 дан ортиқ гербарий намуналари Ўзбекистон Миллий гербарийси (ТАШ) илмий ноёб объекти фондига тақдим этилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025-йил 30-майдаги №4/1255-1336-сон маълумотномаси). Натижалар, Ўзбекистон Миллий гербарийси (ТАШ) илмий ноёб объекти фондининг Ўрта Осиё бўлими коллекциясини бойитишга хизмат қилган.