Каримов Иномжон Ортикбаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Қурилиш саноати корхоналарида инвестицияларни жалб қилиш механизимини такомиллаштириш”, 08.00.03-“Саноат иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Iqt1150.
Илмий раҳбари: Саидов Машъал Самадович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузуридаги PhD.03/2026.09.01.I.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Қалмуратов Бахтияр Сейтмуратович,  иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Игамова Шахния Зикриллоевна.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қурилиш саноати корхоналарида инвестицияларни жалб қилиш механизмини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “қурилишда инвестицион фаолиятни ташкил этиш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни ресурсларни шакллантириш-лойиҳалаш-амалга ошириш-баҳолаш босқичларини қамраб олувчи тўрт босқичли интеграллашган жараён орқали лойиҳанинг сифатини, ўз вақтида бажарлишини, инвестицион жозибадорлиги ортишини, таъминловчи ҳаракатлар мажмуи сифатида такомиллаштирилган;
қурилиш корхоналарида инвестицион фаолиятни самарали ташкил этишда жисмоний шахсларнинг инвестицион маблағларини жалб этиш рискини тўлов жараёнларини пулни қурилиш компаниясининг банкдаги махсус эскроу ҳисобварағида жамлаш ҳамда қурилиш обекти давлат техник-назорат органлари томонидан тасдиқланганидан сўнг босқичма-босқич амалга ошириш орқали пасайтириш таклифи асосланган;
қурилиш саноатида инвестиция жараёнларини тизимли бошқаришнинг тўрт босқичли (ресурслар-лойиҳалаш-амалга ошириш-баҳолаш) комплекс механизмини Ягона буюртмачи хизмати томонидан инвестиция лойиҳаларида режалаштириш аниқлиги (10% ≤ РА ≤  12%) ҳамда рискларни бошқариш самарадорлиги (10% ≤ РБС ≤ 14%) миқдорий чегараларини белгилаш орқали такомиллаштирилган;
қурилиш тармоғида инвестицион фаоллик, ишлаб чиқариш ҳажми ҳамда капитал қўйилмалар динамикасининг ўсиш тенденсияларини ҳисобга олган ҳолда эконометрик модел асосида Жиззах вилояти қурилиш ишлари ҳажмининг 2030-йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қурилиш саноати корхоналарида инвестицияларни жалб қилиш механизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “қурилишда инвестицион фаолиятни ташкил этиш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни ресурсларни шакллантириш-лойиҳалаш-амалга ошириш-баҳолаш босқичларини қамраб олувчи тўрт босқичли интеграллашган жараён орқали лойиҳанинг сифатини, ўз вақтида бажарлишини, инвестицион жозибадорлиги ортишини, таъминловчи ҳаракатлар мажмуи сифатида такомиллаштиришга оид назарий ва услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Инвестицион лойиҳалар” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сонли буйруғи). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида “қурилишда инвестицион фаолиятни ташкил этиш” тушунчасининг ресурсларни шакллантириш, лойиҳалаш, амалга ошириш ва якуний молиявий-ижтимоий самарадорликни баҳолаш босқичлари бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
қурилиш корхоналарида инвестицион фаолиятни самарали ташкил этишда жисмоний шахсларнинг инвестицион маблағларини жалб этиш рискини тўлов жараёнларини пулни қурилиш компаниясининг банкдаги махсус эскроу ҳисобварағида жамлаш ҳамда қурилиш объекти давлат техник-назорат органлари томонидан тасдиқланганидан сўнг босқичма-босқич амалга ошириш орқали пасайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Жиззах вилоят ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси томонидан ҳудудларда инвестицияларни самарали жалб этиш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 7-январдаги 34-06/150-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Жиззах вилоят ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси томонидан ҳудудий инвестиция дастурларини ишлаб чиқишда қўлланилиб, жисмоний шахсларнинг инвестицион маблағларини жалб этишдаги рискларни камайтириш, тўловлар устидан назоратни кучайтириш ва инвестиция жараёнларининг шаффофлигини оширишга хизмат қилди;
қурилиш саноатида инвестиция жараёнларини тизимли бошқаришнинг тўрт босқичли (ресурслар-лойиҳалаш-амалга ошириш-баҳолаш) комплекс механизмини Ягона буюртмачи хизмати томонидан инвестиция лойиҳаларида режалаштириш аниқлиги (10% ≤ РА ≤  12%) ҳамда рискларни бошқариш самарадорлиги (10% ≤ РБС ≤ 14%) миқдорий чегараларини белгилаш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 31-декабрдаги “Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-468-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан 2025-йил 10-январда тасдиқланган “Назорат режаси”да инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 7-январдаги 34-06/150-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида Жиззах вилоятида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларида режалаштириш аниқлиги 12 фоизга, рискларни бошқариш самарадорлиги эса 10-14 фоиз оралиғида оширилди. Натижада инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш муддатларига риоя этиш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳамда қурилиш соҳасида инвестиция фаолиятининг барқарорлиги ва шаффофлиги таъминланди.
қурилиш тармоғида инвестицион фаоллик, ишлаб чиқариш ҳажми ҳамда капитал қўйилмалар динамикасининг ўсиш тенденсияларини ҳисобга олган ҳолда эконометрик модел асосида Жиззах вилояти қурилиш ишлари ҳажмининг 2030-йилгача ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Жиззах вилоятида инвестициялар самарадорлигини оширишнинг ҳудудий дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 7-январдаги 34-06/150-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қурилиш тармоғида инвестицион фаоллик, ишлаб чиқариш ҳажми ҳамда капитал қўйилмаларнинг 2030-йилгача бўлган ривожланиш прогноз кўрсаткичлари шакллантирилиб, ҳудудий қурилиш бозорининг барқарор ўсиш суръатларини олдиндан баҳолаш имконияти яратилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish