Арифджанова Зилола Дилшодовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Қурилиш корхоналарида бошқарув самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш (Тошкент шаҳри мисолида)”, 08.00.13 – Менежмент.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Iqt5201.
Илмий раҳбари: Нуримбетов Равшан Ибрагимович – иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузуридаги PhD.03/2026.09.01.I.04.М рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Саидов Маъшал Самадович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. Хаджаев Рустам Маҳмудҳонович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қурилиш корхоналарида бошқарув самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “қурилиш корхоналарида бошқарув самарадорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни лойиҳа асосида бошқариш, рискка мослаштирилган кўрсаткичлар ва тармоқ кластерлари билан ўзаро боғлиқликни ҳисобга олган ҳолда комплекс бошқарув самарадорлиги консепсияси сифатида такомиллаштирилган;
қурилиш корхоналари бошқарув самарадорлигини баҳолаш учун иқтисодий, ташкилий, технологик ва ижтимоий омилларни қамраб олган комплекс индикаторлар асосида интеграл баҳолаш тизими орқали бошқарув самарадорлигини «жуда юқори» (1,0≤Бс), «юқори» (0,64≤Бс˂1,0), «ўртача хавфли» (0,37≤Бс˂0,64), «хавфли» (0,2≤Бс˂0,37) ва «юқори хавфли» (0≤ Бс˂0,2) миқдорий чегаралари доирасида белгилаш асосланган;
қурилиш жараёнларидаги эҳтимолий рисклар рўйхати, эҳтимолий зарар кўлами, юқори рисклар бўйича муқобил сенарийларни ўз ичига олувчи “Лойиҳа риск картаси ва сенарий режаси” асосида олдиндан баҳолаб боришни қўллаш орқали қурилиш лойиҳаларининг режалаштирилган қиймат ва муддатда бажарилишини таъминлаш асосланган;
қурилиш тармоғида инновацион технологияларни жорий этиш, меҳнат унумдорлиги ва капитал қўйилмалар ҳажмининг ўсиш тенденсияларини ҳисобга олувчи кўп омилли эконометрик модел асосида “Трест 12” акциядорлик жамиятининг бошқарув самарадорлигининг 2029-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қурилиш материаллари саноатида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “қурилиш корхоналарида бошқарув самарадорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмунини лойиҳа асосида бошқариш, рискка мослаштирилган кўрсаткичлар ва тармоқ кластерлари билан ўзаро боғлиқликни ҳисобга олган ҳолда комплекс бошқарув самарадорлиги консепсияси сифатида такомиллаштириш бўйича назарий-услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Қурилиш иқтисодиёти” номли дарслик тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2023-йил 6-ноябрдаги 491-сонли буйруғи, Қурилиш ва уй-жой коммунал хо ъжалиги вазирлигининг 2026-йил 8-январдаги 34-06/153-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этиш асосида талабаларда комплекс бошқарув самарадорлиги консепсияси сифатида такомиллаштирилган “қурилиш корхоналарида бошқарув самарадорлиги” тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
қурилиш корхоналари бошқарув самарадорлигини баҳолаш учун иқтисодий, ташкилий, технологик ва ижтимоий омилларни қамраб олган комплекс индикаторлар асосида интеграл баҳолаш тизими орқали бошқарув самарадорлигини «жуда юқори» (1,0≤Бс), «юқори» (0,64≤Бс˂1,0), «ўртача хавфли» (0,37≤Бс˂0,64), «хавфли» (0,2≤Бс˂0,37) ва «юқори хавфли» (0≤ Бс˂0,2) миқдорий чегаралари доирасида белгилаш таклифи “Трест 12” акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хо ъжалиги вазирлигининг 2026-йил 8-январдаги 34-06/153-сонли маълумотномаси). Мазкур тизим корхонанинг лойиҳа бошқаруви амалиётида татбиқ этилиб, бошқарув самарадорлигини интеграл кўрсаткичлар асосида баҳолаш, корхоналарда ресурслардан фойдаланиш даражаси, молиявий барқарорлик ва лойиҳа натижавийлигини аниқ баҳолаш имконини бериб, жорий этилган тизим натижасида 2023-йилга нисбатан лойиҳа бошқарувининг умумий самарадорлиги 9,5% га ошган, шунингдек, корхонанинг ички аудит тизимида холис баҳолаш механизми шакллантирилган;
қурилиш жараёнларидаги эҳтимолий рисклар рўйхати, эҳтимолий зарар кўлами, юқори рисклар бўйича муқобил сенарийларни ўз ичига олувчи “Лойиҳа риск картаси ва сенарий режаси” асосида олдиндан баҳолаб боришни қўллаш орқали қурилиш лойиҳаларининг режалаштирилган қиймат ва муддатда бажарилишини таъминлаш бўйича таклифи “Трест 12” акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий қилинган
(Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хо ъжалиги вазирлигининг 2026-йил
8-январдаги 34-06/153-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олдиндан баҳолаб боришни қўллаш орқали қурилиш лойиҳаларининг режалаштирилган қиймат ва муддатда бажарилишини таъминлаш имкони яратилган;
қурилиш тармоғида инновацион технологияларни жорий этиш, меҳнат унумдорлиги ва капитал қўйилмалар ҳажмининг ўсиш тенденсияларини ҳисобга олувчи кўп омилли эконометрик модел асосида “Трест 12” акциядорлик жамиятининг бошқарув самарадорлигининг 2029 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари бўйича таклифи “Трест 12” акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хо ъжалиги вазирлигининг 2026-йил
8-январдаги 34-06/153-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида корхонада 2025-2029 йиллар даврида корхонанинг бошқарув самарадорлигини прогнозлашда фойдаланилиб, ишлаб чиқариш ҳажми, меҳнат унумдорлиги, асосий воситалар рентабеллиги ва инвестицион фаоллик ўртасидаги ўзаро боғлиқликни аниқлаш имкони яратилган.