Шомуродов Анвар Ахатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сув омборига сув олиб келувчи канал ўзанининг қайта шаклланиш жадаллигини баҳолаш», 05.09.07-“Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Т2163.
Илмий раҳбар: Базаров Дилшод Райимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университетида.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий Кенгаш номи: Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.26/26.01.2023.Т.109.03. рақамли Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: Жонқобилов Улуғмурод Умбарович - Қарши давлат техника университети “Гидравлика ва муҳандислик иншоотлари қурилиши” кафедраси профессори, техника фанлари доктори, Рахматов Норқобил - “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари  институти” Миллий тадқиқот университети “Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик конструксиялари” кафедраси доценти, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Сув омборига сув олиб келувчи канал ўзанининг қайта шаклланиш жадаллигини баҳолаш ва сув омборига лойқа оқизиқларни киришини камайтириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
    сув олиб келувчи канал ўзанида оқимнинг барқарор ва беқарор ҳаракатини инобатга олиб қирғоқнинг маҳаллий эрозиясини юзага келтирувчи омилларни аниқлаш усули  ишлаб чиқилган;
    сув омборининг эксплуатацион режимини инобатга олиб сув олиб келиш канали ўзанининг  қайта шаклланиш жадаллигини баҳолаш усули ишлаб чиқилган;
     сув келтириш каналларида сув лойқалигини бўйлама тақсимланишини башорат қилиш ва релеф модели асосида тиндириш иншоотини ўрнини гидравлик схемалари ишлаб чиқилган;
    сув омборига сув олиб келувчи канал ўзанида оқимнинг лойқа оқизиқларни ташувчанлик қобилиятини ва фраксион таркибини инобатга олиб тиндириш иншоотини конструктив параметрлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сув омборига сув олиб келувчи канал ўзанининг қайта шаклланиш жадаллигини баҳолаш, сув тиндиргичнинг оптимал параметрларини ҳисоблаш орқали сув омборининг эксплуатацион режимини яхшилаш, ишончлилиги ва самарадорлигини оширишда гидравлик усулларни такомиллаштириш асосида:
    Сув омборининг эксплуатацион режимини инобатга олган ҳолда Сув омборига сув олиб келиш каналидаги тиндиргичнинг гидравлик параметрларини аниқлаш усули такомиллаштирилган. Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармаси томонидан жорий этилган (2024-йил 10-декабрдаги татбиқ далолатномаси). Натижада Учлик сув тақсимлаш иншооти ва сув омборидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш имкони яратилди.
Сув омборига сув олиб келиш каналидаги тиндиргичнинг гидравлик параметрларини аниқлаш усули сув омборининг эксплуатацион режимини инобатга олиб  такомиллаштирилган Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармаси томонидан жорий этилган (Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармаси томонидан тасдиқланган 2025-йил 20-январда тасдиқланган татбиқ далолатномаси). Натижада насос станциясининг ишончлилиги ва самарадорлигини ошириш имкони яратилди.
Сув омборига сув олиб келувчи каналнинг нишаблигини инобатга олиб оқим ҳаракатини башорат қилиш усули Сув хўжалиги вазирлиги томонидан жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган 2025-йил 15-мартда тасдиқланган татбиқ маълумотномаси). Натижада сув омборига тиндирилган сувни етказиш орқали лойқа чўкиндиларни тозалаш самарадорлигини 13% гача ошириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish