Туримов Бобур Валентиновичнинг
фан докторлик (DSc) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Скаляр-Тензор-вектор гравитациясида қора ўраларнинг энергетик хоссалари”, 01.04.02 - “Назарий физика” ва 01.03.01 - “Астрономия”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2024.3.DSc/FM276.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Астрономия институти ва Фундаментал ва Амалий Тадқиқотлар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Янги Ўзбекистон” университети, Илғор тадқиқотлар институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/07.07.2025.FM/Т.192.01 рақамли Илмий кенгаш
Илмий маслаҳатчилар: ф.-м.ф.д. академик Б.Ж.Аҳмедов (ЎзР ФА Астрономия институти), ф.-м.ф.д. проф. А.А.Абдужаббаров (ЎзР ФА Астрономия институти)
Расмий оппонентлар: ф.-м.ф.д., А.А.Турсунов (Опава шаҳридаги Силезия университети, физика институти, назарий физика ва астрофизика тадқиқот маркази илмий ходими), ф.-м.ф.д. К.Т.Миртаджиева (ЎзР ФА Астрономия институти, Галактикадан ташқири астрономия лабораторияси мудири), ф.-м.ф.д. академик М.Э.Абишев (Ал-Фаробий номидаги қозоқ миллий университети)
Етакчи ташкилот: Фесенков номидаги Астрофизика Институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: скаляр–тензор–вектор гравитацияга асосланган назарий моделларнинг ривожлантирилиши ва такомиллаштирилиши ҳамда компакт қора туйнуклар учун мос ечимларнинг ишлаб чиқилиши.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Счwарзсчилд–МОГ қора туйнуги атрофида фотонларнинг ҳаракатини таҳлил қилиш, фотон сфераси ва критик зарба параметри учун аналитик ифодаларни топиш ҳамда қора туйнук соясига оид ЭҲТ кузатувлари асосида МОГ параметри учун чекловлар олиш;
Счwарзсчилд–МОГ фазо-вақтида массали заррачаларнинг айлана ҳаракатини тадқиқ қилиш, хусусан, энг ички барқарор айлана орбитани (ИСCО) ўрганиш ва Сгр А* атрофида айланувчи С2 юлдузининг кузатувлари асосида МОГ параметри учун чекловлар аниқлаш;
СТВГ доирасида Керр–МОГ қора туйнугида Пенроуз жараёнини синовдан ўтказиш ва энергия ажралиб чиқишини таҳлил қилиш;
Счwарзсчилд–МОГ қора туйнуги атрофида айланувчи массали заррача томонидан чиқариладиган гравитацион нурланишни ўрганиш;
Счwарзсчилд–МОГ қора туйнугининг термодинамик хоссаларини ўрганиш ва бир қатор термодинамик кузатиладиган катталикларни таҳлил қилиш;
Счwарзсчилд–МОГ фазо-вақтида қора туйнук пертурбацияларини тадқиқ қилиш, хусусан, қора туйнукнинг квазинормал модаларини (ҚНМ) ўрганиш.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Модификацияланган гравитация назарияларида қора ўралар атрофидаги зарралар динамикасини ўрганиш натижалари қуйидаги йўналишларда қўлланилган:
Назарий тадқиқот натижалари ва усуллари “Туримов, Б., Алибеков, Ҳ., Таджимуратов, П., Абдужаббаров, А., “Гравитатионал сйнчротрон радиатион анд Пенросе проcесс ин СТВГ тҳеорй”, Пҳйс. Летт. Б 843, 138040, (2023), дои: 10.1016/ж.пҳйслетб.2023.138040.” ва “Туримов, Б. В., “Cоммент он ъОрбитал преcессион оф тҳе С2 стар ин сcалар–тенсор–веcтор гравитйъ”, МНРАС 516, 434–436, (2022), дои:10.1093/мнрас/стаc2113” номли илмий мақолаларда эълон қилинган ва Б.Туримовнинг фан доктори (DSc) диссертациясида тақдим этилган. Мазкур илмий натижалар Фудан университети томонидан қўллаб-қувватланган дастурлар доирасида қўлланилган (Проф. Cосимо Бамби томонидан тақдим этилган расмий хат асосида). (Проф. Cосимо Бамби хати).