Жўраев Маъруф Тўрақул ўғлининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
“Компьютер тармоқларининг маълумотлар оқимини мониторинг қилишнинг алгоритмлари ва дастурий таъминоти”, 05.01.04 – “Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компьютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.3.PhD/Т5882.
Илмий раҳбар: Кабулов Анвар Василович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.09/2025.27.12.Т.01.01.М
Расмий оппонентлар: Джуманов Жамолжон Худайкулович, техника фанлари доктори, профессор; Мухамедиева Дилноз Тулкуновна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Компьютер тармоқларида маълумотлар оқимини мониторинг қилишнинг продуксион қоидаларга асосланган алгоритмлари ва дастурий воситасини ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тармоқ оқимидан информатив белгиларни ажратиб олиш ҳамда оқим атрибутларини ҳисоблаш асосида пакетларни синфларга ажратишнинг таснифлаш ва устуворлик алгоритмлари ишлаб чиқилган;
тармоқ оқимидаги кутилмаган ҳолатларни аниқлаш учун статистик кўрсаткичларни уйғунлаштирган ҳолда учта ҳолатдан иборат Марков занжири таклиф этилган;
Петри тармоғи асосида тармоқдаги кутилмаган узилишларни аниқлашнинг математик таъминоти ишлаб чиқилган;
продуксион қоидалар асосида тармоқ оқимларини мониторинг қилиш ва қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш учун билимлар базаси ва дастурий восита яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқотда ишлаб чиқилган тармоқ оқими маълумотларини мониторинг қилиш алгоритмлари ва дастурий таъминоти асосида амалга оширилган жорий этиш натижалари:
компьютер тизимларида маълумотлар оқимини мониторинг қилишнинг продуксион қоидаларга асосланган алгоритмлари асосидаги дастурий воситаси Рақамли технологиялар вазирлиги Сурхондарё вилоят ҳудудий шўбасида тармоқ оқимини мониторинг қилишда ҳамда пакетларни таснифлаш орқали тармоққа кириб келувчи маълумотларни таҳлил қилиб эрта қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш вақтини қисқартириш мақсадида жорий этилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 26-сентябрдаги 07-07/8583-сонли маълумотномаси). Натижада дастурий воситага юз мингдан ортиқ тармоқ оқими пакетлари юборилиб, мониторинг жараёнида ишлаб чиқилган алгоритм ўртача 7% га эрта қарор қабул қилиш имкониятини берган;
тадқиқот ишида тармоқдаги кутилмаган ҳолатларни аниқлашда ишлаб чиқилган продуксион қоидалар асосидаги алгоритми Сурхондарё вилояти статистика бошқармасининг Рақамлаштириш ва статистик регистрларни юритиш бўлимида жорий этилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 26-сентябрдаги 07-07/8583-сонли маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган алгоритм маълумотларни узатишдаги кутилмаган ҳолатларни аниқлашда 7% га яхшироқ натижа кўрсатган;
шунингдек тармоқ оқимини мониторинг қилишда ҳамда пакетларни таснифлаш орқали тармоққа кириб келувчи маълумотларни таҳлил қилиб эрта қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш вақтини қисқартириш мақсадида Сурхондарё вилоятиги ИТ парк Термиз филиалида жорий этилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 26-сентябрдаги 07-07/8583-сонли маълумотномаси). Дастурий воситага бир миллионтадан ортиқ тармоқ оқими пакетлари юборилди, мониторинг жараёнида ишлаб чиқилган алгоритм ўртача 8% га эрта қарор қабул қилиш имкониятини берган.