Рустамов Эрбол Насимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Алгоритмы обработки знаний” (“Билимларни қайта ишлаш алгоритмлари”), 05.01.03 – “Информатиканинг назарий асослари” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Т162
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Мухамедиева Дилноз Тулкуновна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университет, DSc.03/26.05.2022.Т.10.05 рақамли Илмий Кенгаш асосидаги бир марталик Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: Исмаилов Мирҳалил Агзамович, техника фанлари доктори, профессор; Жўраев Шерали Умаржонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Олмаота шаҳридаги Академик Умирбек Арисланович Жолдасбеков номидаги механика ва машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади фрактал продукцион билим асосида билимларни шакллантириш ва қайта ишлаш алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
фрактал тушунчасига асосланган фрактал продуксион билимларини яратиш алгоритми ишлаб чиқилган;
фрактал продуксион билим асосида билимларни шакллантириш алгоритми таклиф этилган;
“сабаб-хулоса” муносабатлари асосида продуксион билимларни реляцион ифодалаш алгоритми ишлаб чиқилган;
фрактал продуксион билимларни муносабатли ифодалашга асосланган хусусиятларнинг (маълумотларнинг) глобал ва локал хусусиятларини баҳолаш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Билим фракталларини генерация қилишнинг назарий концепциясининг мавжуд ва таклиф этилган моделлари ҳамда алгоритмлари асосида яратилган дастурий мажмуа:
фрактал продуксион билимларидан фойдаланган маълумотларни қайта ишлаш алгоритми асосида яратилган дастурий таъминот пакети Фарғона минтақаси дзюдо федерацияси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Дзюдо федерациясининг 2025-йил 30-октябрдаги 1213-сонли маълумотномаси). Натижада Фарғона минтақасидаги спортчиларнинг мушак хусусиятларини ташхислаш бўйича билим базасини яратишда меҳнат харажатларини 10–12%га камайтириш имконини берган;
фрактал продуксион билимларидан фойдаланган маълумотларни қайта ишлаш алгоритми асосида яратилган дастурий таъминот пакети Қашқадарё вилояти дзюдо федерациясига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Жудо федерациясининг 2025-йил 30-октябрдаги 1213-сонли маълумотномаси). Натижада Қашқадарё вилояти спортчиларнинг мушак хусусиятларини ташхислаш муаммосини ҳал этишда билим базасини ривожлантириш жараёнининг меҳнат интенсивлигини 10–12% га камайтириш имконини берган;
муносабатли продуксион билимларини ифодалаш усулидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган дастурий таъминот пакети Тошкент вилоятидаги “ОРЗУ Мед” ЗАНГИОТАда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Дзюдо федерациясининг 2025 йил 30 октябрдаги 1213-сонли маълумотномаси). Натижада сабаб-оқибат муносабатларини муваффақиятли аниқлайди, бу эса муносабатли шаклдаги билим элементлари ўртасидаги боғлиқликни аниқроқ тушунишга имкон берган. Ишлаб чиқилган алгоритмик моделлар аёлларда ишемик инсултни ташхислаш муаммосини ҳал этишда билимлар базасини ишлаб чиқиш жараёнининг меҳнат интенсивлигини 10–15% га камайтириш имконини берган.