Саидмуратов Шохид Хусановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак биологлар учун ботаника фанидан “Юксак ўсимликлар модули”ни ўқитиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари (биология)).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Ped5151.
Илмий раҳбар: Хўжаназаров Ўктам Эштемирович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги PhD.03/2025.27.12.B.04.09.М рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Норбўтаев Хўшбоқ Бобоназарович, педагогика фанлари доктори, профессор; Турсунбоев Ҳамдам Эшбоевич, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим муссасаларида ботаника фанидан “Юксак ўсимликлар модули”ни ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасаларида ботаника фанидан “Юксак оъсимликлар модули”ни ўқитишнинг педагогик имкониятлари рақобатбардош, танқидий ва мустақил фикрлашга, юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга юқори малакали кадрни тайёрлаш мазмуни ҳамда касбий фаолиятга нисбатан ташкилий-методик, таълимий педагогик, техник, ахборот-таълимий ва методик компонентлардан иборат амалий коъникмаларни босқичма-босқич ривожлантириш асосида аниқлаштирилган;
олий таълим муассасаларида ботаника фанидан “Юксак оъсимликлар модули”ни ўқитиш методикасининг дидактик таъминоти ташкилий, мақсадга йўналтирилган, мантиқий-тузилмали, диагностик-натижавий таркибдан иборат методик тузилма ҳамда интерактив ресурслар, виртуал лабораториялар, кроссвордлар, интеллектуал ўйинлар таркибидан иборат интерактив дастурий воситалардан фойдаланиш имкониятларини тизимлаштириш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларида ботаника фанидан “Юксак оъсимликлар модули”ни оъқитиш модели тизимли, компетенсиявий ёндашувларнинг амалга оширилишини таъминлаш ҳамда мақсадли, мазмунли-ташкилий ва натижавий компонентлардан таркиб топган тузилиши ва мазмунини интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларида ботаника фанидан “Юксак оъсимликлар модули”ни оъқитишнинг самарадорлигини аниқлаш методикаси талабаларнинг педагогик касбий тайёргарлик кўникмаларини баҳолашнинг адаптив, йоъналтирувчи, изланувчи, креатив босқичлари ҳамда қайта идрок этиш, эврестик-ижодий, базавий, қайта ишлаш каби мезонларини уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида ботаника фанидан “Юксак оъсимликлар модули”ни оъқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
олий таълим муассасаларида ботаника фанидан “Юксак оъсимликлар модули”ни ўқитиш жараёнининг методик тузилиши (ташкилий, мақсадга йўналтирилган, мантиқий-тузилмали, диагностик-натижавий) касбий шаклланиш билан бевосита интерактивликни таъминлаш орқали такомиллаштирилганлиги юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар ва тавсиялар Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти амалиётига жорий этилган (Т.Н.Қориниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтининг 18-апрел 2024-йилдаги 01/15-09/105(033)-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг ботаника фанининг “Юксак оъсимликлар модули”дан ўрин олган назарий, амалий, лаборатория машғулотларини ўзлаштиришида метод ва воситаларни такомиллаштиришга шароит яратилган;
ботаника фанидан “Юксак оъсимликлар модули”ни оъқитиш методикасини такомиллаштиришга оид тадқиқот натижалари асосида: биология таълимини ахборотлаштириш шароитида инновацион технологиялардан самарали фойдаланиш орқали талабалар тайёргарлик сифатига қоъйиладиган компетенсиявий мезонларни такомиллаштиришга оид таклифлардан “Ботаника: ўсимликлар систематикаси (амалий машғулотлар)” номли оъқув қоълланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024- йил 28-октябрдаги 3/3.1-сонли қарорига асосан берилган 2024-481У-448 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, мазкур компетенсиялар асосида талабаларнинг оъзлаштирилган билим, малака ва коъникмаларни амалда қоъллай олишини ривожлантиришга эришилган;
ботаника фанидан “Юксак оъсимликлар модули”ни оъқитишнинг инновацион-педагогик воситалардан самарали фойдаланиш механизмини касбий фаолиятга оид параметрлар, фаол ахборот алмашиниш, оъқув материалларини тизимлаштириш коъникмаларини ривожлантириш асосида аниқлаштиришга оид хулосалар “Ботаника: ўсимликлар систематикаси (амалий машғулотлар)” номли оъқув қоълланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024- йил 28-октябрдаги 3/3.1-сонли қарорига асосан берилган 2024-481У-448 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, ботаника фанидан “Юксак оъсимликлар модули”и бўйича адаптив, йўналтирувчи, изланувчи ва креатив босқичларини шакллантириш методикасини такомиллаштиришга эришилган.