Музафарова Холида Мухсиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ёши катта инсонлар учун функсионал аралашмалардан фойдаланиб донли нон ишлаб чиқариш технологиясини яратиш», 02.00.17 - Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/5264.
Илмий раҳбар: Курбанов Мурод Ташпулатович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, DSc.03/28.02.2022.Т.101.01.
Расмий оппонентлар: Махмудов Рафиқ Амонович, техника фанлари доктори, профессор; Джахангирова Гулноза Зинатуллаевна, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ёши катта инсонлар учун функсионал аралашмалардан фойдаланиб донли нон ишлаб чиқариш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мақсадли қўллаш учун донли ноннинг функсионал хусусиятларини оширишда бошоқли, сохта ва дуккакли донлар асосида оқсилга бой премикслардан ҳамда иккиламчи дон ва сабзавот хомашёси, фитоқўшимча сифатида доривор ўсимликлар асосида функсионал композит аралашмалардан фойдаланишнинг самарадорлиги илмий асосланган;
нон ишлаб чиқариш учун мос равишда 40:20:40 нисбатда жўхори, амарант ва нўхат донидан тайёрланган юқори биологик қийматли премикснинг таркиби ноннинг максимал ҳажмий чиқиши 248 дан 263 см3/100г га ва биологик қиймати 63% дан 71,0% га ортишини таъминлаши илмий исботланган;
юқори озуқавий ва биологик қийматга ҳамда органолептик кўрсаткичларга эга нон ишлаб чиқариш учун функсионал композит аралашманинг рецептурадаги буғдой донини буғдой муртак маҳсулоти билан ҳамда 5% олий навли буғдой унини (сабзи сиқилмаси 4,0% ва Бўзноч ўсимлиги кукуни 1,0% билан) алмаштирилиши натижасида ноннинг таркибида лизин аминокислота рейтинги 41 дан 91% га ошиши илмий асосланган;
функционал композит аралашмалар ёрдамида ёшга боғлиқ касалликларнинг олдини олиш учун донли нон технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёши катта инсонлар учун функсионал аралашмалардан фойдаланиб донли нон ишлаб чиқариш технологиясини яратиш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
донли-дуккакли премиксдан фойдаланган ҳолда “Оқсилга бой нон” ишлаб чиқариш технологияси “Пасқуале” МЧЖ корхонасида жорий этилган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2025 йил 8 июлдаги 08-73/07-2025-сон маълумотномаси). Натижада, буғдой донига муқобил хомашё сифатида премиксни қўллаб нон чиқишини 1,0 фоизга ошириш имконини берган;
иккиламчи дон ва сабзавот хомашёсидан ҳамда доривор ўсимликлардан фитоқўшимчалар билан тайёрланган композит аралашмадан “Шифобахш нон” ишлаб чиқариш технологияси “Олтинбошоқ иссиқ нони” МЧЖ корхонасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2025 йил 8 июлдаги 08-73/07-2025-сон маълумотномаси). Натижада, функсионал композит аралшмалар билан тайёрланган нондаги алмашинмайдиган аминокислоталар миқдорини 27,76 дан 32,89 % га, озуқавий толалар миқдорини эса 4,07 дан 5,63 % га ошириш имконини берган.