Нурматов Элиёр Алимовичнинг Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): “Муҳандислик ва компютер графикаси фанини мултимедиали компютер графикаси асосида ўқитиш методикасини такомиллаштириш (Техник олий таълим муассасалари мисолида)”, 13.00.02 – “Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси)”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/4158 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
Илмий раҳбар: Қаҳҳаров Абдураҳим Абдубаннаевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузуридаги PhD.03/08.05.2024А.11.02 
Расмий оппонентлар:
Маматов Дилшод Кодирович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор 
Маликов Козим Ғофурович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) доцент
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади компютер графикаси асосида муҳандислик графикаси фанларини ўқитишнинг инновацион усулидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
муҳандислик графикасига оид дастурларнинг автоматлаштирилган (чизиш, яққол тасвир ва виртуал моделининг проексияларини ҳосил қилиш) имкониятлари муҳандислик компютер графикаси фанини ўқитиш самарадорлигини белгиловчи таркибини репродуктив, вариатив, қисман изланувчан, креатив ва статистик кўрсаткичларга адаптивлаштириш асосида аниқлаштирилган;
муҳандислик компютер графикаси фанини ўқитиш методикаси замонавий муҳандислик ечимига эга лойиҳалаш дастурларини (Аутодесc АутоCАД ва Асcон Компас) ўзаро қиёслаш ҳамда дидактик мақсадларини (мотивацион-қадриятли, когнитив-фаолиятли, шахсий-рефлексив) идентив хусусиятларга кўра интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларни илмий тадқиқотга йўналтириш технологияси ҳамда замонавий муҳандислик дастурларини ўзлаштириш кўрсаткичлари мустақил ижодий имкониятларни кенгайтириш, касбий-мотивацияли фаолият, яратувчанлик, аналитик ва синтетик тафаккур параметрларига технологик бирликларни рефлексив ўқитиш фазаларини боғлайдиган академик фаолият мазмунига модул ичидаги боғлиқ визуал симулясияларга устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
муҳандислик компютер графикаси фанидан талабаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичларини (юқори, ўрта, паст) назорат қилиш жараёни таянч тушунча, билим, кўникма, малакаларини таълимнинг (таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи) мақсадлари ҳамда муҳандислик дастурларининг буйруқларидан фойдаланиш кетма-кетлигини қисқа интервалли рефлексив таҳрир блокларида қайта алоқали қайдлар орқали қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. График дастурлар асосида муҳандислик графикаси фанларини ўқитишнинг инновацион усули бўйича олинган натижалар асосида:
муҳандислик графикасига оид дастурларнинг автоматлаштирилган (чизиш, яққол тасвир ва виртуал моделининг проексияларини ҳосил қилиш) имкониятлари муҳандислик компютер графикаси фанини ўқитиш самарадорлигини белгиловчи таркибини репродуктив, вариатив, қисман изланувчан, креатив ва статистик кўрсаткичларга адаптивлаштириш асосида аниқлаштирилганлигига доир таклиф ва тавсиялардан ФЗ-201902192+201902197 4Р-173 рақамли “Қўнғирот-Мўйноқ автомобил йўл ёқаларининг инновацион ландшафт дизайни ечимини ишлаб чиқиш” номли амалий лойиҳанинг ландшафт дизайнини яратишда график дастурлардан фойдаланиш қисмини бажаришда фойдаланилган (Тошкент архитектура-қурилиш университетининг 2024 йил 08 апрелдаги 02-07-960/04-сон маълумотномаси). Натижада, график дастурларнинг автоматлаштирилган имкониятлари воситасида “Компютерда лойиҳалаш” фанини ўқитиш мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
муҳандислик компютер графикаси фанини ўқитиш методикаси замонавий муҳандислик ечимига эга лойиҳалаш дастурларини (Аутодесc АутоCАД ва Асcон Компас) ўзаро қиёслаш ҳамда дидактик мақсадларини (мотивацион-қадриятли, когнитив-фаолиятли, шахсий-рефлексив) идентив хусусиятларга кўра интеграциялаш асосида такомиллаштирилганлигига доир амалий таклиф ва тавсиялардан БИМ 11/08-сон “ШНҚ 1.05.11 Қурилиш ташкилотларида ахборот моделлаштиришни қўллашни ташкил этиш” номли амалий лойиҳанинг қурилиш ташкилотларида ахборот моделлаштириш қисмини бажаришда фойдаланилган (Тошкент архитектура-қурилиш университетининг 2024 йил 25 сентябрдаги 3/37-сон маълумотномаси). Натижада, “Муҳандислик компютер графикаси” фанини ўқитишда чизмалар ва визуал коммуникация воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга эришилган;
талабаларни илмий тадқиқотга йўналтириш технологияси ҳамда замонавий муҳандислик дастурларини ўзлаштириш кўрсаткичлари мустақил ижодий имкониятларни кенгайтириш, касбий-мотивацияли фаолият, яратувчанлик, аналитик ва синтетик тафаккур параметрларига технологик бирликларни рефлексив ўқитиш фазаларини боғлайдиган академик фаолият мазмунига модул ичидаги боғлиқ визуал симулясияларга устуворлик бериш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Муҳандислик компютер графикаси” электрон дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2024 йил 24 октябрдаги 02/01-01-16-сон маълумотномаси). Натижада, “Муҳандислик компютер графикаси” фанини ўқитишнинг электрон-дидактик таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish