Курбанова Нигора Бахтияровнанинг Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): “График таълим жараёнига БИМ технологияларини интеграциялаш асосида талабаларда бино ва иншоотларни лойиҳалашга оид компетенсияларни ривожлантириш”, 13.00.02 – “Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (Муҳандислик графикаси)”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped10093
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Мардов Санжар Худойкулович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузуридаги PhD.03/08.05.2024А.11.02
Расмий оппонентлар:
Муслимов Шерзод Нарзулла ўғли, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор
Маликов Козим Гафурович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади график таълим жараёнига БИМ технологияларини дидактик, методик ва технологик жиҳатдан интеграциялш орқали талабаларда бино ва иншоотларни лойиҳалашга оид касбий компетенсияларни тизимли ва босқичма-босқич ривожлантиришга хизмат қиладиган самарали педагогик моделни шакллантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
график таълим жараёнида ВР/АР ва БИМ технологияларини интегратив қўллашнинг рационал педагогик шарт-шароитлари тизими аниқлаштирилиб, талабаларнинг бино ва иншоотларни лойиҳалаш компетенсияларини босқичма-босқич ривожлантиришни таъминловчи иммерсив визуализация, интерфаол моделлаштириш ва рақамли муҳитда қарор қабул қилиш жараёнларини компетенсияга йўналтирилган лойиҳа-студия модели асосида аниқлаштирилган;
график таълим жараёнига БИМ технологияларини интеграциялаш орқали талабаларда бино ва иншоотларни лойиҳалашга оид компетенсияларни ривожлантиришга йўналтирилган педагогик модел ишлаб чиқилиб, мазкур жараённинг илмий-методик асослари рақамли таълим шароитларига мослаштирилиб ривожлантирилган;
график таълим жараёнида БИМ технологияларидан фойдаланишга хизмат қилувчи дастурий таъминотлар комплексининг илмий-назарий ва дидактик асослари аниқлаштирилиб, ўқув жараёнида қўллаш самарадорлигининг компетенсияга йўналтирилган, критериал баҳолаш тамойилларига асосланган даражалаш методикаси анъанавий ва компетенсиявий ёндашувларни қиёсий баҳолаш асосида ривожлантирилган;
БИМ технологияларини таълим жараёнида қўллашнинг таълим сифати кўрсаткичларига таъсирини баҳолаш имконини берувчи, компетенсияга йўналтирилган, критериал-диагностик ёндашувга асосланган мезон ва индикаторлар тизими ишлаб чиқилиб, БИМ асосидаги ўқитишнинг таълим натижалари мониторинги ҳамда ўзлаштириш даражаларини аниқлашга кўра дидактик-адаптив самарадорлиги, талабаларнинг рефлексив фаолияти ва рақамли педагогик дизайн бўйича ривожланиш динамикаси босқичма-босқич оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. График дастурлар асосида муҳандислик графикаси фанларини ўқитишнинг инновасион усули бўйича олинган илмий натижалар асосида:
график таълим жараёнида ВР/АР ва БИМ технологияларини интегратив қўллашнинг рационал педагогик шарт-шароитлари тизими аниқлаштирилиб, талабаларнинг бино ва иншоотларни лойиҳалаш компетенсияларини босқичма-босқич ривожлантиришни таъминловчи иммерсив визуализация, интерфаол моделлаштириш ва рақамли муҳитда қарор қабул қилиш жараёнларини компетенсияга йўналтирилган лойиҳа-студия модели асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Педагогик маҳорат” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 13-майдаги 166-сон буйруғига асосан берилган гувоҳнома). Натижада, ўқув жараёнининг самарадорлиги ошиб, график фанлар асосида замонавий қурилиш ва архитектура лойиҳаларини амалга оширишга тайёр кадрлар тайёрлаш учун реал шароитлар яратилган;
график таълим жараёнига БИМ технологияларини интеграциялаш орқали талабаларда бино ва иншоотларни лойиҳалашга оид компетенсияларни ривожлантиришга йўналтирилган педагогик модел ишлаб чиқилиб, мазкур жараённинг илмий-методик асослари рақамли таълим шароитларига мослаштирилиб ривожлантиришга оид таклифлар “Касбий психология” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018-йил 25-августдаги 744-сон буйруғи, 9-илова гувоҳномаси). Натижада, талабаларда мураккаб лойиҳаларда ишлаш ва халқаро стандартларга мос келадиган малака даражасига эришиш имконини берган;
БИМ технологияларини таълим жараёнида қўллашнинг таълим сифати кўрсаткичларига таъсирини баҳолаш имконини берувчи, компетенсияга йўналтирилган, критериал-диагностик ёндашувга асосланган мезон ва индикаторлар тизими ишлаб чиқиш, БИМ асосидаги ўқитишнинг таълим натижалари мониторинги ҳамда ўзлаштириш даражаларини аниқлашга кўра дидактик-адаптив самарадорлиги, талабаларнинг рефлексив фаолияти ва рақамли педагогик дизайн бўйича ривожланиш динамикаси босқичма-босқич оптималлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан “Касбий педагогика” номли дарсликни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 13-майдаги 166-сон буйруғига асосан берилган гувоҳнома). Бу таклифлар асосида талабаларнинг БИМ асосидаги топшириқлар орқали мустақил ишлаш, ижодий фикрлаш ва муаммони ҳал этиш кўникмалари ривожланган.