Отабеков Улуғбек Ғайрат ўғлининг Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): “Техника олий таълим муассасалари талабаларининг геометрик-график қобилиятларини шакллантиришнинг методик тизими”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (чизма геометрия ва муҳандислик графикаси), Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Ped7117
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
Илмий раҳбар: Дилшодбеков Шохбоз Дилшодбек ўғли, Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузуридаги PhD.03/08.05.2024А.11.02
Расмий оппонентлар:
Муслимов Шерзод Нарзулла ўғли, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент
Асқарали Сулаймонов, педагогика фанлари номзоди, профессор
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади техника олий таълим муассасалари талабаларининг геометик-график қобилиятини шакиллантириш, чизма геометрия, муҳандислик графикаси фанларини ўқитиш бўйича замонавий усулдан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Муҳандислик графикаси дастурларининг автоматлаштирилган (чизиш, изометрия ва виртуал моделнинг проексияларини ҳосил қилиш) имкониятлари чизма геометрия ва муҳандислик графикаси фанини ўқитиш самарадорлигини белгиловчи компонентларининг репродуктив, вариатив, креатив ва статистик кўрсаткичларини ўзаро функсионал боғлиқлиги ва уларнинг таъсир кучини аниқлашга асосланган факторли таҳлил натижаларига кўра факторли баҳолаш асосида такомиллаштирилган;
Техника олий таълим муассасалари талабаларининг геометрик-график қобилиятларини замонавий автоматлаштирилган лойиҳалаш дастур (Аутодеск АутоCАД)ларни амалий ўқув жараёнига интеграция қилиш, интерактив топшириқлар ва визуал моделлаштириш имкониятларидан фойдаланиш ҳамда дидактик мақсадларини (мотивацион-қадриятли, когнитив-фаолиятли, шахсий-рефлексив) идентив хусусиятларга кўра босқичма-босқич, тизимли ва компетенсияга йўналтирилган ёндашув асосида такомиллаштирилган;
Техника олий таълим муассасалари талабаларининг геометрик-график қобилиятларини шакллантиришнинг методик тизими чизма геометрия фанидан талабаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичларини (юқори, ўрта, паст) назорат қилиш жараёни таянч тушунча, билим, кўникма, малака ва компетенсияларни таълимнинг (таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи) мақсадлари ҳамда конструкторлик дастурларининг буйруқларидан фойдаланиш кетма-кетлигини ўзаро уйғунлаштириш, босқичма-босқич ривожлантириш ва уларнинг самарадорлик даражасини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
Техника олий таълим муассасаларида муҳандислик графикаси фанларини ўқитиш жараёнида геометрик график қобилиятни ривожлантириш усуллари замонавий рақамли технологияларни жорий этиш, интерактив ўқитиш воситаларидан фойдаланиш ҳамда талабаларнинг ижодий ва танқидий тафаккурини ривожлантиришга йўналтирилган методик ёндашувлар асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Компютер графикаси асосида муҳандислик графикаси фанларини ўқитишнинг инновацион усули бўйича олинган натижалар асосида:
муҳандислик графикаси дастурларининг автоматлаштирилган (чизиш, изометрия ва виртуал моделнинг проексияларини ҳосил қилиш) имкониятлари чизма геометрия ва муҳандислик графикаси фанини ўқитиш самарадорлигини белгиловчи компонентларининг репродуктив, вариатив, креатив ва статистик кўрсаткичларини ўзаро функсионал боғлиқлиги ва уларнинг таъсир кучини аниқлашга асосланган факторли таҳлил натижаларига кўра факторли баҳолаш асосида такомиллаштирилган ҳамда техника олий таълим муассасалари талабаларининг геометрик-график қобилиятларини замонавий автоматлаштирилган лойиҳалаш дастур (Аутодеск АутоCАД)ларни амалий ўқув жараёнига интеграция қилиш, интерактив топшириқлар ва визуал моделлаштириш имкониятларидан фойдаланиш ҳамда дидактик мақсадларини (мотивацион-қадриятли, когнитив-фаолиятли, шахсий-рефлексив) идентив хусусиятларга кўра босқичма-босқич, тизимли ва компетенсияга йўналтирилган ёндашув асосида такомиллаштирилган таклифлар НамМҚИнинг таълим жараёнида фойдаланилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг 2025-йил 14-июлдаги 22-01-218/22-сон маълимотномаси). Натижада талабаларнинг ўзини-ўзи баҳолай олиши, шунингдек олган назарий билимларини амалиётда қўллай олиш кўникмаларини шакллантиришга сезиларда даражада ёрдам беришига эришилган;
техника олий таълим муассасалари талабаларининг геометрик-график қобилиятларини шакллантиришнинг методик тизими чизма геометрия фанидан талабаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичларини (юқори, ўрта, паст) назорат қилиш жараёни таянч тушунча, билим, кўникма, малака ва компетенсияларни таълимнинг (таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи) мақсадлари ҳамда конструкторлик дастурларининг буйруқларидан фойдаланиш кетма-кетлигини ўзаро уйғунлаштириш, босқичма-босқич ривожлантириш ва уларнинг самарадорлик даражасини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган ҳамда техника олий таълим муассасаларида муҳандислик графикаси фанларини ўқитиш жараёнида геометрик график қобилиятни ривожлантириш усуллари замонавий рақамли технологияларни жорий этиш, интерактив ўқитиш воситаларидан фойдаланиш ҳамда талабаларнинг ижодий ва танқидий тафаккурини ривожлантиришга йўналтирилган методик ёндашувлар асосида такомиллаштирилган таклифлар ТИҚХММИ Миллий тадқиқот университетининг таълим жараёнида фойдаланилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг 2025-йил 14-июлдаги 22-01-218/22-сон маълимотномаси). Натижа сифатида талабалар ўз фаолиятини мустақил баҳолаш ҳамда эгалланган билимларни амалий вазиятларда самарали қўллаш малакаларини ривожлантириш имконияти яратилган.