Турсунов Муҳриддин Эгамқул ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Легирланган силикат шиша (қалин қатламли резистор) нинг термоелектрик хоссаларига деформациянинг таъсири”, 01.04.07 – Конденсирланган ҳолат физикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/FM1115
Илмий раҳбар: Абдурахманов Гулмурза, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, ДСc.02/30.12.2019.FM/Т.33.01.
Расмий оппонентлар:
Мусаева Малика Анваровна, физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим.
Турсунқулов Ойбек Муйдинович, физика-математика фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот ишининг мақсади легирланган силикат шишанинг электр ўтказувчанлиги ва термоелектрик хоссаларига бир ўқли эластик деформация таъсирининг механизмларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рутений оксиди билан легирланган силикат шишанинг тақиқланган зонасида киритма зонаси жойлашиши ва ҳосил бўладиган псевдотирқишда энергетик ҳолатлар зичлигининг тақсимланиши, шунингдек, Ферми сатҳининг валент зонаси томон силжиши термоЕЮК коеффициенти қийматини белгиловчи асосий омиллардан эканлиги аниқланган;
легирланган силикат шишада деформациянинг термоЕЮК коеффициентига таъсири электр ўтказувчанликка таъсирига нисбатан анча катта (20-120 баравар) экани, бу эса Мотт назарияси асосида локализацияланган ҳолатлар зичлиги тақсимотининг ўзгариши билан изоҳланиши кўрсатилган;
микроконтакт спектроскопияси усули орқали рутений ва марганес оксидлари билан легирланган силикат шишаларда энергетик ҳолатлар зичлигининг тақсимоти аниқланиб, тадқиқ қилинган намуналарда псевдотирқиш ҳосил бўлиши кўрсатилган;
легирланган силикат шиша намуналарида термоЕЮК асосан легирланган шиша ва кумуш ўтказгич туташган жойда, яъни икки хил ўтказгич чегараси (контакт) яқинида пайдо бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Легирланган силикат шиша (қалин қатламли резистор) нинг термоелектрик хоссаларига деформация таъсири бўйича олинган илмий натижалар асосида:
термоЕЮК коеффициентининг қийматини белгиловчи ҳамда термоЕЮК нинг икки ҳар хил ўтказгичлар туташган жойда (контактда) пайдо бўлиши ҳақидаги маълумотлардан, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети физика факултетида бажарилган ИЛ-4821091628-рақамли “Фотоволтаикада қўлланилиш учун шаффоф ўтказувчан металл оксидлардаги наноструктурали графенли плёнкаларни шакллантириш ва улардаги заряд ташувчиларининг кўчиш жараёнлари механизмлари” мавзусидаги Ўзбекистон-Беларус қўшма амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети 2025-йил 18-июндаги № 01/11-7616-сонли хати). Илмий натижалардан фойдаланиш шаффоф ўтказувчан металл оксидлардаги наноструктурали графенли плёнкаларда солиштирма қаршиликни ўлчаш жараёнида қаршиликнинг деформацияга боғлиқ ҳолда ўзгаришини ҳамда метал оксид қатламларида термоелектрик хусусиятларини тушунтириш имконини берган;
термоЕЮК нинг деформацияга жуда юқори сезгирлиги аниқлангани, рутений ва марганец оксидлари билан легирланган силикат шишаларда энергетик ҳолатлар зичлигининг тақсимоти ҳамда ўрганилган намуналарда псевдотирқиш пайдо бўлиши ҳақидаги маълумотлардан, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида бажарилган АЛ-202102215-рақамли “Ферромагнит нанокластерли Си билан айланма саратон ҳужайраларини тутиб қолувчи микросуюқлик каналли интегралланган тизим” мавзусидаги Ўзбекистон - Туркия қўшма амалий тадқиқотлар лойиҳасида фойдаланилган (Ислом Каримов номидаги Тошкент Техника университети 2025-йил 8-сентябрдаги № 01/9-14-2398-сонли хати). Илмий натижалардан фойдаланиш термоЕЮК ўзгаришига асосланган, юқори сезгирликка эга янги усулдаги термоелектрик тензодатчикнинг лаборатория намунасидан фойдаланган ҳолда микроканалларда суюқлик босимини ўлчаш ҳамда нанокластерларнинг магнит хоссаларини аниқлаш имконини берган.