Sayt test rejimida ishlamoqda

Таспанова Айзада Кенжебаевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Корхоналар айланма маблағларини молиялаштириш амалиётини такомиллаштириш», 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Iqt215.

Илмий раҳбар: Ташмурадова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси, DSc.27.06.2017.I.16.03.

Расмий оппонентлар:Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Йўлдошев Олим Абдирайимович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси саноат корхоналарининг  айланма маблағларини молиялаштириш амалиётини такомиллаштиришга  қаратилган  илмий  таклифлар  ва  амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

дебитор қарздорлик ва товар захираларининг айланишини тезлаштириш, пул маблағларининг жорий активлар ҳажмидаги салмоғини ошириш, корхоналар томонидан  юқори ликвидли қимматли қоғозларга  қилинадиган қисқа муддатли молиявий инвестициялар ҳажмини ошириш, жорий  активлар ва жорий пассивлар ўртасидаги нисбат мутаносиблигини таъминлаш орқали уларнинг пул оқими барқарорлигини  ошириш асосланган;

корхонанинг тўловга қобиллигини ошириш усули айланма маблағлар айланиш коэффициентларининг нисбатан  юқори ва барқарор даражасини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;

корхоналар айланма маблағлар кирими ва чиқимини таққослаш орқали пул оқимини баҳолаш усулига асосланган корхоналараро дебитор қарздорликни камайтириш механизми таклиф қилинган;

корхоналар айланма маблағларини молиялаштириш амалиёти кичик саноат корхоналари томонидан йирик корхоналарга сотилган товарларни ҳужжатлаштирилган аккредитивлар орқали тўлаш асосида такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Корхоналар айланма маблағларини молиялаштириш амалиётини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарининг пул оқими барқарорлигини  ошириш  йўли билан уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида, дебитор қарздорлик ва товар захираларининг айланишини тезлаштириш, пул маблағларининг жорий активлар ҳажмидаги салмоғини ошириш, ушбу корхоналар томонидан  юқори ликвидли қимматли қоғозларга  қилинадиган қисқа муддатли молиявий инвестициялар ҳажмини ошириш, жорий  активлар ва жорий пассивлар ўртасидаги нисбат мутаносиблигини жорий ликвидлилик коэффициентининг энг паст меъёрий даражасидан келиб чиққан ҳолда таъминлаш таклифи  «TOSHKENT YOG-MOY KOMBINATI» AЖ томонидан амалиётга қўлланилган («TOSHKENT YOG-MOY KOMBINATI» AЖнинг 2019 йил 28 январдаги 98/01-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида акциядорлик жамияти пул маблағларининг жорий активлар ҳажмидаги улуши 2017 йилда 2016 йилга нисбатан 6,3 фоизли пунктга ошган;

корхоналар айланма маблағлари айланиш коэффициентларининг  нисбатан  юқори ва барқарор  даражасини таъминлаш йўли билан уларнинг тўловга қобиллигини ошириш таклифи «TOSHKENT YOG-MOY KOMBINATI» AЖ томонидан амалиётга жорий этилган («TOSHKENT YOG-MOY KOMBINATI» AЖнинг 2019 йил 28 январдаги 98/01-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиғи натижасида акциядорлик жамиятининг жорий ликвидлилик коэффициенти 2017 йилда 2016 йилга нисбатан 0,2 пунктга ортган;

корхоналар айланма маблағлари айланиш коэффициентларининг барқарор даражасини таъминлаш ва саноат  корхоналарининг  айланма  маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолашни  такомиллаштириш  мақсадида айланма маблағлар кирими ва чиқимини  таққослашга  асосланган  пул оқимини  баҳолаш усулини жорий қилиш орқали корхоналар ўртасидаги дебитор қарздорликни камайтириш таклифи «TOSHKENT YOG-MOY KOMBINATI» AЖ томонидан амалиётга жорий этилган («TOSHKENT YOG-MOY KOMBINATI» AЖнинг 2019 йил 28 январдаги 98/01-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида акциядорлик жамиятида дебитор қарздорлик 2017 йилда 75,5 млн. сўмга камайган;

кичик саноат корхоналари томонидан йирик корхоналарга сотилган товарларни ҳужжатлаштирилган аккредитивлар орқали тўлашни йўлга қўйиш таклифи Қорақалпоғистон  Республикаси «Кичик саноат зоналари» дирекцияси томонидан амалиётга жорий этилган («Кичик саноат зоналари» дирекциясининг 2018 йил 15 ноябрдаги 39-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида Қорақалпоғистон Республикаси «Кичик саноат зоналари»да фаолият юритаётган кичик корхоналарнинг дебитор қарздорлигининг айланиш коэффициенти 14 кунга камайган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish