Sayt test rejimida ishlamoqda

Алламбергенов Сапарбай Даулетбаевичнинг

фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш», 12.00.02–Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлар).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Yu90.

Илмий раҳбар: Кутыбаева Елизавета Дуйсенбаева, юридик фанлар доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.27.06.2017.Yu.23.01.

Расмий оппонентлар: Тультеев Ильяс Тавасович, юридик фанлар доктори, доцент; Хашимҳонов Аҳрорхон Муминович, юридик фанлар номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.

Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши фаолиятини тизимли ва комплекс тадқиқ этиш орқали унинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича асослантирилган илмий хулоса, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Вазирлар Кенгаши Раисининг Қорақалпоғистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг долзарб ва муҳим масалалари юзасидан ҳисоботини Жўқорғи Кенгеси сессиясида муҳокама қилиш мақсадга мувофиқлиги асослаб берилган;

Вазирлар Кенгаши аъзоларининг Жўқорғи Кенгеси олдидаги масъулияти ва жавобгарлигини янада кучайтириш мақсадида Жўқорғи Кенгеси Президиумига парламент сўровини йўллаш ваколатини бериш зарурати асослантирилган;

Жўқорғи Кенгеси депутатлари умумий сонининг камида учдан бир қисмига Вазирлар Кенгаши Раисига нисбатан ишончсизлик вотумини билдириш ҳуқуқини бериш ва ишончсизлик вотумини Жўқорғи Кенгеси депутатлари умумий сонининг камида учдан икки қисми томонидан қабул қилиш зарурати асослаб берилган;

Вазирлар Кенгаши Раиси номзодини Жўқорғи Кенгесига ўтказилган сайловда энг кўп депутатлик ўринлари ёки тенг миқдорда депутатлик ўринларини қўлга киритган сиёсий партиялар томонидан Жўқорғи Кенгеси Раисига таклиф этиш, Жўқорғи Кенгеси Раиси Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда унинг номзодини Жўқорғи Кенгеси депутатлари кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш мақсадга мувофиқлиги асослантирилган;

Вазирлар Кенгашининг фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги ваколатларини белгилаш ва уларни самарали амалга оширишга хизмат қилиши асослантирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга оид тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:

Қорақалпоғистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши даражасини баҳолашда Вазирлар Кенгаши Раисининг ҳисоботини Жўқорғи Кенгеси сессиясида муҳокама қилиш тўғрисидаги таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 2015 йил 28 июлдаги 43/VI-сонли сессия қарори билан қабул қилинган «Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгаши тўғрисида»ги Қонуни 151-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Қонунийлик, суд-ҳуқуқ ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари масалалари қўмитасининг 2015 йил 11 декабрдаги 03ҳқ-04-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф Жўқорғи Кенгеси томонидан Вазирлар Кенгаши Раисининг Қорақалпоғистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини эшитиш ва муҳокама қилишда Вазирлар Кенгаши ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини комплекс баҳолаш имконини берган;

Жўқорғи Кенгеси Президиумига парламент сўровини йўллаш тўғрисидаги таклифни Жўқорғи Кенгесига киритиш ваколатини бериш таклифи 2016 йил 28 декабрда қабул қилинган Қорақалпоғистон Республикасининг «Парламент назорати тўғрисида»ги Қонуни 14-модда ва 18-моддаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Қонунийлик, суд-ҳуқуқ ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари масалалари қўмитасининг 2017 йил 15 февралдаги 03-134-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф Жўқорғи Кенгеси Президиумига Вазирлар Кенгаши аъзолари ваколатларига тааллуқли масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби билан парламент сўрови юбориш имкониятини берган;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги ваколатларини белгилаш ва уларни самарали амалга ошириш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 2017 йил 30 декабрдаги сессиясида 166/XIX-сонли қарори билан қабул қилинган Қорақалпоғистон Республикасининг «Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонуни 4-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Қонунийлик, суд-ҳуқуқ ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари масалалари қўмитасининг 2017 йил 30 декабрдаги 03-1001/1-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги ваколатларини аниқлаштириш ва уларни самарали амалга оширишга хизмат қилган;

«Конституциявий ҳуқуқ» номли дарслик ва «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши фаолиятининг ҳуқуқий асослари» номли ўқув қўлланма нашр этилган ва ўқув жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясининг 2014 йил 15 августдаги 2-сон қарор билан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясининг 2017 йил 16 сентябрдаги «Илмий тадқиқот натижаларини амалиётга татбиқ этиш тўғрисида»ги маълумотномаси). Натижа тингловчиларда Қорақалпоғистон Республикаси давлат ҳокимияти фаолияти, Вазирлар Кенгашининг давлат ҳокимияти тизимида тутган ўрни, Вазирлар Кенгаши фаолиятининг асосий принциплари, ҳуқуқ ижодкорлиги ва унинг бошқа давлат ҳокимияти органлари билан муносабатлари бўйича назарий-ҳуқуқий билимларни ўзлаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish