Ҳожиева Насиба Баҳодировнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тарбиявий ишлар методикаси” фани асосида бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш” 13.00.02 –Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси(педагогика)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.3.PhD/Ped8369
Илмий раҳбар: Ахмедов Муроджон Убайдуллаевич педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро давлат университети, 
PhD. 03/30.12.2019.Ped.72.04
Расмий оппонентлар: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети “Педагогика талим” кафедраси  профессори, педагогика фанлари доктори  Халқаро педагогик таълим фанлар академиясининг академиги Хол Жумаевич Худайқулов; Бухоро давлат университети профессори, педагогика фанлари доктори Избуллаева Гулчеҳра Валеревна
Етакчи  ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади “Тарбиявий ишлар методикаси” фани мазмунини халқаро стандартлар асосида бойитиш орқали бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришнинг дидактик имкониятларини аниқлаштириш, мазкур жараён самарадорлигини оширишга доир илмий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий компетенлик даражаси рақамли та'лим муҳитида касбий ва шахсий траекторияни лойиҳалашга асосланган метакомпетенсияларни мултидиссиплинар уйг'унлаштиришга қаратилган мулоқот, ҳамкорлик, конфликтларни ҳал қилиш кўникмалари динамикасини узлюксиз кузатиш асосида аниқлаштирилган;
боʻлажак оʻқитувчиларнинг ижтимоий компетенсиясини аниқлаш мезонлари сун'ий интеллект технологиясидан фойдаланишга йўналтирилган мониторинг қилиш орқали “индивидуал феедбаcк” бериш тизимини яратишга йўналтириллган “Ўқитувчининг ижтимоий олами: Компетенцияларни ривожлантириш стратегиялари” дастурида ишлаш фаолият динамикасини баҳолаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий компетенсияларини ривожлантириш модели ижтимоий жавобгарликка асосланган касбий маҳорат даражасини комплекс равишда ривожлантиришга қаратилган ролли оʻйинлар, симулациялар ёрдамида реал ҳаёт вазиятларини моделлаштириш ва уларни ҳал қилишга ёрдам берувчи шахсий траекторияни лойиҳалашга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;  
бўлажак ўқитувчининг ижтимоий компетенлигини ривожлантириш мазмуни таълим трансформациясидаги ижтимоийлашув жараёнини босқичма-босқич тасвирловчи иерархик тузилмага ижодий ёндашувли технологияларни (социоген ва психоген омиллар, ижтимоий-психологик муҳитни соғломлаштириш, позитив мулоқот ва ҳамкорлик маданиятини шакллантиришни таъминловчи) киритиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
“Тарбиявий ишлар методикаси” фани асосида бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий компетенлик даражаси рақамли та'лим муҳитида касбий ва шахсий траекторияни лойиҳалашга асосланган метакомпетенсияларни мултидиссиплинар уйг'унлаштиришга қаратилган мулоқот, ҳамкорлик, конфликтларни ҳал қилиш кўникмалари динамикасини узлюксиз кузатиш асосида аниқлаштирилган тавсиялардан “Умумтаълим мактабларининг 5-6 синф адабиёт дарсларида ИТ-технологияларини қўллаш методикаси” (2024-2025-йй.) мавзусидаги олима аёллар инновацион  лойиҳани амалга ошириш жараёнида фойдаланилган. (Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институтининг 2025-йил 24-апрелдаги 01-09/201-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу лойиҳада олий таълим жараёнида ўқитиладиган ижтимоий – гуманитар фанларни ўрганиш орқали бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий комптенсияларини ривожлантириш ҳамда уларда шахсий сифатларини оширишга эришилган;
боʻлажак оʻқитувчиларнинг ижтимоий компетенсиясини аниқлаш мезонлари сун'ий интеллект технологиясидан фойдаланишга йўналтирилган мониторинг қилиш орқали “индивидуал феедбаcк” бериш тизимини яратишга йўналтирилган “Ўқитувчининг ижтимоий олами: Компетенцияларни ривожлантириш стратегиялари” дастурида ишлаш фаолият динамикасини баҳолаш асосида такомиллаштирилган таклиф ва тавсиялар  асосида 5111700–бошланғич таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган тайёрланган “Тарбиявий ишлар методикаси” мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2024-йил 29-майдаги 149-сонли буйруғининг №194-398-рақамли гувоҳномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида ижтимоий компетентликни ривожлантириш ҳамда уларни касбий фаолиятга тайёрлаш мазмунини такомиллаштиришга эришилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий компетенсияларини ривожлантириш модели ижтимоий жавобгарликка асосланган касбий маҳорат даражасини комплекс равишда ривожлантиришга қаратилган ролли оʻйинлар, симулациялар ёрдамида реал ҳаёт вазиятларини моделлаштириш ва уларни ҳал қилишга ёрдам берувчи шахсий траекторияни лойиҳалашга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган тавсиялардан “Умумтаълим мактабларининг 5-6 синф адабиёт дарсларида ИТ-технологияларини қўллаш методикаси” (2024-2025-йй.) мавзусидаги олима аёллар инновацион  лойиҳани амалга ошириш жараёнида фойдаланилган. (Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институтининг 2025-йил 24-апрелдаги 01-09/201-сон маълумотномаси). Натижада, “Тарбиявий ишлар методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунида бўлажак ўқитувчининг мулоқотчанлик, эмпатия, ҳамкорлик, эмоционал интеллект, илҳомлантириш ва мотивация бериш, кутилмаган вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш, ижтимоий масъулият, жамият нормаларига риоя қилиш, ахлоқий қадриятларга содиқ қолиш, маъсулият каби кўникмаларини таркиб топтирувчи ўқув топшириқлари билан бойитилишига эришилган.
 бошланғич синф ўқитувчисининг ижтимоий компетенлигини ривожлантириш мазмуни таълим трансформациясидаги ижтимоийлашув жараёнини босқичма-босқич тасвирловчи иерархик тузилмага ижодий ёндашувли технологияларни (социоген ва психоген омиллар, ижтимоий-психологик муҳитни соғломлаштириш, позитив мулоқот ва ҳамкорлик маданиятини шакллантиришни таъминловчи) киритиш орқали такомиллаштиришга оид амалий тавсиялар асосида мавзуга оид дарс лойиҳалрини яратишда самарали фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 30-июндаги 22-01-77/22-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини соғлом маънавий дунёқарашини ривожлантиришга оид назарий ёндашувлар мазмуни бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish