Юлдошева Гулноза Абдинабиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Корхоналар фаолиятини молиявий моделлаштиришни оптималлаштириш», 08.00.07 - Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Iqt3544.
Илмий раҳбар: Курбонов Хайирилла Абдурасулович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Тошмуратова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тухлиев Бозор Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади корхоналар фаолиятини молиявий моделлаштириш асосида молиявий ҳолати ва барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
корхоналар фаолиятини молиявий моделлаштириш консепсияси асосида корхоналарнинг молиявий барқарорлиги, кредитлаш амалиёти, инвестицион фаоллиги ҳамда солиқ ва бюджет тизими билан ўзаро боғлиқлигини баҳоловчи модел такомиллаштирилган;
мамлакат миқёсида корхоналарнинг кредит олиш имкониятлари билан уларнинг молиявий барқарорлиги ўртасидаги корреляцион муносабатни аниқлаш асосида турли ҳудудларда кредит ресурсларидан фойдаланиш даражаси, қарзлар юки коеффициенти ва молиявий ликвидлик индекслари асосида баҳоланадиган, корхона фаолиятини молиявий моделлаштиришни оптималлаштирувчи, 0,75-0,85 оралиғидаги детерминация коеффициентини таъминловчи прагматик регрессия моделини жорий этиш таклифи асосланган;
корхоналарнинг молиявий барқарорлик салоҳиятини баҳолашга қаратилган макродаражадаги интеграл молиявий кўрсаткичлар асосида кластерлаштириш, динамик панел регрессия усули орқали таҳлил қилиш ҳамда шу орқали корхоналар фаолиятини молиявий моделлаштиришни оптималлаштирувчи, хато дисперсиясини 12-15% гача камайтириш имконини берадиган инновацион прогностик моделни шакллантириш асосланган;
Ўзбекистондаги корхоналарнинг асосий фаолият кўрсаткичлари бўйича кўп омилли регрессия модели асосида тармоқ ва ҳудудлар кесимида ўсиш салоҳиятини баҳолаш орқали 2030-йилгача ривожланишининг прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилган..
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Корхоналар фаолиятини молиявий моделлаштириш орқали молиявий ҳолати ва барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган илмий таклиф ва тавсиялар асосида:
корхоналар фаолиятини молиявий моделлаштириш консепсияси асосида корхоналарнинг молиявий барқарорлиги, кредитлаш амалиёти, инвестицион фаоллиги ҳамда солиқ ва бюджет тизими билан ўзаро боғлиқлигини баҳоловчи моделни такомиллаштириш таклифи Ўзмиллийбанк томонидан хорижий кредит линиялари ва халқаро капитал бозоридаги ресурслар ҳисобига молиялаштирилаётган инвестицион лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлиги таҳлилида қўлланилган (“Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамиятининг 2025-йил 5-ноябрдаги №02/2 73-82/06-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида лойиҳавий молиялаштириш жараёнида иқтисодий рисклар 8,5 фоизга қисқарди, қарор қабул қилиш тезлиги 11,2 фоизга ошди, кредитлар қайтувчанлик даражаси 94,7 фоизга етди, 2024-йил якунида банкнинг жами активлари 135,09 трлн сўм, ўз капитали 18,86 трлн сўм, капитал етарлилик коеффициенти 14 фоизни ташкил этди;
мамлакат миқёсида корхоналарнинг кредит олиш имкониятлари билан уларнинг молиявий барқарорлиги ўртасидаги корреляцион муносабатни аниқлаш асосида турли ҳудудларда кредит ресурсларидан фойдаланиш даражаси, қарзлар юки коеффициенти ва молиявий ликвидлик индекслари асосида баҳоланувчи, корхона фаолиятини молиявий моделлаштиришни оптималлаштирувчи, 0,75-0,85 оралиғидаги детерминация коеффициентини таъминловчи прагматик регрессион моделни жорий этиш таклифи Ўзмиллийбанк томонидан амалиётда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ажратилаётган кредитларнинг самарадорлиги баҳолашда фойдаланилган (“Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамиятининг 2025-йил 5-ноябрдаги №02/2 73-82/06-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кредит олиш имкониятлари билан молиявий барқарорлик ўртасидаги корреляция р = 0,81 аниқланиб, Р² = 0,78 даражада шаклланиси, қарз юки коеффициенти 0,86, ликвидлик индекси 1,05 даражада барқарорлашуви, муаммоли кредитлар улуши 4,6 фоиздан 3,9 фоизгача камайиши, кредит таҳлилининг аниқлиқ даражасини 9,2 фоизга ошириш имкони яратилди;
корхоналарнинг молиявий барқарорлик салоҳиятини баҳолашга қаратилган макродаражадаги интеграл молиявий кўрсаткичлар асосида кластерлаштириш, динамик панел регрессия усули орқали таҳлил қилиш ҳамда шу орқали корхоналар фаолиятини молиявий моделлаштиришни оптималлаштирувчи, хато дисперсиясини 12-15% гача камайтириш имконини берадиган инновацион прогностик моделни шакллантириш таклифи Ўзмиллийбанк томонидан корпоратив мижоз корхоналарни кластерларга ажратишда фойдаланилган (“Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамиятининг 2025-йил 5-ноябрдаги №02/2 73-82/06-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кластерлар кесимида кредит лимитлари ва фоиз сиёсати мослаштирилди, хато дисперсияси 12,7 фоизгача камайтирилди, ресурс тақсимоти самарадорлиги 8,9 фоизга оширилди; юқори хавфли корхоналар улуши 4,6 фоиздан 3,9 фоизгача қисқарди;
Ўзбекистондаги корхоналарнинг асосий фаолият кўрсаткичлари бўйича кўп омилли регрессия модели асосида тармоқ ва ҳудудлар кесимида ўсиш салоҳиятини баҳолаш орқали 2030- йилга қадар ишлаб чиқилган ривожланишнинг прогноз ссенарийларидан фойдаланиш таклифи Ўзмиллийбанк томонидан 2025-2030-йиллар учун прогноз молиявий кўрсаткичларни баҳолашда фойдаланилган (“Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамиятининг 2025-йил 5-ноябрдаги №02/2 73-82/06-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мижоз корхоналар бўйича прогноз пул оқимлари ва стресс-тест натижалари кредит шартларини (муддат, тўлов жадвали, таъминот талаблари, мониторинг частотаси) белгилашда мажбурий аналитик бўлим сифатида қўлланила бошланди, экспортчи корхоналарни баҳолашда эса валюта рисклари бўйича алоҳида стресс-сенарийлар қўлланилди.