Sayt test rejimida ishlamoqda

Тожибоев Акмалхон Абдурахмановичнинг

фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Найсимон суякларнинг гигант ҳужайрали ўсмаларини комплекс каминвазив даволашни такомиллаштириш», 14.00.14–Онкология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Tib659.

Илмий раҳбар: Гафур-Ахунов Мирза-Али Алиёрович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04.12.2018.Tib.77.01.

Расмий оппонентлар: Юсупбеков Аброрбек Ахмаджанович, тиббиёт фанлари доктори; Хўжаназаров Илҳом Эшқулович, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Н.Н.Блохин номидаги онкология Миллий тиббий тадқиқот маркази»федерал давлат бюджет муассасаси.

Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: хирургик даволашнинг каминвазив усулларини қўллаш йўли билан найсимон суякларнинг гигант ҳужайрали ўсмаларини даволаш натижаларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

найсимон суякларнинг гигант ҳужайрали ўсмаларини оператив даволашда криотаъсир ва цементопластиканинг самарадорлиги аниқланган;

найсимон суякларнинг гигант ҳужайрали ўсмаларида комплекс текшириш натижасида жарроҳлик амалиётини режалаштириш ва амалга ошириш мезонлари ишлаб чиқилди, текшириш усулларининг найсимон суякларнинг кортикал каватининг ҳолати, суяк кўмиги ва юмшоқ тўқиманинг зарарланиши ҳамда даволаш тактикасини белгилашдаги аҳамияти кўрсатиб берилган.

найсимон суякларнинг гигант ҳужайрали ўсмаларида аъзосақловчи суяк-пластик амалиётларида суяк аутопластикаси, цементопластика ва криотаъсирдан сўнг ўсманинг рецидивлашувини юзага келиш сабаблари қиёсий баҳоланган;

криотаъсир ва цементопластикани қўллаш билан найсимон суякларнинг гигант ҳужайрали ўсмаларини оператив даволашнинг каминвазив усуллари такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Найсимон суякларнинг гигант ҳужайрали ўсмаларини комплекс каминвазив даволашни такомиллаштиришга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Найсимон суякларнинг гигант ҳужайрали ўсмаларида каминвазив даволаш усулларини қўллаш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 5 июндаги 8н-р/161-сон маълумотномаси). Тақдим этилган услубий тавсияномада цементопластика ва криотаъсирдан фойдаланган ҳолда каминвазив суяк-пластик амалиёт усуллари техникаси ва имкониятлари келтирилган;

найсимон суякларнинг гигант ҳужайрали ўсмаларини комплекс каминвазив даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган вилояти филиали бўлимлари амалий фаолиятига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 14 декабрдаги 8н-д/274-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тадқиқот натижалари асосида найсимон суякларнинг гигант ҳужайрали ўсмаларини хирургик даволаш усулларини такомиллаштириш беморларга ихтисослашган юқори технологияли тиббий ёрдам кўрсатиш доирасини кенгайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish