Sayt test rejimida ishlamoqda

Ғайбуллаев Бурхонжон Шерматжоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «ТТЗ-100SP сабзавотчилик трактори учун плуг параметрларини асослаш», 05.07.01–Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/T375.

Илмий раҳбар: Байбобоев Набижон Гуломович, техника фанлари доктори

Диссертация бажарилган муассаса номи: Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc.27.06.2017.T.10.01.

Расмий оппонентлар: Маматов Фармон Муртазович, техника фанлари доктори, профессор; Дўсқулов Абдусаттор Ахадович, техника фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: сабзавот экинлари етиштириладиган далаларгаасосий ишлов бериш учун ТТЗ-100SP сабзавотчилик трактори учун айланма плугнинг агротехника талаблари даражасидаги иш сифатини кам энергия сарфлаган ҳолда таъминлайдиган параметрларини асослашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ТТЗ-100SP сабзавотчилик трактори учун айланма плугнинг конструктив схемаси ишлаб чиқилган;

плуг корпусининг параметрлари тупроқ хоссалари, унинг уваланиш даражаси белгиланган меъёрдан кам бўлмаслиги, ўсимлик қолдиқлари чуқур ва тўлиқ кўмилиши ҳамда плугнинг тортишга қаршилиги минимал бўлишини ҳисобга олган ҳолда аниқланган;

плуг таянч текислигидан осиш қурилмасининг пастки тақиш нуқталаригача бўлган тик масофа унинг ишлов бериш чуқурлиги бўйича барқарор ҳаракатланишини ҳисобга олган ҳолда асосланган;

плугнинг мақбул параметрлари унинг агротехник ва энергетик иш кўрсаткичларига таъсирини баҳоловчи регрессия тенгламаларини биргаликда ечиш орқали аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

ТТЗ-100SP сабзавотчилик трактори учун плуг параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:

клиренси юқори сабзавотчилик трактори учун ишлаб чиқилган плуг Янгийўл тумани фермер хўжаликларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 27 июндаги 02/023-172-сон маълумотномаси). Натижада тупроқнинг уваланиш даражасини
10,6 фоизга, ўсимлик қолдиқларининг кўмилиш тўлиқлигини 11,2 фоизга ва иш унумини 1,14-1,18 мартага оширишга эришилган;

сабзавот экинлари етиштиришда ва улардан бўшаган ерларни текис шудгорлаш учун ишлаб чиқилган айланма плуг Қуйичирчиқ тумани фермер хўжаликларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 27 июндаги 02/023-172-сон маълумотномаси). Натижада далаларни шудгорлашда мавжуд техника воситаларига нисбатан ёнилғи сарфини 29 фоизгача ва фойдаланишдаги харажатларни 19,4 фоизгача камайтириш имкони яратилган;

сабзавотчилик трактори учун айланма плуг ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлари (техникавий шартлар ва чизмалар) «BMKB-Agromash» АЖда лойиҳалаш жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 27 июндаги 02/023-172-сон маълумотномаси). Натижада юқори клиренсли ТТЗ-100SP сабзавотчилик трактори учун айланма плугни ишлаб чиқариш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish