Sayt test rejimida ishlamoqda

Турдалиев Жамолбек Мўминалиевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фарғона вилояти суғориладиган тупроқлари ва уларнинг экологик-мелиоратив ҳолатини баҳолаш», 03.00.13–Тупроқшунослик (биология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/В50.

Илмий раҳбар: Ахмедов Алмон Усмонович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx/B.43.01.

Расмий оппонентлар: Юлдашев Ғулом, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Намозов Хушвақт Қорахонович, биология фанлари номзоди, профессор.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона вилояти суғориладиган тупроқларининг асосий хоссалари, шўрланиш даражаси, экологик-мелиоратив ҳолатини баҳолаш ва уларни яхшилашга қаратилган тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

шўрланган тупроқларни шаклланишидаги геокимёвий жараёнларнинг ўзига хос хусусиятлари аниқланган;

шўрланиш-шўрсизланиш жараёнларининг интенсивлик даражаси, тупроқ қатламларидаги умумий ва заҳарли тузлар заҳираси, сизот сувларининг параметрлари аниқланган;

суғориладиган тупроқларни устки 0-1 метрлик қатлами шўрланганлик даражаси ва экологик-мелиоратив ҳолатини баҳолаш классификацияси такомиллаштирилган;

тупроқ ва сувлардаги умумий ва заҳарли тузлар миқдорини ҳисоблаш ва улар сифат таркибини аниқлаш дастурий таъминоти ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Фарғона вилояти суғориладиган тупроқларининг шўрланганлик даражаси ва экологик-мелиоратив ҳолатини баҳолаш ҳамда уларни яхшилаш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:

Фурқат тумани «Дўстлик» массиви учун тузилган «Заҳарли тузлар заҳираси» картограммаси массивнинг 1668,0 гектар суғориладиган майдонларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри, давлат қўмитасининг 2018 йил 10 декабрдаги 03-05-9450-сон маълумотномаси). Натижада суғориладиган ерларнинг устки 0-1 метрлик қатламининг тупроқ-мелиоратив ҳолатини баҳолаш ҳамда тупроқ хосса-хусусиятларини ва мелиоратив ҳолатини яхшилаш имконини берган;

тупроқ ва сувлардаги умумий, заҳарли ва заҳарсиз тузлар миқдорини ҳисоблаш ва уларнинг сифат таркибини аниқлаш дастурий таъминоти Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2018 йил 10 декабрдаги 03-05-9450-сон маълумотномаси). Натижада тупроқ мониторингини юритиш ишларини муайян даражада автоматлаштириш ҳамда сарф этилаётган ортиқча меҳнат ва маблағларни тежаш имконини берган;

«Суғориладиган тупроқлар устки 0-1 метрлик қатлами шўрланганлик даражаси ва экологик-мелиоратив ҳолатини баҳолаш» бўйича такомиллаштирилган классификацияси Фарғона вилояти суғориладиган ерларини экологик-мелиоратив баҳолашда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2018 йил 10 декабрдаги 03-05-9450-сон маълумотномаси). Натижада вилоятнинг суғориладиган ерларининг шўрланганлик даражаси, тузлар захирасининг миқдорий кўрсаткичларини аниқлаш ва улар орқали шўр ювиш меъёрлари, муддатлари ва сонини тўғри белгилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish