Sayt test rejimida ishlamoqda

Сахибоев Дилшод Парпижалиловичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси хақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Буйрак усти бези хавфсиз ўсмаларида жарроҳлик даволаш усулларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш», 14.00.34–Юрак ва қон-томир хирургияси (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.DSc/Tib208.

Илмий маслаҳатчи: Беркинов Улуғбек Базарбоевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.49.01.

Расмий оппонентлар: Емельянов Сергей Иванович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Бахритдинов Фазлитдин Шамситдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юсупбеков Аброрбек Ахмеджанович, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот номи: А.В. Вишневский номидаги хирургия миллий тиббий текшириш маркази Федерал давлат бюджет ташкилоти (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: илмий ва амалий ахамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: буйрак усти бези хавфсиз ўсмалари билан оғриган беморларда ташхислаш, амалиёт олди тайёргарлиги ва комплекс хирургик давога тактик-техник ёндашишни такомиллаштириш йўли билан даволаш натижаларини яхшилаш.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

МСКТ ва ҳажмли ҳосила гистологик тузилиш маълумотларини  корреляцион боғлиқлигини таҳлил қилиш орқали буйрак усти бези ўсмаларини хавфсиз ёки хавфли бўлиш эҳтмоллиги аниқланган;

чап буйрак усти безининг кичик ўлчамдаги (2 см гача) ўсмаларида аденомани гиперплазиядан фарқлаш имконини берувчи қон-томирлар анатомияси вариантларининг ангиографик хусусиятлари аниқланган;

гиперальдостеронизмни Иценко-Кушинг синдромининг субклиник шакли ва “сезилмайдиган” феохромоцитомалардан қиёсий ташхислаш учун гормонал фаол бўлмаган ўсмаларни фармакологик текшириш мезонлари ишлаб чиқилган;

адреналэктомиядан кейин қолдиқ артериал гипертензия, касалликнинг узоқ вақт давомида кечиши ва нишон аъзоларда иккиламчи ўзгаришлар таъсири билан боғлиқ бўлган касалликнинг клиник кўринишларини қисман регрессия эҳтимолига таъсир қилувчи патогенетик омиллар очиб берилган;

эндоваскуляр амалиётлар ёмон прогнозининг асосий сабаблари касалликнинг буйракнинг сурункали яллиғланишлари, буйрак усти бези тўқимасининг 1,0 см дан катта ўсма пайдо бўлганда девитализациясининг бузилиши ва атеросклеротик келиб чиқишга эга вазоренал механизмли артериал гипертензия эканлиги исботланган;

буйрак усти бези гормонал фаол ўсмалари бўлган беморларни амалиётдан олдинги тайёрлаш усули, гормонларнинг индукция шароитларини тўғрилаш ва ўзига хос гемодинамик асоратларни камайтириш усули такомиллаштирилган;

орқа ретроперитонеал адреналэктомияни беморнинг амалиёт столида ҳолатини оптималлаштириш ва яхши сифатли ўсманинг анатомик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бажариш усули ишлаб чиқилган;

буйрак усти бези ўсмаларининг асосий клиник ва биокимёвий кўринишлари, нишон аъзолар ва унга боғлиқ бўлган касалликларнинг асоратларини динамик баҳолаш учун эндоваскуляр, эндоскопик ва очиқ адреналэктомиядан сўнгги ижобий натижаларнинг барқарорлиги (Kaplan-Meyer) асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.

Буйрак усти бези ўсмалари ташхиси ва даволаш натижаларини яхшилашга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:

услубий тавсияномалар ишлаб чиқилди «Симптоматик артериал гипертензияда хирургик усулни танлаш» ва «Буйрак усти бези хавфсиз ўсмаларини ташхиси ва даволашни ўзига хос хусусиятлари» тавсияномалар тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 11 июлдаги 8н-д/158-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсияномалар кам инвазив усуллар самарадорлигини ошириш ва имкониятларини кенгайтириш, амалиёт ичи асоратлар сонини камайтириш, хамда амалиётдан кейинги эрта ва кейинги даврларда яхши натижалар олиш имконини берган;

буйрак усти бези хавфсиз ўсмалари билан оғриган беморларда юқори технологияли хирургик ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, хусусан, Тошкент тиббиёт академияси 2-клиникаси, Жигар ва ўт чиқариш йўллари хирургияси илмий маркази ва Болалар кам инвазив республика илмий маркази амалий фаолиятига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 11 июлдаги 8н-д/158-сон маълумотномаси). Буйрак усти бези яхши сифатли ўсмаси билан оғриган беморларни даволашда таклиф этилган комплекс ёндашиш видеоэндоскопик муолажалар сифатини ошириш, асосий симптомларни 3 йил ичида 85,9% беморларда, 6 йил ичида 80,5% ва 9 йилда 80% беморларда камайишига олиб келган, специфик асоратлар ва ўлим сонини қисқартириш ҳамда ижобий натижалар миқдорини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish