Бойқобилов Дилшод Бахриддинович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даражалар бериладиган фан тармоғи): “Ни ва Аг киритилган нанотрубкали ТиО2 материалларнинг олиниши ва хоссалари”, 02.00.04 – Физик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/К983.
Илмий раҳбар: Рўзимурадов Олим Нарбекович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Акбаров Хамдам Икрамович, кимё фанлари доктори, профессор; Мусаев Хусниддин Бахтиёрович, PhD.
Етакчи ташкилот: ЎзР ФА Полимерлар кимёси ва физикаси институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Ни ва Аг киритилган нанотрубкали ТиО2 материаллар олиниши ва хоссаларини тадқиқ қилишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электрокимёвий анодлаш усули билан НҲ4Ф–этиленгликол–Ҳ2О (0,5:97,5:2%) таркибли электролитда ТиО2 нанотузилмаларни олишнинг оптимал шароитлари (25 °C, 60 В,
4 соат) аниқланган. Бунда диаметри 80–130 нм бўлган юқори даражада тартибланган ТиО2 нанотрубкалар олинган;
электрокимёвий циклик волтамметрия усули асосида ТиО2 нанотрубкаларида Ни ва Аг металларининг назоратли “cо-допинг” синтези амалга оширилган. Ҳосил бўлган ТиО2 нанотрубкаларида Ни ва Аг нанозарраларининг шарсимон ҳамда нанокластер шаклида эканлиги исботланган;
М/ТиО2 (М = Ни, Аг) нанотрубкаларининг умумий қаршилиги қийматлари камайиб бориши аниқланган. Натижада тоза ТиО2 га нисбатан Ни–Аг/ТиО2 намунада ЭИС қиймати 2.2 маротаба камайганлиги кузатилган. Бунда Ни–Аг биргаликда киритилган нанотрубкаларда энг юқори фототок ва заряд узатиш 0.37 мА гача ошганлиги қайд этилган;
ТиО2, Ни/ТиО2, Аг/ТиО2 ва Ни–Аг/ТиО2 нанокомпозитларининг метилен кўки бўёғининг кўринувчи нур таъсирида фотопарчаланишга қўлланилган ва фотокаталитик самарадорлиги 73% га ошганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нанотрубкали ТиО2 асосидаги яримўтказгичли наноструктураларини синтез қилиб олиш, уларнинг морфологияси, микроструктураси ҳамда электрокимёвий ва фотокаталитик фаолликларини тадқиқ этиш бўйича олинган натижалар қуйидаги илмий лойиҳаларда амалий қўлланилган:
нанотрубкали ТиО2 асосидаги нанокомпозит материалларни синтез қилиш ва уларнинг морфологик, электрокимёвий ҳамда фотокаталитик хусусиятларини ўрганиш бўйича тадқиқот натижалари Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Материалшунослик институтида 2023–2026 йилларга мўлжалланган АЛМ-20230502808 рақамли “Паст ҳароратларда электролиз усули билан водород олиш учун арзон хом ашёдан тайёрланадиган самарали нанокатализатор яратиш” номли илмий лойиҳа доирасида қўлланилган (2025-йил 21-августдаги №2/1255-2503 сон маълумотнома). Лойиҳа натижасида олинган нанокомпозитни самарали катализатор сифатида қўллаш мумкин. Хитой Халқ Республикасининг Кунминг фан ва технологиялар университетида ТиО2 нанотрубкалари ва уларга Ни ва Аг металларини киритиш бўйича тадқиқот иши “ИТО нанонайча массивига асосланган микро/нано композит электродни лойиҳалаш, ишлаб чиқиш ва қўллаш” номли Ўзбекистон–Хитой халқаро илмий-техник ҳамкорлик дастури доирасида амалга оширилаётган халқаро лойиҳа доирасида амалий қўллаш учун тавсия этилган (2025-йил 3-августдаги №9-2025 сонли маълумотнома). Лойиҳа натижасидаолинган нанокомпозитлар юқори электрокимёвий фаоллик ва заряд ташиш самарадорлигига эга бўлиб, электр ўтказувчанлик ва функсионал барқарорликни оширишга хизмат қилган;
ТиО2 нанотрубкалари асосидаги яримўтказувчан материалларни синтез қилиш ва уларнинг морфологик, наноструктуравий, электрокимёвий ва фотокаталитик хоссаларининг натижалари қуйидаги юқори импакт факторли (ИФ) хорижий илмий журналларда фойдаланилган: Cатал. Сcи. Течнол., 2025, ИФ=4.6, Интернатионал Жоурнал оф Наномедиcине 2025, ИФ=6.5, Адванcед Сустаинабле Сйстемс, 2025, ИФ=6.1, Инорганиc Чемистрй Cоммуниcатионс 2025, ИФ=5.4, Жоурнал оф Cомпоситес Сcиенcе 2025, ИФ=3.7, Наносйстемс: Пҳйсиcс, Чемистрй, Матҳематиcс, 2024, ИФ=1.1 Натижада турли метал тутган ТиО2 нанотрубкаларининг электрокимёвий ва фотокаталитик хоссаларини таҳлил қилиш имконини берган.