Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдумаджидова Дилдора Рахматуллаевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларда ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари”, 19.00.05–Ижтимоий психология, этнопсихология бўйича (психология фанлари). 

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Psi28.

Илмий раҳбар: Самаров Рустамжон Садриддинович, фалсафа фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc27.06.2017.Psi.01.07.

Расмий оппонентлар: Мухамедова Дилбар Гафурджановна, психология фанлари доктори, профессор; Арзикулов Дилшод Неъматович,психология фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот:   Қарши давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: талабаларда ассертив хулқни шаклантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини аниқлаш орқали психодиагностика ва психокоррекция тадбирлари самарадорлигини оширишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ассертив хулқ хусусиятларининг (ўзига ишонч ва қатъиятлилик, ташқи таъсирларга берилмаслик, вазиятларни бошқара олишига ишонч, дадиллик ва позитив установка) даражалари талабаларнинг ўқув фаолиятидаги шахслараро муносабатларига таъсир кўрсатиши аниқланган;

фундаментал мазмуний установкаларни ўрганишнинг тобелик (вербал, ҳиссий, ютуқларга), талабчанлик (ўзига, ўзгаларга) ва жавобгарлик бўйича (ўзи учун, ўзгалар учун) натижалари аниқланган;

талабалар ўқув фаолиятида ассертив хулқнинг интеллектуал (эркин фикрловчи, аҳлоқий меъёрларга амал қилувчи), шахсий (масъулият, дадиллик, интилувчанлик) ва эмоционал (кайфият, оптимизм) даражалари аниқланган;

талабаларда ассертив хулқни шакллантиришга йўналтирилган “Талабаларда ассертив хулқни шакллантириш даражасини аниқлаш” психологик тренинг дастури ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Талабаларда ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:

ассертив хулқ хусусиятларининг (ўзига ишонч ва қатъиятлилик, ташқи таъсирларга берилмаслик, вазиятларни бошқара олишига ишонч, дадиллик ва позитив установка) даражалари талабаларнинг ўқув фаолиятидаги шахслараро муносабатига таъсир кўрсатиши бўйича натижалар Тошкент молия институти, Тошкент давлат педагогика университети ва Жиззах политехника институти фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 11 августдаги 89-03-2816-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда эркин ва мустақил фикр-мулоҳаза юритиш ҳамда ассертив хулқ хусусиятларини шакллантириш таълим жараёнига ижобий таъсир этган;

ассертив хулқни шакллантириш юзасидан тўпланган маълумотлар фундаментал мазмуний установкаларни ўрганишнинг тобелик, талабчанлик ва жавобгарлик бўйича натижалар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти марказ ҳудудларида жорий қилинган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2018 йил 15 майдаги 04-13/2596-сон маълумотномаси). Натижада ёшлар билан гуруҳий ва индивидуал ишлашда, ижодий, оммавий маданий фаолиятларида ассертив хулқни намоён этишда ижобий натижа берган ҳамда талабаларда ассертив хулқни шакллантириш борасидаги ишларни амалга оширишда самарали хизмат қилган;

ассертив хулқни шакллантириш ва ривожлантиришга таъсир кўрсатувчи интеллектуал (эркин фикрловчи, ахлоқий маъёрларга амал қилувчи), шахсий (масъулият, дадиллик, интилувчанлик) ва эмоционал (кайфият, оптимизм) даражалари аниқланган ҳамда ижтимоий муносабатлар тизимида ассертив хулқ-атворни шакллантиришга мўлжалланган ижтимоий-психологик тренинг дастурлари унинг самарадорлигини баҳолаш юзасидан олинган натижалар Республика болалар ижтимоий мослашув марказининг амалий фаолиятига жорий қилинган (Республика болалар ижтимоий мослашув марказининг 2018 йил 27 июлдаги 06/360-сон маълумотномаси). Натижада амалиётчи психологлар фаолиятини услубий жиҳатдан бойитишга хизмат қилган;

талабаларда ассертив хулқни шакллантиришга йўналтирилган  “Талабаларда ассертив хулқни шакллантириш даражасини аниқлаш” психологик тренинг дастури олий ўқув юртлари талабалари ва  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳудудий марказ ёшларида синовдан ўтказилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 11 августдаги 89-03-2816-сон ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2018 йил 15 майдаги 04-13/2596-сон маълумотномалари). Натижада таълим-тарбия жараёнида ёшларда ассертив хулқни шакллантириш тадбирлари самарадорлигини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish