Sayt test rejimida ishlamoqda

Гаимназаров Олимджон Гульмуратовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Математика дарсларида коллеж ўқувчиларини касбга йўналтириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.05–Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.4.PhD/Ped346.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.

Илмий раҳбар: Тажиев Мамарежаб,педагогика фанлари доктори, доцент.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти, DSc.27.06.2017.Ped.48.01.

Расмий оппонентлар: Қаҳҳоров Сиддиқ Қаҳҳорович, педагогика фанлари доктори, профессор; Тайлақов Норбек Исоқулович, педагогика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади:математикадан амалий мазмундаги  масалаларни ўқитиш орқали касб-ҳунар коллеж ўқувчиларини касбга йўналтириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

касб-ҳунар коллежи ўқувчиларини математика фанида касбга йўналтиришнинг таълим мазмуни математика ва бошқа фанлар ўртасидаги боғлиқлик йўналишлари (техник фикрлаш, физик-кимёвий жараёнлар, электротехник схемалар тузилиши) асосида такомиллаштирилган;

математикадан амалий мазмундаги масалалар тизимини тузиш тамойиллари (илмийлик, била олишлик, кўргазмалилик, тизимлилик (узвийлик), назариянинг амалиёт билан боғлиқлиги) белгиланган ва амалий мазмундаги масалаларга қўйиладиган талаблар (дарсларни лойиҳалаштириш ва уни ўқитиш методикаси) такомиллаштирилган;

математика дарсларини лойиҳали ўқитиш методикаси (модулларга ажратиш, дарс тури, типи, педагогик усул ва услублар) касбий билим, кўникма, малака ва компетенцияларни гуруҳлаштириш (ҳисоблашга,  геометрияга,  тенглама тузиш ва уни ечишга ) асосида такомиллаштирилган;

касб-ҳунар коллежи ўқувчиларини математика фани орқали касбга йўналтиришнинг ахборот-методик таъминоти ижодий типдаги продуктив ҳаракат хусусиятларига (умумлаштирилган мақсад, янги қонуниятлар, ижодга йўналтириш) устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Касб-ҳунар коллежларда математика дарсларида амалий мазмундаги масалаларни ўқитиш орқали ўқувчиларни касбга йўналтиришни такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий-услубий ва амалий таклифлар асосида:

математикадан амалий мазмундаги масалалар тузиш тамойиллари, масалаларни танлашга  қўйиладиган асосий талаблар, математика дарсларини лойиҳали ўқитиш методикаси, касбий билим, кўникма, малака ва компетенцияларни гуруҳлаштиришга оид таклифлар ўқув-услубий таъминоти мазмунига сингдирилган ва ўқув жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 7 январдаги 89-03-39-сон маълумотномаси). Ушбу ўқув материаллар касб-ҳунар коллежларнинг ўқув-методик таъминотини бойитиш ҳамда ўқувчиларнинг математика бўйича билимларни ўзлаштириш имкониятлари ошишига хизмат қилган;

касб-ҳунар коллежи ўқувчиларини касбга йўналтиришга қаратилган таълим мазмуни, математика ва бошқа фанлар ўртасидаги боғлиқлик йўналишлари, амалий мазмундаги масалаларнинг имкониятлари бўйича таклиф ва тавсиялар 2007–2011 йилларга мўлжалланган фундаментал тадқиқотлар дастурлари доирасидаги ОТ-Ф8-208 рақамли «Таълим муассасалари ўқув-тарбия жараёнига замонавий педагогик технологиялар ва илғор тажрибаларни жорий этишнинг илмий-назарий асослари» лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 7 январдаги 89-03-39-сон маълумотномаси). Натижада кичик мутахассиснинг касбий маҳорати даражасига қўйиладиган давлат-ижтимоий буюртмаси талабларини ҳисобга олган ҳолда касб-ҳунар таълими муассасаларида бўлғуси кадр-мутахассисларни тайёрлаш ўқув режаларига, дастурларига касбий кўникмаларни шаклланниши ва ривожланиш имкониятлари ошишига хизмат қилган;

касб-ҳунар коллежи ўқувчиларини математика фани орқали касбга йўналтиришнинг ахборот-методик таъминоти, ижодий типдаги продуктив ҳаракат хоссалари, дарс жараёнларини лойиҳалаштириб ўқитишга оид таклифларидан касб-ҳунар коллежлари математика дарсларига илғор педагогик технология ва замонавий методларни жорий этиш жараёнларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 7 январдаги 89-03-39-сон маълумотномаси). Бу педагогик имкониятларни кенгайтириш, таълим самарадорлигини ошириш, ўқувчиларнинг касбий кўникма ва малакаларининг шаклланиши ҳамда компетенциясини ривожланишида умумкасбий ва амалий мазмундаги масалаларни ўргатиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish