Эргашов Жасурбек Дилмуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эгилувчи темирбетон элементларда қўлланиладиган базалтфибробетоннинг мустаҳкамлик ва деформацион хусусиятларининг ўзига хослиги”, 05.09.01-“Қурилиш конструксиялари, бино ва иншоотлар”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Т4964.
Илмий раҳбар: Акрамов Хуснитдин Ахрарович, техника фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент архитектура-қурилиш университети”.
Тошкент архитектура-қурилиш университети. DSc.26/30.12.2019.Т.11.01.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, DSc, профессор Сиддиқов Икром Иминжанович ҳамда техника фанлари доктори, DSc, к.и.х. Ювмитов Анвар Сайфуллаевич. 
Етакчи ташкилот: “Ўзоғирсаноатлойиҳа” АЖ. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади базалтфибробетоннинг мустаҳкамлик ва деформацион хусусиятларини, базалтфибротемирбетон эгилувчи элементларнинг кучланиш-деформацияланиш ҳолатларининг ўзига хосликларини экспериментал-назарий тадқиқотлар асосида ўрганиш ҳамда уларни ҳисоблаш услублари бўйича таклиф ва тавсиялар беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
- базалтфибробетон қоришмасини тайёрлаш технологияси бўйича берилган янги таклифдан фойдаланиш базалт толаларнинг бетон ҳажми бўйича бир текис тақсимланишини таъминлаган; 
-    тизимли эксперимент натижалари ва уларнинг назарий таҳлили ёрдамида базалтфибробетоннинг мустахкамлик ва деформацион хусусиятлари оддий бетонларга нисбатан юқори эканлиги ўрнатилган;  
-    базалтфибробетон таркибига суперпластификатор қўшиш ушбу бетоннинг мустаҳкамлигини 20-25% ошириши аниқланди ва улар таркибининг оптимал миқдорларини ҳисоблаш учун математик модел яратилган; 
-    базалтфибробетоннинг мустаҳкамлик ва деформацион хусусиятларини ўзига хослигини ифодаловчи реал қийматлари ўрнатилган ва бетон конструксияларини ҳисоблашда уларни меъёрлаш бўйича таклифлар берилган;
-    базалтфибробетон намуналарига қисқа муддатли сиқилишлар таъсиридан уларнинг таркибида босқичма-босқич юзага келадиган микро дарзларнинг ҳосил бўлиш параметрлари ва бузилиш характерлари аниқланган ва уларни ҳисоблаш учун математик ифода таклиф этилган;
-    базалтфибротемирбетон эгилувчи элементларининг мустаҳкамлигини, дарзбардошлигини ва деформацияланишини ҳисоблашда фойдаланиш учун амалий таклиф ва тавсиялар берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Эгилувчи темирбетон элементларда қўлланиладиган базалтфибробетоннинг мустаҳкамлик ва деформацион хусусиятларининг ўзига хослиги бўйича олинган натижалар асосида:
базалтфибробетон тайёрлаш технологиясини амалиётга тадбиқ қилишга мўлжалланган “Композит полимер арматурали яҳлит базалтфибробетон поллар ва гидроизоляцион қопламаларни ўрнатиш” номли технологик регламент тайёрланиб “БАСАЛТ ҲОЛДИНГ” МЧЖ томонидан жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 25 сентябрдаги №34-06/10906-сон маълумотномаси). Натижада, базалтфибробетон тайёрлашнинг янги технологияси таклиф этилган;
диссертация бўйича олинган илмий-амалий тадқиот натижалари Тошкент архитектура-қурилиш университети ўқув жараёнига тадбиқ этилган. (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 25 сентябрдаги №34-06/10906-сон маълумотномаси). Натижада, ўқув жараёнига қўллаш университетда тайёрланаётган кадрлар сифатини бевосита оширишга имкон яратган; 
диссертациянинг амалий тавсиялари илмий лойиҳа маркази “СИЛВЕР СТОНЕ ПРОЖЕCТ" МЧЖга фойдаланиш учун берилган. Дастлабки ҳисобларга кўра, базалтфибробетонларни яҳлит поллар ва гидроизоляцион қопламаларда қўллаш цемент миқдорини 50-75кг/м3 ва арматура сарфини 3-5% иқтисод қилиш мумкинлигини аниқланди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish