Sayt test rejimida ishlamoqda

Нарзуллаев Умиджон Ортқовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар:

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикаси Навоий вилоятининг замонавий тарихи ва барқарор ривожланиш омиллари», 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари). 

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2017.1.PhD/Tar27.

Илмий раҳбар: Рахимов Мирзохид Акрамович, тарих фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти, DSc.06.01.2018. Tar.56.01.

Расмий оппонентларЗияева Доно Ҳамидовна, тарих фанлари доктори, профессор,; Ҳайдаров Муродилла Маҳмуталиевич, тарих фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади 1991–2017 йилларда Навоий вилоятидаги ижтимоий-иқтисодий ва маданий жараёнларни тарихий нуқтаи назардан ўрганиб, ҳудуднинг барқарор ривожланиш масалаларини очиб беришдан иборатдир.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Навоий вилоятини ташкил, тугатиш ва қайта ташкил этишнинг зарурияти, ҳудудни интенсив ривожлантириш истиқболли дастурларининг соғлиқни сақлаш, таълим сифатини оширишга ва аҳоли бандлигини таъминлашга йўналтириш моҳияти очиб берилган; 

вилоятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, маҳаллий ишлаб чиқаришнинг ривожланиши билан боғлиқ ички ҳамда тўғридан-тўғри сармоялар жалб этиш, илмни кўп талаб этувчи қўшма ва хорижий корхоналар ташкил этишга йўналтирилган ташқи инвестицияларнинг ўзлаштирилиши асосланган;

вилоят иқтисодиётидаги инновацион йўналишда амалга оширилаётган модернизация ва диверсификация жараёнларининг моҳияти очиб берилган ҳамда муқобил электр манбалари бўлган атом ва қуёш энергиясини амалиётга жорий этишнинг объектив шарт-шароитлари асосланган;

мамлакат тажрибасида илк бор ташкил этилган “Навоий” эркин иқтисодий зонасининг мазмун-моҳияти ҳамда мазкур ҳудудда кенг экспорт имкониятлари ва халқаро логистика инфратузилмасига эга бўлган инновацион ишлаб чиқариш мажмуасини ташкил этиш мақсадлари очиб берилган;

вилоятнинг маданий-гуманитар соҳаларидаги институционал ўзгаришлар, халқаро алоқаларнинг сусайиш ва фаоллашув сабаблари кўрсатилиб, янги олий таълим ҳамда маданият муассасаларини ташкил этиш, ҳудудда гастрономик ва экотуризм инфраструктурасини ривожлантириш борасида истиқболли маршрутларни очиш таклиф этилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўзбекистон Республикасининг Навоий вилояти замонавий тарихи ва барқарор ривожланиш омилларига оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:

Навоий вилояти ҳокимлиги томонидан халқаро, республика ва минтақа миқёсида ўтказилган илмий, маънавий-маърифий тадбирларда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази Навоий вилояти бўлимининг 2018 йил 26 майдаги 108-сон маълумотномаси). Натижаларнинг Навоий вилоятида ташкил этилган турли маданий, маънавий-маърифий тадбирларга татбиқ қилиниши мустақиллик йилларида вилоятнинг фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт соҳаларида қўлга киритилган ютуқларини  янада кенгроқ ўрганиш ҳамда тарғиб қилиш имконини берган;

Ўзбекистонда эркин иқтисодий зоналарнинг ташкил этилиши, уларнинг мақсад ва вазифалари, фаолияти, имкониятлари, амалга оширилган лойиҳалар самарадорлиги ва муаммолари бўйича таҳлиллар Навоий эркин иқтисодий зонаси фаолиятида татбиқ қилинган (“Навоий” эркин иқтисодий зона дирекцияси давлат унитар корхонасининг 2018 йил 30 майдаги 11/152-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий этилиши Навоий эркин иқтисодий зонаси истиқбол режаларининг такомиллашуви имконини берган;

мустақиллик йилларида Навоий вилоятига оид материаллардан, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий тараққиёти, муаммолари тўғрисидаги маълумотлардан, вилоятнинг саноат салоҳияти, иқтисодий ўзгаришлар, таълим, фан, соғлиқни сақлаш каби ижтимоий соҳаларнинг ривожланиши юзасидан билдирилган фикрлардан, Навоий вилоятининг маданият, илм-фан, таълим ва туризм соҳасидаги халқаро алоқалари тўғрисида келтирилган хулосалардан ФА–ИЗ Г–0014. ИЗ–2014–0906053446 рақамли “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” инновация лойиҳаси бажарилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 20 июндаги 3/1255-1640-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши Ўзбекистоннинг энг янги тарихи контекстида Навоий вилоятида амалга оширилаётган ислоҳотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish