Жарилқасинова Малика Қуwанишбай қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Т.Жумамуратов ижодиётида халқона пафос ва бадиий маҳорат”, 10.00.12 – “Қорақалпоқ адабиёти” (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2PhD/Fil2708.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Палимбетов Камалбай Сарсенбаевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Турдибаев Қонақбай Кеwлимжаевич, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Арзиев Шарапатдин Абдирахманович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳозирги қорақалпоқ поезияси, хусусан, Т.Жумамуратов ижодида халқона пафос ва унинг ижтимоий, маънавий ҳамда психологик асосларини аниқлаш асносида ижодкор бадиий маҳоратини ёритишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
поезияда халқона пафос ва бадиий маҳорат масаласида мавжуд илмий-назарий қарашларни умумлаштирган ҳолда мазкур муаммонинг қорақалпоқ адабиётшунослигида тадқиқ қилиниш даражаси аниқланган;
Т.Жумамуратов лирикасида халқона пафоснинг намоён бўлишида халқ мақол ва маталларининг стилизациялашуви, тўртликларда сатрлараро ғоявий ва фикрий муносабат, бадиий ният, шоир ижодининг аксарият ҳолларда сатирага мойиллиги, давр ва жамият муаммоларининг бадиий талқини, субектив ғояларнинг лирик қаҳрамон образида акс этиши очиб берилганлиги илмий-назарий асосланган;
лиро-эпик асарлар ва уларнинг яратилишида афсона, эртак ва достонларга хос сюжетлардан фойдаланиш маҳорати шоирнинг “Аǵайинли эки батир”, “Кийиктиń эки илаǵи”, “Бала туwрали сўз” поэмаларидаги стилизация, бадиий деталлар, конкерт образларда акс этган халқона пафос, шунингдек,  анъанавийлик ва новаторлик жиҳатлар  таҳлили орқали очиб берилган;
Т.Жумамуратов ижодида халқона пафоснинг бадиий нутқ шакллари, “она” ва “аёл” образлари орқали миллий қадриятларга мувофиқ градация усулида ифодаланиши, «Мáкáря сулиw» достонидаги “аждарҳо” образи ҳамда асарда қўлланилган метофора ва метонимияларнинг бадиий функсиялари назарий далилланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Т.Жумамуратов ижодида халқона пафос ва бадиий маҳорат мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
шоир шеъриятида халқона пафосга асосланган поетик талқин, халқ мақол ва маталлари стилизацияси, кичик лирик жанрларда ифода ва оҳанг, ҳажвий талқиндаги ўзига хослик, шоир шахсияти ва лирик қаҳрамон муносабати масалаларининг тадқиқ қилиниши билан боғлиқ хулосалардан Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг “Қорақалпоқ ёзувчилари ижодий лабораториясини монографик аспектда тадқиқ қилиш” (2021–2023)  мавзусидаги фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими, Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил           19-мартдаги 215/1-сонли маълумотномаси). Натижада, лойиҳанинг қорақалпоқ лирикасида халқона пафос ва унинг ўзига хусусиятлари, ижодкор индивидуаллиги масалаларининг ўрганилиши билан боғлиқ илмий-назарий таҳлиллар такомиллаштирилган;
шоирнинг лиро-эпик асарлар ва уларнинг яратилишида афсона, эртак ва достонларга хос сюжетлардан фойдаланиш маҳорати, хусусан, “Аǵайинли эки батир”, “Кийиктиń эки илаǵи”, “Бала туwрали сўз” поэмаларидаги стилизация, бадиий деталлар, конкерт образларда акс этган халқона пафос, шунингдек,  анъанавийлик ва новаторлик жиҳатлар таҳлилига оид хулосалардан Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасида ёш ижодкорлар учун ташкил этилган семинарлар ва маҳорат дарсларида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасининг 2024-йил 12-октябрдаги 83-сонли маълумотномаси). Натижада, ёш ижодкорларда Т.Жумамуратов ижодида бадиий пафос ва бадиий маҳорат, сўз қўллаш, характер ва образ яратиш ҳамда бадиий тафаккур масалалари юзасидан тушунчаларини такомиллаштиришга эришилган;
Т.Жумамуратов ижодиётида халқона пафоснинг бадиий нутқ шакллари, “она” ва “аёл” образлари орқали миллий қадриятларга мувофиқ градация усулида ифодаланиши, «Мáкáря сулиw» достонидаги “аждарҳо” образи ҳамда асарда қўлланилган метофора ва метонимияларнинг бадиий функсияларига оид хулосалардан Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясида “Қайирли таń” радиоешиттиришини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг 2024-йил 23-декабрдаги 05-22/560-сонли маълумотномаси). Натижада, эшиттиришнинг илмий-оммабоплиги таъминланган ҳамда шоирнинг халқона пафосдаги шеърлари ёш авлоднинг китобхонлик маданиятини юксалтиришга, уларни ватанпарварлик ва миллий қадриятларга садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish