Sayt test rejimida ishlamoqda

Файзуллаева Дилфуза Бахадировнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «ОИВ билан инфицирланган беморларда периферик лимфа тугунлари сили диагностикаси ва давосига ёндашувни оптималлаштириш», 14.00.26–Фтизиатрия ва 14.00.10–Юқумли касалликлар (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.DSc/Tib217.

Илмий маслаҳатчи: Тилляшайхов Мирзагалеб Нигматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06. 2017.Tib.30.01.

Расмий оппонентлар: Садиков Абдувахит, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мусабаев Эркин Исакович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Худайкулова Гулнара Каримовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ОИВ билан касалланган беморлардаги периферик лимфа тугунлари силини ташхислаш ва даволаш ёндашувларининг оптималлаштиришдан  иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор одам иммунтанқислик вируси инфекцияси мавжуд беморларда сил лимфаденитининг клиник кечиш хусусиятлари, анъанавий ва замонавий диагностика усулларининг диагностик аҳамияти аниқланган;

биологик субстратларда сил микобактериясини аниқлашда иммуногистокимёвий текширув усулларининг юқори информативлиги исботланган;

ОИВ-инфекцияли беморларда сил лимфаденитини ташхислаш учун диагностик алгоритм тактикаси ишлаб чиқилган;

ОИВ-инфекцияли беморларда периферик лимфа тугунлар силини комплекс даволаш усуллари ишлаб чиқилган;

ОИВ-инфекцияли беморларни даволашда ретровирусга қарши препаратларнинг самарасига таъсир этувчи одам генетик омили ва уларнинг даволашга жавоб хусусиятлари аниқланиб, даволаш самарадорлигини башорат қилувчи генетик мезонлар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

ОИВ билан касалланган беморлардаги периферик лимфа тугунлари силини ташхислаш ва даволаш ёндашувларини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«ОИВ-ассоцирланган сил лимфаденити диагностикаси ва дифференциал диагностикаси» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 11 июлдаги 8н-д/160-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма ОИВ га боғлиқ сил касалликлари билан касалланган лимфаденитни ташхислаш ва даволашни яхшилаш механизмини татбиқ қилиш имконини берган;

«Оппортунистик инфекцияли беморларни даволаш тактикаси», «ОИВ ва сил касаллиги», «ОИВ ва вирусли С гепатит беморларни даволаш тактикаси», «ОИВ ва вирусли В гепатит беморларни даволаш тактикаси», услубий қўлланмалари тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 11 июлдаги 8н-д/160-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланмалар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «ОИВ инфекцияси бўйича миллий клиник протоколларни амалиётга татбиқ этиш тўғрисида»ги 2018 йил 30 апрелдаги 277-сон буйруғига асос бўлган;

«ОИВ-инфекцияси бўйича миллий клиник протоколларни амалиётга татбиқ этиш тўғрисида»ги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 4 мартдаги 81-сон буйруғи тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 11 июлдаги 8н-д/160-сон маълумотномаси). Мазкур буйруқ ОИВ билан касалланган беморлардаги оппортунистик касалликлар билан бир вақтда периферик лимфа тугунлари силини ҳам ташхислаш ва даволаш ёндашувларининг оптималлаштиришда асос бўлган;

ОИВ билан касалланган беморлардаги периферик лимфа тугунлари силини ташхислаш ва даволаш ёндашувларининг оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика ОИТСга қарши курашиш маркази клиникаси, Тошкент шаҳри, Тошкент вилоят силга қарши диспансерлари ҳамда Тошкент шаҳар 1-сонли шаҳар клиникаси амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 11 июлдаги 8н-д/160-сон маълумотномаси). Натижада ОИВ билан хасталанган беморларни даволаш тизимини тўғри ташкиллаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish