Фахрутдинова Севара Сражитдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тухумдонларнинг муддатдан аввалги етишмовчилигини прогноз қилишда клиник-генетик маркерларнинг ўрни», 14.00.03–Эндокринология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.4.PhD/Tib422.
Илмий раҳбар: Хайдарова Феруза Алимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Нажмутдинова Дилором Камариддиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гельдиева Маргарита Сабировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аёлларда тухумдонларнинг муддатдан аввалги етишмовчилигини прогнозлашда клиник-генетик маркерларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қизлар (сибслар) фолликуляр аппаратининг заифлашиш ёши уларнинг оналарида (пробандлар) касаллик бошланиш ёшидан олдинроқ бўлиши исботланган;
тухумдонлар муддатидан аввалги етишмовчилиги билан суяк тўқималаридаги жараёнларнинг ўзаро патогенетик боғлиқлиги исботланган;
суяк тўқимаси минерал зичлиги билан фолликулостимулловчи гормон (ФСГ) миқдори кўрсаткичлари орасида бевосита боғлиқлик аниқланган;
илк бор тухумдонлар муддатидан аввалги етишмовчилиги шаклланишига дахлдор FSHR генининг полиморфизми аниқланган;
тухумдонлар муддатидан аввалги етишмовчилигини эрта прогнозлашда тухумдонлар анатомик-функционал ҳолатини тавсифловчи гормонал ва генетик маркерлар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Аёлларда тухумдонларнинг муддатдан аввалги етишмовчилигини прогнозлашда клиник-генетик маркерларни аниқлаш ва ташхислашнинг янги усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Тухумдонларнинг муддатдан аввалги етишмовчилиги бўлган аёлларда суяк тўқимасининг паст минерал зичлигини аниқлаш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 24 октябрдаги 8н-д/223-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма тухумдонларнинг муддатдан аввалги етишмовчилиги бўлган аёлларни ташхислаш, остеопороз ривожланиши хавфи даражаларини аниқлаш, касаллик кечишини башорат қилиш ва ўз вақтида даволаш чора-тадбирларини қўллашга хизмат қилган;
тухумдонларнинг муддатдан аввалги етишмовчилигини прогнозлашда клиник-генетик маркерларни аниқлаш ва ташхислашнинг янги услулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан, Тошкент шаҳар эндокринологик диспансери ва Тошкент вилоят эндокринологик диспансери амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 24 октябрдаги 8н-д/223-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар тиббий ёрдам сифатини оширган, ташхислаш ва даволашнинг янги услубларни қўллаш орқали касаллик асоратларини камайтириш, беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш ҳамда беморларни стационарда даволаниш муддатини қисқартириш ҳисобига иқтисодий самарадорликни таъминлаган.