Мамаджонов Шукурилло Иброҳимжон уғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банклари капиталлашув даражасини ошириш йўллари”. 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt4089
Илмий раҳбар: Элмуродов Шохжаҳон Ғайрат ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети, DSc.03/08.05.2025.I.133.01
Расмий оппонентлар: Каримов Норбой Ганиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Сатторов Одил Бердимурадович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Тижорат банклари капиталлашув даражасини оширишнинг назарий-услубий асослари ҳамда банкларнинг капитал таркибини оптималлаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банкларида хусусий капитал етарлилигини ошириш ва банк фаолиятининг молиявий барқарорлигини таъминлашда банк активларининг рисклилик даражасини инобатга олган ҳолда бирламчи капиталнинг умумий активларга нисбати кўрсаткичини камида 12 фоиз даражасида ушлаб туриш таклифи асосланган;
капитални динамик оптималлаштириш модели орқали хусусий капитали миқдорини йиллик ўртача 5 фоиз миқдорда ошириш, қўшимча акцияларни эмиссия қилиш ва уларни оммавий жойлаштириш, банкда бозор риски орқали юзага келиши мумкин бўлган потенциал йўқотишни минималлаштириш учун капитал таркибини оптималлаштириш асосида тижорат банклари капиталлашув даражасини ошириш таклифи ишлаб чиқилган;
тижорат банкларининг капиталлашув даражасини ички омиллар орқали мустаҳкамлашда даромаднинг маълум қисмини дивиденд тўловларидан воз кечиб, захираларга йўналтиришга асосланган “реинвестиция сиёсати модели”ни ишлаб чиқиш орқали банкнинг ички капитал манбалари ҳисобига капитал ҳажмини ошириш таклифи асосланган;
тижорат банклари капиталлашув даражаси шаклланишининг йўналиш ва сценарийларини аниқлаш орқали АТ “Алоқабанк” хусусий капитал миқдори динамикасининг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари учта сценарий асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тижорат банклари капиталлашув даражасини ошириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
тижорат банкларида хусусий капитал етарлилигини ошириш ва банк фаолиятининг молиявий барқарорлигини таъминлашда банк активларининг рисклилик даражасини инобатга олган ҳолда бирламчи капиталнинг умумий активларга нисбати кўрсаткичини камида 12 фоиз даражасида ушлаб туриш таклифи АТ “Алоқабанк” томонидан жорий қилинган (АТ “Алоқабанк”нинг 2024 йил 20 февралдаги 01-08/487-сонли хатига асосан). Ушбу таклиф амалиётга жорий этилгач, банк капиталининг етарлилик даражаси барқарорлашиб, молиявий кўрсаткичлар бўйича халқаро стандартларга яқинлашиш имкони яратилган;
капитални динамик оптималлаштириш модели орқали хусусий капитали миқдорини йиллик ўртача 5 фоиз миқдорда ошириш, қўшимча акцияларни эмиссия қилиш ва уларни оммавий жойлаштириш, банкда бозор риски орқали юзага келиши мумкин бўлган потенциал йўқотишни минималлаштириш учун капитал таркибини оптималлаштириш асосида тижорат банклари капиталлашув даражасини ошириш таклифи АТ “Алоқабанк” томонидан амалиётга жорий қилинган (АТ “Алоқабанк”нинг 2024 йил 20 февралдаги 01-08/487-сонли хатига асосан). Натижада хорижий молиявий институтлар билан ҳамкорлик кенгайтирилиб, банкнинг устав капиталига хорижий инвесторлар иштирокида киритилган маблағлар улуши 7 фоизгача оширилган;
тижорат банкларининг капиталлашув даражасини ички омиллар орқали мустаҳкамлашда даромаднинг маълум қисмини дивиденд тўловларидан воз кечиб, захираларга йўналтиришга асосланган “реинвестиция сиёсати модели”ни ишлаб чиқиш орқали банкнинг ички капитал манбалари ҳисобига капитал ҳажмини ошириш таклифи АТ “Алоқабанк”да амалиётга жорий этилган (АТ “Алоқабанк”нинг 2024 йил 20 февралдаги 01-08/487-сонли маълумотномаси). Ушбу механизм жорий этилиши натижасида 2023–2024 йилларда банкнинг ички капитал манбалари ҳисобига капитал ҳажмини йилига ўртача 4,7 фоизга оширишга эришилган;
тижорат банклари капиталлашув даражаси шаклланишининг йўналиш ва сценарийларини аниқлаш орқали АТ “Алоқабанк” хусусий капитал миқдори динамикасининг 2030 йилга қадар учта сценарий асосида ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари стратегиясига интеграция қилинган (АТ “Алоқабанк”нинг 2024 йил 20 февралдаги 01-08/487-сонли маълумотномаси). Мазкур модел жорий этилиши натижасида банк капиталлашувини риск даражаси билан уйғунлаштириш, узоқ муддатли даромадлилик (ROE)ни 2,5–3,1% оралиқда барқарорлаштириш имконини берган.