Умарова Яйрахон Тўхтаназаровнанинг
Педагогика фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илимий даража берадиган фан тармоғи номи): “Когнитив лингвистика асосида талабалар ижтимоий компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.DSc/Ped1088
Илмий маслаҳатчи: Юсупова Шоҳидахон Жалолиддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрстаётган муассаса номи, ИКрақами: Андижон давлат педагогика институти ҳузуридаги PhD.03/05.05.2023.Ped.166.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Кадиров Валижон Абдураҳмонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Асқарова Ўғилой Мамашакировна, педагогика фанлари доктори, профессор; Юлдашева Шаҳло Шукруллаевна педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади когнитив лингвистика асосида талабалар ижтимоий компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга оид илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
филология йўналиши талабаларнинг ижтимоий мулоқот компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик мохияти шахслараро сўзлашувни ривожлантириш контекстларига когнитив лингвистика назариялари (метафора, консепт ва дискурс) ҳамда тизимли-функсионал ёндашувларини касбий кўникмаларга мос муаммоларга ижодий фикрлашни ривожлантириш салохиятидан фойдаланишга устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
талабаларни таълим жараёнидаги ижтимоий компетенсиялари рефлектив ва диалогик машғулотлар тизимига тарихий ижтимоий тараққиёт ҳақидаги билимларини мустаҳкамловчи генерация эффекти (маълумотларни ёд олиш, қайта ишлаш, самарадорликни ошириш) ҳодисаси асосида аниқлаштирилган;
когнитив лингвистика асосида талабалар ижтимоий компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари тафаккур ва мантиқий фикрлашни фаоллаштирувчи ўқув муҳитига метакогнитив назорат (идрок, тафаккур) даражаларини ахборот-коммуникацион таълим форматларига мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг ижтимоий компетенсияларини ривожлантириш методикаси лингводидактик консепт назариясига асосланган интерфаол машғулотлар тизимига интертекстуал топшириқлар, консептуал лингвистик карталар ҳамда скафолдинг (сcаффолдинг) механизмларини мета-нутқ даражасини белгиловчи меъзонларини аниқлаш орқали такомиллаштирилган;
талабалар ижтимоий компетенсияларини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти мулоқот маданияти ҳамда креатив фикрлашни ривожлантиришга йўналтирилган инновацион педагогик модел мазмунига ижтимоий мулоқот кўникмаларига асосланган баҳолаш мезонларини киритиш асосида такомиллаштирилган;
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Когнитив лингвистика асосида талабалар ижтимоий компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга оид олинган илмий натижалар асосида:
филология йўналиши талабаларнинг ижтимоий мулоқот компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик мохияти шахслараро сўзлашувни ривожлантириш контекстларига когнитив лингвистика назариялари (метафора, консепт ва дискурс) ҳамда тизимли-функсионал ёндашувларини касбий кўникмаларга мос муаммоларга ижодий фикрлашни ривожлантириш салохиятидан фойдаланишга устуворлик бериш асосида аниқлаштирилганлигига оид илмий тавсияларидан олий таълим талабалари учун ишлаб чиқилган “Ҳозирги ўзбек адабий тили” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сон буйруғига асосон берилган 521495-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг ижтимоий компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик аспектлари матн ва нутқ фаолияти орқали шахслараро мулоқотини ривожлантиришга эришилган;
талабаларни таълим жараёнидаги ижтимоий компетенсиялари рефлектив ва диалогик машғулотлар тизимига тарихий ижтимоий тараққиёт ҳақидаги билимларини мустаҳкамловчи генерация эффекти (маълумотларни ёд олиш, қайта ишлаш, самарадорликни ошириш) ҳодисаси асосида аниқлаштирилганлигига оид илмий таклифларидан олий таълим талабалари учун “Ўқитувчи нутқ маданияти” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сон буйруғига асосан берилган 521495-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларнинг ижтимоий компетенсиялари рефлектив ва диалогик машғулотлар орқали метакогнитив стратегиялар билан уйғунлашиб, ўз-ўзини англаш, ижтимоий мулоқот ва масъулиятли иштирок кўникмаларини юксалтиришга эришилган;
когнитив лингвистика асосида талабалар ижтимоий компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари тафаккур ва мантиқий фикрлашни фаоллаштирувчи ўқув муҳитига метакогнитив назорат (идрок, тафаккур) даражаларини ахборот-коммуникацион таълим форматларига мослаштириш асосида такомиллаштирилганлигига оид илмий тавсияларидан олий таълим талабалари учун ишлаб чиқилган “Ҳозирги ўзбек адабий тили” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сон буйруғига асосон берилган 521495-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг ижтимоий компетенсиялари тафаккур ва метакогнитив назорат даражалари ахборот-коммуникацион таълим форматлари билан уйғунлашган ўқув муҳитида самарали ривожлангантиришга эришилган;
талабаларнинг ижтимоий компетенсияларини ривожлантириш методикаси лингводидактик консепт назариясига асосланган интерфаол машғулотлар тизимига интертекстуал топшириқлар, консептуал лингвистик карталар ҳамда скафолдинг (сcаффолдинг) механизмларини мета-нутқ даражасини белгиловчи меъзонларини аниқлаш орқали такомиллаштирилганлигига оид илмий таклифларидан олий таълим талабалари учун “Ўқитувчи нутқ маданияти” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сон буйруғига асосан берилган 521495-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада лингводидактик консепт асосидаги интерфаол машғулотлар тизими ва скафолдинг механизмлари талабаларнинг ижтимоий компетенсиялари самарали такомиллаштиришга эришилган;
талабалар ижтимоий компетенсияларини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти мулоқот маданияти ҳамда креатив фикрлашни ривожлантиришга йўналтирилган инновацион педагогик модел мазмунига ижтимоий мулоқот кўникмаларига асосланган баҳолаш мезонларини киритиш асосида такомиллаштирилганлигига оид илмий янгиликларидан олий таълим талабалари учун “Ўқитувчи нутқ маданияти” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сон буйруғига асосан берилган 521495-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабалар нутқий фаоллиги, эмпатик мулоқот кўникмалари ҳамда ижтимоий-контекстуал фикрлаш салоҳияти сезиларли даражада ривожлангантиришга эришилган.