Юлдашева Умидахон Махмудовнанинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илимий даража берадиган фан тармоғи номи): Мактабгача таълим йўналиши талабаларига инглиз тилини ўқитишнинг интерактив технологиясини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили). Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам B2024.2.PhD/Ped7593
Илмий раҳбар: Казиева Турғуной Турсунбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти. ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат педагогика институти, PhD.03/05.05.2023.Ped.166.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ахмедова Малохат Эргашевна педагогика фанлари доктори профессор; Қорабоев Жасурбек Боҳодирович, ф.ф.б.ф.д (PhD), профессор,
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Мактабгача таълим йўналиши талабаларига инглиз тилини ўқитишнинг интерактив технологиясини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
мактабгача таълим талабаларига инглиз тилини ўқитишнинг ижтимоий-педагогик моҳияти касбий тайёргарликни ривожлантириш тузилмасига халқаро ижтимоий талаблар ва педагогик мақсадларнинг когнитив даражасини мустақил тил ўрганишга асосланган мантиқий изчилликни таснифлаш асосида аниқлаштирилган;
талабаларга инглиз тилини ўргатишнинг дидактик таъминоти тил билишнинг миллий дастур талабларига (ўқиш, ёзиш, тинглаш, оғзаки) билим, кўникма ва компетенсияларни (билим, кўникма, коммуникатив, методик, шахсий-ижтимоий) ижтимоий фаоллик индексига боғча, ота-она ва тарбияланувчининг манфаатларига тизимли та'сирини мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларга инглиз тилини ўргатишнинг интерактив технологияси ўқув жараёнида лингвистик, коммуникатив, маданий ва ижтимоий компетенсияларни тизимли ривожлантиришга қаратилган ўқитишни лойихалашнинг интеграсиялашган методик таъминоти дуал таълим имкониятини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
таълимда инглиз тилини ўргатиш самарадорлиги тил компетенсиясини ўсишини аниқловчи ўзлаштириш кўрсаткичларига дарс жараёнини ёшга мос аудио ва видео материаллари асосида ташкил этишнинг педагогик шартлари билан далилларга асосланган амалиёт (эвиденcе-басед праcтиcе) белгилаш орқали такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Мактабгача таълим йўналиши талабаларига инглиз тилини ўқитишнинг интерактив технологиясини такомиллаштиришга оид илмий натижалар асосида:
мактабгача таълим талабаларига инглиз тилини ўқитишнинг ижтимоий-педагогик моҳияти касбий тайёргарликни ривожлантириш тузилмасига халқаро ижтимоий талаблар ва педагогик мақсадларнинг когнитив даражасини мустақил тил ўрганишга асосланган мантиқий изчилликни таснифлаш асосида аниқлаштирилганлигига оид илмий хулосаларидан олий таълим талабалари учун “Мактабгача таълимда чет тилларини ўқитиш” номли дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сон нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларни инглиз тили ўқитишнинг ижтимоий-педагогик моҳияти касбий тайёргарликни халқаро талаблар ва когнитив ёндашув асосида изчил шакллантирилишига эришилган;
талабаларга инглиз тилини ўргатишнинг дидактик таъминоти тил билишнинг миллий дастур талабларига (ўқиш, ёзиш, тинглаш, оғзаки) билим, кўникма ва компетенсияларни (билим, кўникма, коммуникатив, методик, шахсий-ижтимоий) ижтимоий фаоллик индексига боғча, ота-она ва тарбияланувчининг манфаатларига тизимли та'сирини мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилганлигига оид илмий таклифларидан олий таълим талабалари учун ишлаб чиқилган “Халқаро баҳолаш асослари” номли ўқув қўлланманинг мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июндаги 258-сон нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларни инглиз тили ўргатишнинг дидактик таъминоти миллий талаблар ва ижтимоий манфаатлар уйғунлигида тизимли такомиллаштирилишига эришилган;
талабаларга инглиз тилини ўргатишнинг интерактив технологияси ўқув жараёнида лингвистик, коммуникатив, маданий ва ижтимоий компетенсияларни тизимли ривожлантиришга қаратилган ўқитишни лойихалашнинг интеграсиялашган методик таъминоти дуал таълим имкониятини аниқлаш асосида такомиллаштирилганлигига оид илмий тавсияларидан 2023-2025 йилларда бажарилган АИ-ХТ-0-92997-рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалининг 2025-йил 04-июлдаги 298-сон маълумотномаси). Натижада талабаларни интерактив технология инглиз тилини дуал таълим асосида интеграллашган компетенсиялар орқали ўргатиш таъминланган ;
таълимда инглиз тилини ўргатиш самарадорлиги тил компетенсиясини ўсишини аниқловчи ўзлаштириш кўрсаткичларига дарс жараёнини ёшга мос аудио ва видео материаллари асосида ташкил этишнинг педагогик шартлари билан далилларга асосланган амалиёт (эвиденcе-басед праcтиcе) белгилаш орқали такомиллаштирилганлигига оид илмий янгилигидан олий таълим талабалари учун ишлаб чиқилган “Халқаро баҳолаш асослари” номли ўқув қўлланманинг мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июндаги 258-сон нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларни инглиз тили ўргатиш самарадорлиги тил компетенсиясини ўсишига хизмат қилувчи педагогик шартлар ва далилларга асосланган амалиёт орқали такомиллаштирилган.